Заки достонлари


туяга озиқ-овқат юклаб, Асқартоққа жўнатди (Ой.10). Тўрт юз  арава


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

туяга озиқ-овқат юклаб, Асқартоққа жўнатди (Ой.10). Тўрт юз 
аравага ортиб юборсин //Ипак гилам, кимхоб, атлас, шойини (О.85).
Хуллас, [сон+НЛ+предмет] қолипидан юзага келган ҳосила 
ҳажм, оғирлик, узунлик маъноларини ифодалаш учун восита бўлади. 
Нумеративлар, асосан, сон билан қўлланади. Предметнинг миқдорий 
образини юзага келтиришга нумератив сўзлар асосий ўринни 
эгаллайди. 
1.6. Феъл сўз туркуми 
 
Феъллар ҳаракат ва ҳолатни ифодаловчи тил бирлигидир. 
Феълларнинг характерли морфологик белгиларидан бири унинг 
тусланишидир. Тусланиш феълдаги лексик маънони ўзгартирмайди, 
балки ҳаракат билан боғланган шахс-сон ва замон каби маъноларни 
аниқлайди. Феъллар ўтимли-ўтимсизлик, даража, майл каби 
категорияларга ҳам эга. Буларнинг махсус аффикслар орқали, айрим 
ҳолларда эса ўзакнинг ўз лексик хусусияти орқали ўқилишини 
кўрамиз
89

Ўзбек тилшунослигида феълларнинг лексик-семантик ёки 
мавзувий гуруҳларга ажратиб ўрганилган. Бу соҳада И.Қўчқортоев
90
ўзбек адабий тилида нутқ феълларининг 8 лексик-семантик гуруҳга, 
89
Ҳозирги замон ўзбек тили. – Тошкент, 1957.- 377-381 б. 
90
Қўчқортоев И. Сўз маъноси ва унинг валентлиги. Тошкент, 1977.- 55 б.; Ўзбек тилида нутқ феълларининг 
валент таҳлили. -Тошкент, 1978. 


52 
Р.Расулов
91
ҳолат феълларининг 9 ЛСГга, Ў.Шарипова юмуш 
феъллари, Б.Бафоев
92
нинг Навоий асарлари тилида феълларни 7 
гуруҳи, 
С.Муҳаммедованинг 
йўлланма 
ҳаракат 
феъллари, 
А.Собиров
93
нинг ҳаракат ва ҳолат ифодаловчи феъл сўзларнинг 
лексик-семантик гуруҳларининг системавий таҳлилига бағишланган 
тадқиқотлари диққатга сазовордир. 
Ушбу тадқиқотларни ўрганиб чиқиб достонлар тилидаги 
феълларни қуйидаги лексик-семантик гуруҳга ажратиб ўргандик: 
1. Юмуш феъллар: абзалламоқ (А.i=4; Р.i=1), эгарламоқ (А.i=6; 
Р.i=1), қашантирмоқ (А.i=1), қантармоқ (отни совутмоқ учун 
тўхтатмоқ) (А.i=3; Р.i=2), онг қилмоқ (насия қилмоқ) (А.i=1)

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling