Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Абдуллаева Саидахон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Г.Х.Бакиева Фан доктори илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, филол.ф.д., профессор Н.Ж.Исақулова
- Д.Р.Джуманова
- КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Шарипова Наргис Эриковна педагогика фанлари номзоди, доцент Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети Диссертация ҳимояси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Ped.27.01-рақамли Илмий кенгашнинг 2019 йил «____»____________ куни соат ______даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100138, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21 А уй. Тел.: (99871) 230-12-91, факс: (99871) 230-12-92, e-mail: uzswlu_info@mail.ru). Диссертация билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (______ рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: 100138, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21 А уй. Тел.: (99871) 230-12-91, факс: (99871) 230-12-92. Диссертация автореферати 2019 йил «____»____________да тарқатилди. (2019 йил «____» _____________ даги ____ рақамли реестр баённомаси.) Г.Х.Бакиева Фан доктори илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, филол.ф.д., профессор Н.Ж.Исақулова Фан доктори илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш илмий котиби, пед.ф.д., доцент Д.Р.Джуманова Фан доктори илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси в.б., филол.ф.д., доцент 5 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда шахснинг киберижтимоийлашуви ва жамиятни ахборотлаштириш муҳити этник йўналтирилган методика бўйича иккинчи тил сифатида рус тилининг ёзма нутқ шаклларини ўқитишга бўлган эҳтиёжини янада кучайтирди. Рус тили имлосини интенсив ўқитишда имло принциплари, грамматик ва фонологик асослари, «Web Quest» махсус лойиҳа интернет тармоғи ёрдамида рус тили имлосини ўқитиш, лингвоперсонологик, системоцентристик, антропоцентристик, рус имлосини моделлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳонда ассоциатив майдонлар ва сўзларнинг мавзувий гуруҳлари грамматик орфографик луғати асосида рус имлосини ўргатишга тизимли ва мажмуий ёндашувни ривожлантириш, рус тилида ёзув ва орфографик компетенцияларнинг эгалланишида семантик омил, интегратив таҳлил, тавсифловчи усулни ўрганиш, умумлаштирилган таққослаш қоидалари ва қоидалар блокларига асосланган имлони ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар олиб бориш алоҳида аҳамиятга моликдир. Шу жиҳатдан рус тили ўзига хос, интенсив, стандарт ўқитиш шакллари, кундузги ва масофавий шаклларда рус тили имло қоидасини ўқитишда коммуникатив ёндашувга асосланган методикани такомиллаштириш зарурияти изоҳланади. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус таълим муассасалари олдида ҳозирги пайтда таълимни замонавийлаштириш, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш самарадорлигини ошириш вазифалари турибди. Ҳаракатлар стратегиясининг 4.4-бандида «узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос, юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш» 1 каби муҳим вазифалар белгиланди. Бунда ўзбек гуруҳларида рус тилини ўқитишда таълимнинг амалий йўналтирилишини мустаҳкамлаш, нутқ маданиятини ривожлантиришга эътиборни ошириш, ҳам оғзаки, ҳам ёзма шаклларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида»ги 124-сон, 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармонига 1-илова // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами..-10.02.2017й.,-№6,70-модда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling