Заки достонлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- билан, қизларнинг изи билан
2. Сабаб маъноси. Душман билан йўлиқса,// Тоша келар ғайрати
(Рус.377). Ёр сўзиман шердил бўлиб кетади (Алп.164). Менманликман бизнинг алплар ўлади (Алп.165). Билан сабаб маъносини ифодалаганда, айрим вақтларда жўналиш келишиги билан параллел қўлланади 99 . Бундай қўлланишда услубий фарқ мавжуд: билан кўмакчили конструкция «китобийлик» ифода маъносига, жўналиш келишигидаги конструкция «достонлар тилига хос» ифода маъноси билан фарқланади. Душман билан йўлиқса \\ душманга йўлиқса. 3. Мақсад маъноси. Бу қалмоқ қимизни биздан ирим билан сўраяпти. (Алп.49). Ихлос билан Орзигул турди жойидан, бориб отнинг сағрисини силади (О.14). Ундан кейин сени мен жоним билан баробар кўраман, тепамга кўтараман (Рав.53). 4. Қурол-восита маъноси. ...канизнинг билагига қамчи билан солди (Алп.49). қочганин найзаман санчиб (Алп.194). ...мен бориб бир кўзимни қўлим билан ёпиб, бир кўзим билан келайин...(Рав.39). Барча тил бирликлари каби маъно ҳам нутқда воқеалашади, юзага чиқади, ўхшашлик ва қўшничилик муносабатларида акс этади. Шунга кўра, қурол-восита маъносининг қуйидаги маъно нозикликлари воқеалашади: а) восита маъноси ҳаракат содир бўлган предмет сатҳи маъноси англашилади: Равшанбек пиёда йўртиб, кўчанинг юзи билан, қизларнинг изи билан уриб югуриб, қизларни излаб кетаберди (Рав.39). Шу йўл билан отини чу деб йўртиб қирга чиқди... (Рав.30). Келтирилган мисоллардаги билан кўмакчиси -дан чиқиш келишиги қўшимчасига синонимик муносабатда бўлиши мумкин. Мисолларга 99 Туйчибоев Б. Ҳозирги ўзбек адабий тилида сабаб муносабатини ифодалаган от бирикмалар синонимикаси // Ўзбек тилининг лексик-грамматик хусусиятлари. -Тошкент, 1981.- 176 б.; Кононов А.Н. Послелоги в современном узбекском языке.-Ташкент, 1955.- с.12; Ғулом А. Ўзбек тилида келишиклар // Фанлар Академияси Ўзбекистон филиалининг асарлари. 2-серия, филология, 2-китоб, -Тошкент, 1941.- 66 б. 65 эътибор беринг: кўчанинг юзи билан // кўчанинг юзидан; қизларнинг изи билан // қизларнинг изидан; шу йўл билан // шу йўлдан. б) ҳаракат воситаси бўлган предмет маъносини ифодалайди:...ўз шопи билан калласини ғарчча кесиб олиб..(Рав.42). Ўткир қўл-ла кесайинми бўйингни? (О.16). Калласиман келиб ерга уради (Алп.164). Бир қўлиман эгар қошидан ушлади (Рус.415). Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling