Ўзбек тили грамматикаси


Ҳар хил турдаги гаплардан тузилган қўшма гаплар


Download 271.5 Kb.
bet30/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

71. Ҳар хил турдаги гаплардан
тузилган қўшма гаплар

Тилимизда ҳар хил турдаги гапларни, яъни боғланган қўшма гап, эргашган қўшма гап ва боғловчисиз қўшма гапларни ўз ичига олган гаплар ҳам учрайди.
Масалан: Болалар гап қайтармоқчи бўлишган эди, ўқитувчи бақириб берди, шундай бақирдики, Асрор ўнғайсизланиб кетди.
Бу гапдаги болалар гап қайтармоқчи бўлишган эди, ўқитувчи бақириб берди гапи боғловчисиз қўшма гапдир; шундай бақирдики, Асрор ўнғайсизланиб кетди эргашган қўшма гапдир. Бу эргашган қўшма гап бир бутунича Болалар гап қайтармоқчи бўлишган эди, ўқитувчи бақириб берди гапи билан боғланган.


КЎЧИРМА ВА ЎЗЛАШТИРМА ГАП
Муаллиф баъзан ўз нутқида ўзгаларнинг гапини қўшиб ишлатади. Ўзгаларнинг гапи эса кўчирма гап ёки ўзлаштирма гап орқали берилади.


72. Кўчирма гап ҳақида маълумот
Ўзгаларнинг ҳеч ўзгаришсиз, айнан берилган гапи кўчирма гап дейилади.
Масалан: «Ўз жамоангизни тўплангиз ва уни ўрганингиз!» — деди мураббий. Бу мисолда икки хил гап бор:
1. Кўчирма гап (Ўз жамоангизни тўплангиз ва уни ўрганингиз).
2. Муаллиф гапи (деди мураббий).
Кўчирма гап қуйидаги ўринларда келади:
1. Кўчирма гап муаллиф гапидан олдин келади.
Масалан: «Ҳамма меҳнат ҳам иштаҳа очади», — деди Саида.
2. Кўчирма гап муаллиф гапидан кейин келади.
Масалан: Лола деди: «Ўқитувчи сизни чақиряпти».
4. Кўчирма гап муаллиф гапининг ичида келади.
Масалан: Абдулла Қодирий: «Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли», – деган эди.
6. Кўчирма гап муаллиф гапининг ҳар икки томонида келади.
Масалан: «Корхонамизда қуйилган пўлат, – деди муҳандис, – қурилиш иншоотларига жўнатилмоқда».


73. Кўчирма гапда тиниш белгиларининг ишлатилиши
I. Кўчирма гап қўштирноқ ичига олинади ва бош ҳарф билан бошланади.
II. Кўчирма гап дарак гап бўлиб, муаллиф гапидан олдин келса, ундан кейин вергул ва чизиқча қўйилади: «Саёҳатимизнинг охирида арчазорни томоша қилишимиз керак», – деди Абдуллоҳ.
Кўчирма гап сўроқ гап ёки ундов гап бўлса, вергул қўйилмайди. Сўроқ ёки ундов белгиси қўштирноқ ёпилмасдан олдин қўйилади: «Навбатчи қани?» – деб жаҳл билан сўради Салим ака.
III. Кўчирма гап муаллиф гапидан кейин келса, кўчирма гапдан олдин икки нуқта қўйилади: Бизга устозимиз бундай деган эди: «Ўсиб келаётган авлодга китоб худди сув ва ҳаво каби керак».
Кўчирма гап сўроқ ёки ундов гап бўлса, сўроқ ёки ундов белгиси қўштирноқ ёпилмасдан олдин; кўчирма гап дарак гап бўлса, нуқта қўштирноқ ёпилгандан кейин қўйилади: Назаров отадан сўради: «Раҳим ота, Фарҳод тўғонига сизни ишга ким юборган?» Аваз ўғлига деди: «Тулпорни мин, отингни қўй!»
Агар муаллиф гапи кўчирма гапнинг ўртасида келса, унда тиниш белгиларининг қўйилиши қуйидагича бўлади:
- Кўчирма гапнинг узилиб қолган қисмида ҳеч қандай тиниш белгиси бўлмаса ёки вергул ёхуд икки нуқта бўлса, ундай ҳолда бу белгилар туширилиб, муаллифнинг гапи ҳар икки томондан вергул ва чизиқча билан ажратилади: «Бизнинг юртимизда, – деди Аҳмад, – киши зерикмайди».
- Кўчирма гапнинг узилиб қолган қисмидан сўнг нуқта қўйиш лозим бўлса, муаллиф гапидан олдин вергул ва чизиқча, маллиф гапидан сўнг эса нуқта ва чизиқча қўйилади, кўчирма гапнинг қолган қисми бош ҳарф билан бошланади: «Ҳаво булут, нарсалар очиқда қолмасин, – деди муаллим. – Ҳар қайси синфдан биттадан ўқувчи чақиринг, нарсаларни синфга ташиб киритсинлар!»
(Муаллиф гапи бўлмаганда, гап шундай бўлар эди: Ҳаво булут, нарсалар очиқда қолмасин. Ҳар қайси синфдан биттадан ўқувчи чақиринг, нарсаларни синфга ташиб киритсинлар!)
- Кўчирма гапнинг узилиб қолган қисмидан сўнг сўроқ ёки ундов белгиси қўйиш лозим бўлса, муаллиф гапидан аввал ўша белги ва чизиқча қўйилади, муаллиф гапидан сўнг нуқта ва чизиқча қўйилиб, кўчирма гапнинг қолган қисми бош ҳарф билан бошланади: «Бу кимнинг машинаси? – ёши улуғ бир отахон сўради. – Мен бозорга бормоқчи эдим, мени олиб кетсанг болам»
(Муаллиф гапи бўлмаганда, шундай бўлар эди: Бу кимнинг машинаси? Мен бозорга бормоқчи эдим, мени олиб кетсанг болам.)
Кўчирма гап муаллиф гапининг ўртасида келса, унда тиниш белгиларининг қўйилиши қуйидагича бўлади:
Муаллиф гапининг узилиб қолган қисми охирига икки нуқта қўйилиб, кўчирма гап қўштирноқ ичига олинади; кўчирма гапдан кейин вергул ва чизиқча қўйилиб, сўнг муаллиф гапининг давоми ёзилади; кўчирма гап сўроқ гап ёки ундов гап бўлса, уларнинг белгилари қўштирноқ ичида қолдирилади.
Масалан: Ўқитувчимиз: «Сен қайси бадиий асарларни ўқиб чиқдинг?» – деб сўради. Мактаб директори: «Ўқувчилар, имтиҳонларга пухта тайёрланингиз!» – деди.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling