Аттестация давомида саволлар:
1-Савол:
Парламент бўйича қандай тушунчага эгасиз?
Жавоб:
Парламент бу- давлатнинг давлат ҳокимияти органларидан биридир.
Парламент вакиллик муассасаси бўлиб, унинг депутатлари халқ томонидан сайланади ва
парламентда унинг манфаатлари ҳимоя қилинади.
Парламент қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади, яъни давлатнинг
қонунларини қабул қилишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Парламент давлатнинг ички ва
ташқи сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда қатнашади, давлат бюджетини
тасдиқлайди, давлатнинг солиқ асосларини ва умумдавлат солиқлари ҳамда йиғимлари
турлари белгилаб беради. Парламент бошқа давлат органларини шакллантиришда
давлатнинг олий мансабдор шахсларини тайинлашда қатнашади — бу ишларни ё ўзи
бажаради, ёки тегишли номзодлар у билан келишиб бажарилади. Парламент давлат
қонунлари ижроси устидан ва ижроия ҳокимияти органларининг фаолияти устидан, янги
қонунларнинг тасдиқланиши устидан парламент назоратини амалга оширади.
2-Савол:
Суд ижрочилари томонидан суд қарорига асосан фуқароларни
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган хонадонлардан чиқариш вақтида профилактика
инспекторининг вазифаси нимадан иборат?
Жавоб:
Жамоат тартибини сақлаш
3-Савол:
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 10-моддасида Маъмурий
ҳуқуқбузарлик тушунчасига қандай таъриф берилган?
Жавоб:
Қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда
тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва
жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли
(қасддан ёки
эҳтиётсизлик орқасида)
содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади
4-Савол:
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги
Do'stlaringiz bilan baham: |