Заки достонлари


билан, учун, каби, сари, сайин, қадар


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

билан, учун, каби, сари, сайин, қадар каби мустақил маъносини 
тамоман йўқотган соф кўмакчилар ва устида, остида, олдида, 
соясида, сўнг, кейин, илгари қараганда, кўра каби мустақил 
сўзлардан (от, сифат, равиш, феълдан) кўмакчиликка кўчган, кўмакчи 
вазифасида ҳам ишлатиладиган сўзлардир. Шунинг учун ўзбек халқ 
оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлган достонлар тилида 
қўлланилувчи кўмакчи сўзларни икки гуруҳга бўлиб ўргандик: соф 
кўмакчилар, функционал кўмакчилар. 
Соф кўмакчи сўзлар 
Соф кўмакчи сўзлар ўзбек тилшунослигида атрофлича 
ўрганилган лексик-грамматик парадигмалардан биридир. Соф 
кўмакчилар релятив муносабатнинг яратилишига хизмат қилувчи тил 
бирлиги эканлиги, бу бирликларнинг табиати ва грамматик 
хусусиятлари ҳақида махсус илмий ишларда, ўнлаб қўлланма ва 
дарсликларда ўз ечимини топган. Шу сабабди бу масалага атрофлича 
тўхташни лозим топмадик. Фақат достонлар матнларида қўлланиш 
даражасини ифодалашга ҳаракат қиламиз. 
Достон матнларида билан (А.i=399; Р.i=153) кўмакчисининг –ила 
(А.i=1; Р.i=2), -ла, минан (А.i=1), ман (А.i=110; Р.i=25) шакллари 
97
Совет даврида ўзбек адабий тилининг тараққиёти. 1-том, Морфология. –Тошкент: Фан, 1988.- 138-139 б. 


63 
қўлланилган бўлиб, унинг вариантлари этимологияси ҳақида 
тилшунослар ҳар хил фикрлар билдирганлар
98
.
Билан ўз маънолари билан эркин қуршовларда қўлланилади. 
Гапда қандай мазмун воқеалашаётганини фақат катта матн 
(макроконтекст) орқали аниқлаш мумкин. Шу жиҳатдан билан 
достон матнларида жуда кўп, хилма-хил маъно нозикликлар билан 
фарқланади. 
Билан бош келишик шаклидаги от ва отлашган сўзлар билан 
бирга келиб қуйидаги маъноларни ифодалайди: 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling