ЎЗбекистан республикасининг 2016 йил 16-сентабрда қабул қилинган 407-сонли “ички ишлар органлари тўҒрисида”ги қонунни боб,49 моддадан иборат
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
ҚЎЛЛАНМА
Х И З М А Т В А З И Ф А Л А Р И
1. Талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар, туман ва вилоят ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг барча институтлари билан ҳамкорликда ташкил этиш. 2. Талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олийгоҳларда ташкил этган ҳолда, уларнинг яшаш жойлари (ётоқхона ва ижарадаги манзиллари) бўйича профилактик ишларни ҳудудий таянч пунктлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда амалга ошириш. 3. Талабалар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, ғайриижтимоий хатти– ҳаракатлар таҳлилларидан келиб чиқиб, улар орасида «Давомат», «Орият», «Тиғ» каби ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик тадбирларни ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда амалга ошириш. 4. Ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган талабалар билан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни талаблари асосида якка тартибда профилактика иши ташкил этиш. 5. Талабаларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган тизимли профилактик чора- тадбирларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш. 6. Талабалар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларининг аҳволи бўйича Олий ва ўрта–махсус таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини таъминлаш. 7. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида: талабалар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятда иштирок этиш; талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва бунга имкон бераётган шарт–шароитларни аниқлаш, бартараф этиш; талабаларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора– тадбирларини кўриш. 8. Талабалар билан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактика ишини олиб бориш доирасида: талабаларни ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти–ҳаракатларни содир этишга жалб қилаётган ёхуд уларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этаётган шахсларни аниқлайди ҳамда уларга нисбатан қонун хужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш; талабаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш; ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти–ҳаракатлар содир этган талабаларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини кўрган ҳолда, ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган сабаблар ва шарт–шароитлар тўғрисида мухокама жараёнларини ташкил этиш ҳамда тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш; 9. Таълим муассасалари, маданий–кўнгилочар, спорт–соғломлаштириш муассасаларида, бошқа ташкилотларда, тўгараклар ва клубларда талабалар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволини ўрганиш. 10. Талабалар орасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишининг, уларни истеъмол қилинишини олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини амалга ошириш. 11. Талабалар орасида маъмурий ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда маъмурий ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этиш орқали қонунийликни мустаҳкамлаш, айб учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш. 12. Ахлоққа қарши ҳуқуқбузарлик содир этган талабалар билан умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикани самарали ташкил этиш, мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш. 13. Таҳлиллар асосида ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чораларини кўриш. 14. Олийгоҳларда таълим олаётган талабалар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотларни, талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳар ойда умумлаштириб, ҳудудий туман-шаҳар ИИБ (ИИОФМБ) раҳбариятига тақдим этиб бориш. 15. Талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ишларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. 16. Профилактика (катта) инспекторнинг хизмат вазифаларига зуруратдан келиб чиққан ҳолда қонунчиликда белгиланган бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин. 17. Профилактика (катта) инспектори ушбу хизмат вазифаларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, фаолияти давомида қонунбузарликка йўл қўйганда, қонун ҳужжатлари талабларини бузганда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling