Заки достонлари


зап «ниҳоятда», «жуда ҳам», жўн


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

зап «ниҳоятда», «жуда ҳам», жўн «тўғри», «шунчаки» маъноларини 
англатади. 
Алпомиш Қўлтойнинг кийимларини кийиб, елкасига жанда-
жундани қўйиб, кебанакни устидан елбагай кийиб, сиртидан белини 
бўғиб... (Алп.333). Елбагай (А.i=1) сўзи қипчоқ шеваларида ҳам 
ишлатилиб, кийимини киймасдан елкасига солиб юриш маъносини 
англатади. 
5) иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрни маъноси: Лашкари 
тоғнинг нариги ошувида қўниб ётган эмиш (Ой.12).Тағин келиб 
қалмоқ билан // Шаҳар ичра аралашди (Алп.292). Нарёқ бети чуқур 
зиндон кўрибди тойиб тушган ери белгили турибди (Алп.258). Бир 
ёқдан от қўйди қалмоқ // Бунда ажаб уруш бўлмоқ (Алп.180). Кетган 
ёғин менга айтгин, норимни (О.44). Аҳмадбек бир ёғдан оғиз 
очдириб, кириб чиқадиган қилиб қўйди (Ойч.241). 
94
Ҳозирги замон ўзбек тили. – Тошкент, 1957.- 469 б. 


56 
Ёғ сўзи «томон», «тараф» маъносини билдирган. Масалан: Бу 
жаҳонда кимим бор, // Энди қаён кетайин (Ойч.58). Қаён сўзи да 
соддаланиш ҳодисаси юз берган бўлиб, қайси ён – «қайси томон», 
«қайси тараф» маъноларини ифодалаган. 
6) иш-ҳаракатнинг юзага келиш пайти маъноси: Боғонағи 
сўзимни айтманг турама (Алп.120). ўйлаб турса менинг кўнглим 
бояғи (Алп.384). Мен билдим, янгитда сўраб тураман (Алп.272). 
Наяки тортган одамдай гўнг-гаранг бўлиб, қулоғига гап кирмай, икки 
кўзи қизариб не пиллаларда уйига келди (Рав.37). Бир пилла уҳ деб 
далага чиқди (Рав.37). Шаҳарга у замон яқинлаб етди (Рус.416). Янги 
кеп кўргансан қалмоқ элини (Алп.133). Ҳозир боришимиз бежой 
бўлади (Алп.135). Оқшом ётди, боз тонг отди,// Эрта-мертан хабар 
қилди (Рус.419). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling