ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 3
да тажриба-синовдан ўтказиладиган фанлар ва
синф лар қуйида келтирилган.
Қўшма буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Халқ
таълими бўлимининг 2013 йил 9
сентябрдаги
234-сонли буйруғи асосида Тошкент вилояти Чи-
ноз туманидаги 26-УЎТ мактабида эксперимен-
татор ўқитувчи А.Ғуломов томонидан тажриба-
синов майдончаси 5–9-синфларда инфор матика
фани йўналишида, Пскент тумани даги 5-УЎТ мак-
табида экспериментатор ўқитувчи В.Саидхўжаева
томонидан тажриба-синов майдончаси 6–9-
синфларда физика фани йўналишида ҳамда Тош-
кент вилояти Халқ таълими бўлими
томонидан
Мувофиқлаштирувчи ва ижодий гуруҳлар таш-
кил этилди.
Табиий ва аниқ фанлар кафедрасидан
масъул методистлар сифатида И.Мадаминов ва
М.Мусаевалар, информатика фани бўйича ил-
мий раҳбар, А.Авлоний номидаги Республика
педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака-
сини ошириш институти таълим муассасаларини
бошқариш кафедрасининг мудири А.Баҳромов,
физика фани бўйича ЎзМУ “Физика, электрони-
ка” кафедраси профессори К.Турсунметовлар
белгиланди.
Физика фанидан 8 та
компетенцияни шакл-
лантириш кўзда тутилган. Улар қуйидагилардан
иборат:
1. Коммуникатив компетенция.
2. Ахборотлар билан мустақил ишлаш.
3. Жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш.
4. Катталикларни ўлчаш ва аниқлаш.
5. Жараён ва ҳодисаларни тушунтириш.
6. Тажрибаларни ўтказиш ва хулосалар чиқа-
риш.
7. Физик асбобларнинг ишлаш принциплари,
тузилишларини тушунтириш.
8. Физикага оид билимларни амалиётда
қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: