Заки достонлари


 Оғирликни ўлчаш учун ишлатиладиган нумератив сўзлар


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

1. Оғирликни ўлчаш учун ишлатиладиган нумератив сўзлар
пуд, қадоқ, чорак (А.i=2; Р.i=1), ботмон (А.i=27) кабилар. Масалан: 
Тўқсон ботмон темирдан совут кийган, зиндоннинг бошида қарғадай 
бўлдураб кўринади (Алп.246). Бўшалса ҳам етолмасин деди-да // Отга 
жойлаб олти чорак совутди (Алп.141). 
Қадимда қаттиқ жинсдаги предметларнинг оғирлигини ўлчашда 
ишлатилиб, сон билан предмет ўртасида қўлланувчи нумератив 
сўзлар фикрни тўлиқ баён этиш учун хизмат қилган. Агар улар 
қўлланмаса, мўлжалланган фикрни баён этиб бўлмасди. «Бу сўзлар 
ҳозир, асосан, тарихий темада ёзилган асарларда, халқ оғзаки 
ижодида (илгарироқ айтилган вариантларда) учрайди
85
». Ботмон
икки пуддан ўн бир пудга, чорак - килограмм, 5 қадоққа, пуд - 16 
килограммга тенг, қадоқ - 400 граммча келадиган оғирлик ўлчовини 
ифодалаган. Ботмон - оғирлик ўлчовидан ташқари, бир гектарга тенг 
сатҳ ўлчов бирлигини ҳам ифодалаган. 
Матнда даҳсар (А.i=2), понсар (А.i=1) нумеративлари 
қўлланилиб, даҳсар баъзан ўттиз икки килограмм, баъзан тўртдан бир 
ботмонга тенг оғирлик ўлчовини, понсар бир пуд миқдордаги 
оғирлик ўлчовини ифодалаган. Агар тортса, ҳар қопи ботмон 
даҳсари, ботмон понсари чиқаберадигандай (Рус.360). Ё понсари 
биздан кетар, ё даҳсари сиздан кетар, ағдариб олиб қўя қолайлик 
(Рус.360). 
83
Дыренкова Н.П. Грамматика хакасского языка.-Абакан, 1948.- с.65; Его же. Грамматика шорского языка.-Л., 
с.110; Ўзбек тили грамматикаси.-Тошкент: Фан, 1975.- 313 б. 
84
Дмиртрев Н.К. Грамматика кумыкского языка. - М.-Л., 1940.- с.75; Решетов В.В. Современный узбекский 
язык.-Ташкент, 1946.- с.50; Кононов А.Н. Грамматика узбекского языка.-Ташкент, 1948.- с.120; Низомиддинова 
С. Ҳозирги замон ўзбек тилида сон. - Тошкент, 1963.- 32 б.; Ҳамдамов П. Ҳозирги ўзбек тилида нумеративлар. 
Тошкент: Фан, 1983. 
85
Низомиддинова С. Ҳозирги замон ўзбек тилида сон. Тошкент, 1963.- 33 б.


46 
Бундан ташқари, даҳсар сатҳ ўлчов бирлигини ҳам ифодалаш 
учун хизмат қилган. Масалан: Ўққа учган чинор шохи // Даҳсарилик 
ерни тутди (Алп.369). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling