42
Тақсим сон.
[Дона сон]+[-дан]=(тақсим сон) қолипидаги
ҳосиладан предметларнинг тенг тақсим этилганлиги ифодаланади. Ўн
тўққиз хил таом тайёр бўлиб, ҳар бири
биттадан тилла товоққа
солинган (0.20). Тўрт отнинг устини оғир ёптирди,
тонг шамолига
қотирди,
иккита-иккитадан миндириб дарвозага чоптирди
(Рус.364).
Жамловчи сон. Бу сон қуйидаги қолипларда ясалади:
а) {
[иккидан бешгача миқдор номи]+[ов]=[жамловчи сон]}.
Қизларнинг қорни тўйди, ... бир хил шўх кам уйқу қизлар, жўра
бўлиб:
учов биров, тўртов биров, олтов биров бўлиб, гул термакка
гулзорларни оралаб... (Рав.44). Ларзон каниз икки канизнинг қўлидан
ушлаб,
учов бўлиб отни эгарлаш учун таблага бордилар (О.26).
Do'stlaringiz bilan baham: