Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet27/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

Эслатма. -са баъзан пайт эргаш гапни ҳам бош гап билан боғлайди.
Масалан: Дутор чалиб ўтирсам, ипи узилаб кетди. Эртаси мактабдан келса, дадаси сафардан қайтибди.
2. -да қўшимчали сифатдош орқали боғланади. Бунда бош гапнинг кесими фараз маъносини англатувчи сифатдош ҳамда шахс-сон қўшимчасини олган эди тўлиқсиз феълидан иборат бўлади.
Масалан: Ҳаво очилиб кетганда, ҳаммамиз далага чиқар эдик.
Тўлиқсиз феъл эргаш гапда келиши ҳам мумкин.
Масалан: Яна бир юк автомобилимиз бўлганда эди, юк ташиш ишимиз анча енгиллашар эди.


63. Тўсиқсиз эргаш гап
Бош гапнинг мазмунига зид бўлса ҳам, унга тўсиқ бўла олмайдиган фикрни англатган эргаш гап тўсиқсиз эргаш гап дейилади.
Тўсиқсиз эргаш гап бош гап билан шарт майлидаги феълдан кейин ҳам боғловчисини ëки -да юкламасини келтириш орқали боғланади.
Масалан: Абдулқодир келмаган бўлса ҳам, биз ўйинни бошлаб юбордик. Ҳаво бир оз булутланиб турса-да, ёғингарчилик бўлмади.
Зид ҳолатни таъкидлаш учун гарчи, аммо, лекин, бироқ зидловчи боғловчилари ҳам қўлланади.
Масалан: Гарчи унинг бу хатосини халқ кечирган бўлса ҳам, у ўз-ўзини асло кечирмас эди. Бу ўрик ширин бўлса-да, лекин мағзи аччиқ экан.


БИР НЕЧА ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАП


64. Бир неча эргаш гапли қўшма гап ҳақида маълумот
Икки ва ундан ортиқ эргаш гапли қўшма гап бир неча эргаш гапли қўшма гап дейилади.
Масалан: 1. Чечаклар тўлғаниб, қушлар сайраб, тонг еллари ғир-ғир эсади. 2. Сув бўлмаса, ер бўлмаса, иш бўлмаса, қаердан пул топиб тўлаймиз?
Биринчи қўшма гапнинг таркибида иккита равиш эргаш гап (чечаклар тўлғаниб, қушлар сайраб), иккинчи қўшма гапнинг таркибида эса учта шарт эргаш гап (Сув бўлмаса, ер бўлмаса, иш бўлмаса) бор. Бу иккала гап ҳам бир неча эргаш гапли қўшма гапдир.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling