Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

бўлак, ўн беш бир бўлак бўлиб ўйнашиб юрипти (Рав.44). Зўр 
аждаҳор армон билан ўлибди, // Санаб кўрди: қирқ бир бўлак 
бўлибди (Рус.415). 
Матнда бўлак сўзи ўрнида туюр, парча сўзи ҳам қўлланилади. 
Аммо бўлак кишилар, ҳамда предметларнинг қисмини кўрсатса, 
туюр, парча фақат предметларнинг қисмини кўрсатиш учун 
ишлатилади: Қайсар дегани ўлсин // Бир туюр нон бермади (Ойч.54). 
Бу етимлик мени қилди саргардон // Хизмат қилиб,тилаб ейман парча 
нон (Рав.21). 
Эн - газламанинг бир қисмини кўрсатиш учун ишлатилади: 
Кўйлагидан бир эн юлиб олади // Кампирнинг қорасин кўрмай қолади 
(Алп.278). 
Қисим бу нумератив сўзлар фақат сиқимлаб ажратиш мумкин 
бўлган отлар олдидан келади: Кампир бир қисим тупроқни олиб, дам 
солиб, Рустамнинг кўзига отди (Рус.426).
Оғиз - сўзлашишда қисқа жараённи, энг кам сўз ифодасини 
билдирувчи нумератив сўзлар: Болам, энди мени йўлдан 
қолдирдингку, шундай ҳам бўлса беш, олти оғиз сўзни айтиб 
кетайлик, сен билмаган болам-да, сенга яхши бўлади (Рав.29). Шунда 
Орзигул хумор кўзини ёшлаб, боласининг устига ўзини ташлаб, 
қонли юзига қўлини қўйиб, бир-икки оғиз сўз айтиб турган экан 
(О.73). Предметларнинг тўда қисмини, бўлагини ифодалайдиган НЛ 
лар одатда кам миқдордаги сонлар билан бирга келади. 
5. Предметларни яккалаб ҳисоблаш учун ишлатиладиган 
нумератив сўзлар: Туп (А.i=1; Р.i=16) - дарахт, гул ва бошқа 
ўсимликларни ҳисобини кўрсатади: Одами йўқ обод жойга етишдим 


49 
// қирқ минг туп хурма бор, қирқ минг туп анжир (Рав.20). Қирқ 
минг туп олча, қириқ минг туп анор,// Соянгда салқинлаб ётади 
беклар (Рус.395). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling