Заки достонлари
Ҳозир (А.i=44; Р.i=8), бояғи
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳозир
- Янги, янгитда
Ҳозир (А.i=44; Р.i=8), бояғи (А.i=1), боғонағи (А.i=6), янги
(А.i=21; Р.i=2), янгитда (А.i=2) сўзлари синонимик қаторни ташкил қилиб, ҳозир «китобийлик, оммабоплик» ифода маъносида, боғонағи, бояғи, янги, янгитда «достонлар тилига хослик» маъносида кўпроқ қўлланиши кузатилади. Бундан ташқари, уларнинг маъносида ҳам қисман фарқ мавжуд. Ҳозир нутқ сўзланиб турган пайтнинг ўзида, янги нутқ сўзланиб турган пайтдан сал олдин, бояғи, боғонағи сўз бораётган пайтдан бирмунча олдин каби маъноларни билдиради. Янги, янгитдадан ҳам, боя, бояғи, боғонағидан ҳам қандайдир дақиқалар орасида фарқ қилади. Янги ҳозирни, янгитда ўтмишни ифодалайди. 7) иш-ҳаракатнинг миқдорий сифати, даражаси маъноси: Бу гапни Алпомиш айтди, карвонларга пича ботиб кетди (Алп.313). ҳайбати салмоғи унинг анча бор (Алп.363). Яхши ёр боқади ёрга // Хўп талашиб номус-орга (Ой.50). Хўп сўзи «ниҳоят даражада», «роса» маъноларини англатади. 8) «фақат», «нуқул» маъноси: Шундай қараса, икки юзча сатта бўз бола, катта ходанинг ичига бир катта чопонни бойлаб, мойга ботириб, машъал қилиб ёқиб келаётибди (Рав.37). Камликни кўрмаган сатта бойбачча (Алп.14). 9) «жуда», «роса» маъноси: «Жайрағирга бир бало бўлди деб // Шапақдан ўтмади, тоза ўлди деб (Алп.147). Алпомиш бу хонга харба қилмади // Қайта бошдан яна чохга тайлади (Алп.304). Оқшом ётди, боз тонг отди (Рус.419). Тағи бир гап бор (Рус.408). Яна (А.i=52;Р.i=5), тағи (А.i=29) (тағин (А.i=3;Р.i=6)), боз (А.i=2;Р.i=3) синонимик қатор ҳосил қилиб, яна «китобийлик, оммабоплик», 57 «замонавийлик» ифода маъносида қўлланса, тағи (тағин) «сўзлашув нутқига хослик», «янгилик», боз «достонлар тилига хослик», «эскирганлик» маъносида кўп қўлланади. Мендайин ойимнинг холин билганга,// Мени излаб оша элдан келганга (Алп.121). Оша сўзи бу ўринда «узоқ», «бегона» каби маъноларни англатиб, равиш вазифасини ўтамоқда. Бундан ташқари, «роса», «жуда» маъноларини англатади. Сен билмайсан, қуллар оша зўрабор // Ҳаммаси ҳам бўлиб кетди ҳукмдор (Алп.333). Хуршидой тақ ўн беш кун йўл тортди (Хур.212). 1 боб юзасидан қисқача хулоса 1. Ўзбек халқ достонларининг тил хусусиятларини статистик тадқиқи ўзбек халқи, тил тарихи, ҳозирги ўзбек тилининг ривожланиш босқичларини аниқлашга, луғат бойлигимизни мукаммаллаштиришга катта ёрдам беради. 2. Ўзбек халқ оғзаки ижоди асарларида мустақил сўзлар серунум қўлланилиб, турли хил услубий вазифаларни бажаришга хизмат қилган. Уларнинг қўлланиши деярли ўзбек адабий тилидаги мустақил сўзларга мос келади. Аммо достонлар тилида учрайдиган айрим ўзгаришлар, фарқли жиҳатлар қардош туркий тилларнинг ва бошқа тилларнинг таъсирида юзага келган. 3. Мустақил сўзлар хусусидаги тақлиллар натижасида юзага келган лингвистик маълумотларни умумлаштирган ҳолда, уларнинг қўлланиш частотасига мувофиқ статистик структурасини юзага келтирамиз: № 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 К 1959 1399 1359 1289 465 420 328 257 69 62 46 31 В Алп 0,139 0,589 0,149 0,046 0,019 0,009 B Рав 0,192 0,182 0,131 0,182 0,026 0,017 Жадвалларда келтирилган статистик маълумотлар асосида достонларда қўлланилган мустақил сўзларни қуйидаги графикда тасвирлаймиз: 58 Графикда А. достонидаги (1-қатор) ва Р. достонидаги (2-қатор) мустақил сўзларни солиштирганимизда, максимал кўтарилиш нуқтаси А. достонида 2, 6 га, Р. достонида 2, 4, 6, 8 га тенгдир. А. достонига нисбатан Р. достонидаги мустақил сўзларнинг қўлланиш даражаси юқоридир. Бунда ташқари, уларни фоиз ҳисобида таҳлил қилинганида қуйидаги маълумотлар олинди: От = А. 1597 та // 11, 4%; Р. 1359 та // 19,2% Сифат = 425 та // 3,02%; Р. 245 та // 3,4% Сон = 54 та // 0,4%; Р. 28 та // 0,4% Олмош = 17 та // 0,1%; Р. 20 та // 0,28% Равиш = 266 та // 1,9%; Р. 238 та // 3,3% Феъл = 1399 та // 9,9%; Р. 1100 та // 15,5% 4. Достонлар тилида от сўз туркуми энг юқори кўрсаткични кўрсатиб, сўз туркумлари орасида доминант шакл сифатида қаралган. Отнинг жинс, эгалик, келишик, кўплик категориялари ҳам маълум бир услубий вазифа бажарган. Келишик ва эгалик қўшимчаларининг миқдор жиҳатдан кўп бўлиши уларда оҳангдошликни таъминлаш устиворлиги билан изоҳланади. Келишик қўшимчаларнинг хилма-хил кўринишларга эга бўлишдан қатъий назар ўзбек халқ достонлари тилида ўзбек адабий тилидагидек олтита келишик мавжуд. Умуман, келишик ва эгалик қўшимчаларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг бошқа воситалар билан синонимияси достонлар тилида экспрессивлик, таъсирчанликни таъминловчи восита сифатида стилистик нозикликларни ифодаловчи восита бўлиб хизмат қилган. Матнда вужудга келган турлича функционал-стилистик вазиятлар эгалик ва келишик қўшимчалари ўзи бирикиб келаётган бирликларнинг семантик маъноси ва оттенкаларини кенгайиб боришига сабаб бўлади. 0 0,1 0,2 0,3 0,4 0,5 0,6 0,7 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Ряд2 Ряд1 59 Достонлар тилида кўплик категорияси грамматик ва лексик кўплик ҳосил қилувчи воситалар ёрдамида ифодаланади. Улар нафақат кўплик, балки Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling