ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 3
2. ДТС нинг “Механик ҳодисалар” бўлимига
тарози, мензурка асбоблари ҳақидаги маълумот-
ларнинг киритилиши мақсадга мувофиқ.
3. ДТС нинг бўлимига физик асбобларнинг иш-
лаш принципи ва тузилишини тушунтириш ком-
петенциясини аниқлаш учун қўшимча микрофон,
радиокарнай техник объектлари ҳақидаги маъ-
лумотларнинг киритилиши мақсадга мувофиқ.
3-чорак давомида ҳар бир синфда 20 соатдан
дарс ўтилиб, 2 тадан назорат иши ўтказилган.
6-синфнинг 5-назорат ишида жараён ва
ҳодисаларни
кузатиш ва тушуниш, жараён ва
ҳодисаларни
тушунтириш, катталикларни ўлчаш
ва аниқлаш, физик
асбобларнинг ишлаш прин-
ципи ва тузилишини тушунтириш компетенция-
ларини аниқлаш учун 12 та топшириқдан иборат
физик диктант ўтказилган: 1 нафар ўқувчи барча
саволларга жавоб берган – жами ўқувчиларнинг
3,4% и, 2 нафар ўқувчи 10 та саволга – 6,8%, 8 на-
фар ўқувчи 9 та саволга – 28%, 16 нафар ўқувчи
8 та саволга – 57%, 2 нафар ўқувчи 7 саволга жа-
воб бериб, жами ўқувчиларнинг 6,8%
ини таш-
кил этган.
6-назорат ишида ўқувчиларнинг жараён ва
ҳодисаларни кузатиш,
тушуниш ва катталиклар-
ни ўлчаш ва аниқлаш, жараён ва ҳодисаларни
тушунтириш, физик асбобларнинг ишлаш прин-
ципи ва тузилишини тушунтириш, физикага оид
билимларни амалиётда қўллаш компетенцияла-
рининг шаклланганлигини аниқлаш мақсадида
20 та топширикдан иборат тест ўтказилди. Таҳлил
натижаларига кўра, 3 нафар ўқувчи барча савол-
ларга жавоб берган – жами ўқувчиларнинг 10%и,
10 нафар ўқувчи 18 та саволга – 33%, 16 нафар
ўқувчи 16 та саволга – 53%, 1 нафар ўқувчи 15
та
саволга жавоб бериб, жами ўқувчиларнинг
4% ини ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: