6. Ҳайвонларни тўдалаб кўрсатиш учун ишлатиладиган
нумератив сўзлар: Сон ҳайвонларни билдирувчи (қўй, мол, туя ва
бошқа) сўзларга нисбатан қўлланганда сон билан предмет ўртасида
уюр (А.i=2), тўқай (А.i=7; Р.i=1), қўра (А.i=8) сўзлари нумератив
вазифасини бажаради: Йилқи, молларини бир уюр фалон тўқайда
юрибди, икки уюр фалон тўқай ерда юрибди, дер эди (Алп.26). Ўра-
ўра, бир қўра, икки қўра, уч қўра деб санагани шул эди (Алп.26).
Бойсарибойнинг йилқисини сони шул эди: тўқсон тўқай йилқиси бор
эди (Алп.26).
Уюр, тўқай, қўра сўзлари сон билан бирга қўлланилиб, НЛ
вазифасини бажаради ва умумий ноаниқ миқдорни билдиради. Агар
сон тушиб қолдирилса, мўлжалланган фикр ўзгариб кетади.
7. Ёш ҳисоби учун қўлланадиган нумератив сўзлар: Ёш
ҳисоби учун ишлатиладиган нумеративлар асосан кишилар учун,
баъзан ҳайвон ва ўсимликлар учун ишлатилади: ёш (А.i=5; Р.i=4),
ойлик (А.i=1; Р.i=1), кунлик.
Ёш - кишилар ёши ҳисоби учун қўлланиб, деярли қўшимчалар
билан бирга келади: Дилмурод уч ёшга кирган эди (О.87). Равшанбек
айни ўн беш - ўн олти ёшда зарли қалпоқ бошида, юзи ярқираб,
эшикдан салом бериб кирди (Рав.4).
Бир ёшгача бўлган давр учун ойлик, кунлик сўзлари нумератив
вазифасида ишлатилади: Шунда бешикда ётган тўққиз ойлик боласи
Дилмурод чинқираб ёиғлади (О.65). Шунда уч кунлик ўғлимиз бор
эди // Олиб келди Барногулнинг қизини (О.11).
8. Вақт ўлчови учун ишлатиладиган нумератив сўзлар: Бунга
аср, йил (А.i=3), ой (А.i=15; Р.i=7), ҳафта, кун (А.i=11; Р.i=8)
сўзлари, сутканинг бўлакларини ифодаловчи кеча, кундуз, соат,
дақиқа, минут каби сўзлар киради. Бундай тузилган вақт
бирликлари, жуда кўп ҳолатда феъл ва равишга боғланиб келади.
Масалан: Бу боғ ва қўрғоннинг бино бўлганига 360 йил бўлган (О.21).
Бир ошиқи беқарорман, Сувонхон // Ўн олти кун йўл юрдим кенг
дашингда (О.21). Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат, тўққиз
Do'stlaringiz bilan baham: |