60
шакллари кам қўллангани аниқланди. Масалан:
берағойсанг (А.i=4;
Р.i=2),
айттан (А.i=2; Р.i=3);
боққудай (А.i=4; Р.i=2).
8. Достонлар тилида мавжуд равишларнинг жуда ранг-баранг ва
мураккаблиги, бир томондан, шеваларнинг, иккинчи томондан ёндош
тилларнинг баракали таъсиридандир. Равишлар ўзининг семантик ва
грамматик белгилари жиҳатдан адабий тилга мос келади. Достонлар
тилида ишлатилаётган равишлар қўлланиши,
айрим морфологик
кўрсаткичларни қабул қилиши, турли фонетик позицияларда турли
шаклларга кириши, достонлар тилига хос равишларнинг мавжудлиги
ёки адабий тилда ишлатиладиган
равишларнинг айримлари
достонлар тилида ишлатилмаслиги ва акси,
достонлар тилида фаол
ишлатиладиган айрим равишларнинг адабий тилда ишлатилмаслиги
каби хусусиятлар билан фарқ қилади.