Замонавий таълим / современное образование 018, Мусурмонкулова Муҳаё Маматкуловна
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2018, 4
характерга эга машғулотларни нафақат санъат, маданият соҳалари йўналишларида, шу билан бирга барча исталган соҳа (бизнес, иқтисодиёт, ҳуқуқ, педагогика, психология, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, саноат ва б. соҳалар) бўйича таълим олаётган ўқувчилар билан ишлаш жараёнида ҳам бирдек самарали ташкил этиш мумкин. Ўқитувчилар, шунингдек, таълим жараё- нига нисбатан креатив ёндашишда нафақат ўқув фанларини ўзлаштиришда юқори нати- жаларга эришаётган, креатив фикрлашда ижо- бий ҳолатларни қайд этаётган ўқувчиларга, балки кўпроқ эътиборни талаб этадиган, ижо- дий, креатив фикрлаш лаёқатига эга бўлмаган таълим олувчиларга ҳам бирдек эътиборни қаратишлари зарур 1 . Педагогларнинг ўқув машғулотлари учун дидактик материалларни тайёрлашда қуйидаги замонавий талабларга мувофиқ иш кўришлари кутилган таълимий натижанинг қўлга кирити- лиши учун зарур шароитни вужудга келтиради 2 : – аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши; – ўқувчиларнинг эҳтиёж ва қизиқишларига мувофиқ тайёрланиши; – ўқув ахборотларининг асосланганлиги; – ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини – фаоллаштириш имкониятига эгалик; – ўқувчиларни жуфтликда, кичик гуруҳларда фаол ишларига учун шароит яратиш; – ўқувчиларда мустақил, ижодий, танқидий ва – креатив фикрлаш қобилиятларини ривож- лантириш; – замонавий аҳамият касб этиши; – эстетик жиҳатдан сифатли бўлиши; – ноаниқ тушунча ва иборалардан ҳоли бўлиши; – аниқ натижани кафолатлай олиши; – турли вазиятларда қўллай олиш имкония- тига эгалик; – мавжуд билим, кўникма, малакани мустаҳкамлашга хизмат қилиши. Ўқув машғулотлари учун дидактик матери- алларни тайёрлашда педагоглар ўқув манба- лари (дарслик, ўқув, методик ва ўқув-методик 1 Drapeau Patti. Sparking students creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. 2 Мавлонова Р. ва бошқалар. Умумий педагогика. Дарс- лик. - Т.: «Наврўз» нашриёти, 2016. - 197 бет. қўлланма, йўриқнома, тавсиянома, луғат, энци- клопедия, атлас, иш дафтари, хрестоматия каби босма нашрлар, шунингдек, Интернет матери- аллари, ЭАТР каби электрон ахборот манба- ларидан олинган маълумотлардан мақсадли, самарали фойдаланишлари мумкин. Бу ўринда олинган маълумотларнинг ишончлилиги муҳим. Шу сабабли педагоглар дидактик мате- риалларни тайёрлашда ўқув ахборотларининг ишончли эканлигига эътиборни қаратишлари зарур. Бинобарин, илмий асосга эга далил- лар билан бойитилган дидактик материаллар ўқувчиларнинг умумий ва касбий ривожла- нишини таъминлашда ўзига хос аҳамият касб этади. Демак, педагогларнинг ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини яратишга нисбатан креа- тив ёндашувлари ўқувчиларнинг умумий ривожланиши ҳамда касбий шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Таълим жараёни- нинг муваффақияти педагог томонидан тақдим этилаётган ўқув материалларининг қай дара- жада сифатли тайёрланишига ҳам боғлиқ. Шу сабабли педагоглар ўқув материалларини тай- ёрлашга креатив ёндашишлари талаб этилади. Бунда улар ўқув материалларини самарали шакллантиришда ғоявийлик, илмийлик, визуал- лик, тизимлилик, ўқув ахборотларининг изчил баён этилиши, ўқув ахборотлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, ўқувчиларнинг ёш хусусия- тига мослиги, амалий аҳамиятга эгалик, аниқ мақсадга йўналтирилганлик ҳамда эстетик тала- бларга мувофиқлик каби тамойилларни ино- батга олиши ўқув жараёнининг сифатли, мето- дик жиҳатдан тўғри ташкил этилишини таъмин- лайди. Ўқув машғулотлар учун (яъни дарс учун) дидактик ишланмалар тайёрлашда ҳам педа- гоглар қуйидаги керативлик механизмларини инобатга олиши зарур (1-жадвал). Креатив ёндашув асосида ўқитишнинг дидак- тик таъминотни яратиш механизмларини амалга оширишда қуйидагиларни хулоса қиламиз: – ўқув машғулотлари учун дидактик мате- риалларни тайёрлашда педагоглар ўқув манба- лари (дарслик, ўқув, методик ва ўқув-методик қўлланма, йўриқнома, тавсиянома, луғат, энци- клопедия, атлас, иш дафтари, хрестоматия каби босма нашрлар, шунингдек, Интернет матери- аллари, ЭАТР каби электрон ахборот манба- ларидан олинган маълумотлардан мақсадли, самарали фойдаланишлари; 60 МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling