Заки достонлари
СЎЗЛАРНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАДҚИҚИ
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
СЎЗЛАРНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАДҚИҚИ
2.1. Достонлар тилида ёрдамчи сўзлар Умумий категориал маънога эга бўлмаган сўзлар мустақил лексик маънога эга бўлмайди, гапда мустақил бўлак вазифасида кела олмайди. Улар турли хил грамматик маъноларни ифодалайди. Шу хусусиятига кўра улар ёрдамчи сўзлар саналади 95 . Ёрдамчи сўзларнинг ўрганилиш тарихини кузатиш шуни кўрсатадики, ёрдамчи сўзлар сираси масаласи ҳам охирига етмаган. Айрим бирликларнинг қайси гуруҳга кириши мунозарали бўлса (-ки, -ким, -гина), айримларини муайян гуруҳга ҳамма беистисно киритса- да, баъзи вазифалари ўз гуруҳи умумий маъносига мос келмай қолади 96 . Бу фикрдаги мулоҳазаларни қуйидаги схемада тасвирлаш мумкин: 2.1.1. Кўмакчи сўз туркуми 95 Шоабдураҳмонов Ш. ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек адабий тили. 1-қисм, -Тошкент: Ўқитувчи,1980.- 213 б. 96 Исақов З.С. Ўзбек тилида сўз туркумларининг ўзаро муносабати ва унда юкламаларнинг ўрни: Номз.дис.автореф. –Фарғона, 2005.- 12 б. кўмакчи Сўз ўзгартув чи Сўз ясовчи Шакл ясовчи Боғловчи юклама 62 Ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланилаётган кўмакчиларнинг кўпчилик қисми бу тилда анча илганидан мавжуд. Бир томондан, улардан айримлари илгари қандай маъно ифодалаган бўлса, ҳозир ҳам шу маъноларини сақлаган, иккинчи томондан кўмакчи сўзлар системасида турли хил ўзгаришлар юз берди: янги кўмакчилар пайдо бўлди, айрим кўмакчилар истеъмолдан чиқди, айрим кўмакчиларнинг маъно ва вазифасида ўзгаришлар бўлди 97 . Кўмакчилар ўз лексик маъноларига эга бўлмаса-да, вазифасига кўра бир-биридан фарқланадиган ва ўз грамматик маъносига эга бўлган шакл сифатида гапда объект билан предикат орасидаги синтактик муносабатни ифодалашга хизмат қилади. Кўмакчилар грамматик жиҳатдан ўзгармайди (турланмайди ва тусланмайди), улар ҳозирги ўзбек тилига оид асарларда икки гуруҳга бўлиб ўрганилади: Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling