Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet33/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

6. Нуқтали вергул
1. Гапнинг уюшиқ бўлаклари гуруҳланганда, ҳар биридан вергул билан ажратилади. Масалан:
Мунча кўркам, мунча обод ям-яшил қишлоқларинг;
Олмаю анжир, анор, гулларга тўлган боғларинг;
Нефть, кўмир, олтинга кондир қад кўтарган тоғларинг,
Сен билан бирдам ҳамиша дўсту ёр, ўртоқларинг.
2. Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги мазмунан бир-бирига у қадар яқин бўлмаган содда гаплар, шунингдек, ўз ичида вергули бўлган мураккаб содда гаплар бир-биридан нуқтали вергул билан ажратилади.
Масалан: Ой булутлар қўйнига кирди; денгиз юзида туман пайдо бўлди.
3. Рақам ёки ҳарф орқали санаб кўрсатилган гаплардан кейин нуқтали вергул қўйилади.
Масалан: Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романидаги Гулнор шахсига тавсиянома:
а) Гулнор – ўтмишда эзилган, ҳуқуқсиз ўзбек хотин-қизларининг вакили;
б) Гулнор – чинакам муҳаббат ва соф қалб эгаси;
в) Гулнор – меҳнатсевар қиз;
г) Гулнор – зулмат ҳукмронлигининг қурбони;


7. Икки нуқта
1. Уюшиқ бўлаклар умумлаштирувчи сўздан кейин келса, улардан олдин икки нуқта қўйилади.
Масалан: Бундан кўринади ҳамма жой: шаҳарлар қишлоқлар, сойлар, ирмоқлар.
2. Боғловчисиз қўшма гапларда иккинчи гап биринчи гапдан англашилган фикрнинг сабабини, натижасини билдирса; иккинчи гап (ёки гаплар) биринчи гапнинг ёки унинг бирор бўлагининг мазмунини очиб берса ёки иккинчи гап биринчи гапни ёки унинг кесимини тўлдирса, бундай ҳолларда содда гаплар бир-биридан икки нуқта билан ажратилади.
Масалан: Ҳамма ҳайрон: бу гапларни ким чиқараётибди.
3. Кўчирма гап муаллиф гапидан кейин келганда, муаллиф гапидан кейин икки нуқта қўйилади.
Масалан: Чаён деди: «Сен билмайсанми, чаённинг муддаоси хоҳ дўстининг кўксига бўлсин, хоҳ душманининг орқасига бўлсин, ишқилиб, ниш уришдир».


8. Чизиқча
1. Кесим бош келишикдаги от орқали ифодаланса, эгадан кейин чизиқча қўйилади.
Масалан: Ватанимиз – жонимиз, уни ботирларча ҳимоя қиламиз.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling