Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
-жадвал. Рус тилини ўзга тил сифатида ўқитиш ёндашувларинингсинфланиши
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Абдуллаева Саидахон
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Академик лицей ўқувчиларида рус тилида имло компетенциясини шакллантиришнинг ҳозирги ҳолати»
1-жадвал.
Рус тилини ўзга тил сифатида ўқитиш ёндашувларинингсинфланиши Т/р Дидактик ёндашувлар Лингвистик ёндашувлар Психологик ёндашувлар Интеграция- лашган ёндашувлар 1. шахсга йўналтирилган ёндашув тизимли (тилшунослик) ёндашув инсонпарварлик ёндашув коммуникатив ёндашув 2. дедуктив ёндашув лексик ёндашув когнитив ёндашув - 3. индуктив ёндашув ижтимоий-маданий ёндашув Гештальд-услуби (глобал ёндашув) - 4. - - Бихевиористик ёндашув - Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси академик лицейларининг ўзбек гуруҳлари ўқувчиларини рус тили имлоси билан таништириш фақат амалий характерга эга бўлиши лозим, уларга билим, кўникма ва малакаларни киритиш жараёни эса ўз-ўзидан эмас, балки уларда рус тили бўйича имло компетенциясини шакллантириш воситаси бўлиши керак. Диссертациянинг иккинчи боби «Академик лицей ўқувчиларида рус тилида имло компетенциясини шакллантиришнинг ҳозирги ҳолати»деб номланган бўлиб, мазкур бобда давлат таълим стандарти, ўқув дастури ва дарсликлар ўрганилаётган муаммо нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил 6 апрелдаги 13 «Умумий ўрта ва ўрта махсус касб таълими давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли Қарорида 15 академик лицей ўқувчи- ларининг билим, малака ва кўникмаларига белгиланган янги малакавий талаблар тақдим этилган, улар ҳар йили ўқувчиларнинг фаолият доирасига муайян тартибда киритиб борилади. Янги малакавий талабларга «нутқ компетенцияси» ва «тилшунослик компетенцияси»каби тушунчалар киритилган. Бундан ташқари, улар табақалаштирилган хусусиятга эга, яъни (А1, А1+, В1, В1+) стандарт даражага боғланган ҳолда индексация қилинган. Назаримизда, янги меъёрий ҳужжатларнинг прогрессив сифатга эгалиги бу фавқулодда ижобий ҳолат бўлиб, давлат таълим стандартлари талабларини бажарувчи ўқитувчилар олдида турган вазифаларни янада аниқроқ тасаввур қилиш имкониятини беради. 2016 йилда тасдиқланган ва ҳозирда академик лицейларда рус тилини ўқитиш жараёнида фойдаланилаётган намунавий дастурда имло компетенцияси ёки тўғри ёзиш назариясига тааллуқли атамалар ва тушунчалар умуман тақдим этилмаган 16 . Шунга қарамай, дастурда академик лицей ўқувчиларини нафақат рус тилида эркин оғзаки мулоқот қилишлари, балки ёзма шаклда ҳам ўз фикрларини тўғри ифодалашлари зарурлиги таъкидланган. Шу билан бир қаторда, дастурда таълим мазмунини аниқлашда биринчи навбатда имло компетенциясиз шакллантириш мумкин бўлмаган коммуникатив нутқ, кўникма ва малакалар кўрсатиб ўтилган. Тадқиқот мавзуси доирасида Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари академик лицейларининг ўқитувчилари орасида сўровнома ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, ўрганилаётган муаммонинг моҳияти ва унинг юзага келтирувчи сабаблари педагоглар томонидан турлича шарҳланади: имловий хатоларнинг кўплиги, умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицей ўқув дастурлари ўртасидаги узвийлик йўқлиги ва бошқалар. Академик лицей ўқувчиларини рус тили имлосига ўқитиш жараёни бўйича ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, қатор хулосалар қилинди. Жумладан, турли сабабларга кўра умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар ўртасида рус тили фани бўйича ўқув материалларда узвийлик мавжуд эмаслиги аниқланди. Одатда, дарсларда ўқувчиларда имло компетенциясининг шаклланганлик даражасининг паст бўлишига қарамай, муаммога алоҳида эътибор берилмайди ва бундай ҳолат тегишли ўқув дастурлари йўқлиги билан изоҳланади. Академик лицей ўқитувчилари янги педагогик технологияларга нисбатан етарлича билимга эга эмасликлари туфайли кўпинча унга шубҳа билан қарайдилар ва дарсларни анъанавий шаклда ўтказишни афзал кўрадилар, айниқса, бу ёш педагогларга ҳам тегишлидир. Таъкидлаш лозимки, рус тилини ўргатишда коммуникатив ёндашув деярли қўлланилмайди, бунинг сабаби, назаримизда, кўпроқ рус тили имло кўникмаларини шакллантириш самарадорлигининг етарли даражада эмаслиги 15 Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари: Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш. Она тили ва адабиёт. Рус тили ва адабиёт. Рус тили. Ўзбек тили. Хорижий тил. Оила психологияси. Жисмоний тарбия. Ёшларни чақириққача тайёрлаш / Таҳрир хайати: Р.Ҳ. Жўраев, Ж.Х. Хусанов, Х.Ф. Маъсудов ва бошқ. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 384 б. 16 Akademik litsey va kаsb-hunаr kоllеjlаri umumta’lim fanlari о‘quv dаsturlari. – Toshkent, 2016. – 505 b. 14 билан боғлиқдир. Рус тили машғулотларида замонавий ахборот, коммуникацион технологиялардан кам фойдаланилади, бунга ўқув аудиторияларининг техник жиҳатдан етарли даражада жиҳозланмаганлиги таъсир кўрсатади ҳамда ўқитувчиларнинг техник саводхонлиги паст даражадалиги сабаб бўлмоқда. Ва ниҳоят, рус тилини ўрганишга бўлган умумий қизиқишни пасайиб бораётган даврда ўқувчилар томонидан рус тили имло қоидаларини билиш шарт эмас, деган қараш турғун шаклланганлиги кузатилади. Бундай ҳолат, назаримизда, тил меъёрларини эркинлаштириш жараёнлари билан изоҳланади, чунки, имло компетенцияси даражасининг пасайиши бир вақтнинг ўзида ўзбек тилида ҳам кузатилади. Лингводидактик ва услубий адабиётида нутқий хатоларнинг, яъни интерференцияни аниқлашга ва таҳлилига ҳар хил ёндашувлар мавжуд. Улар ичида турли хил таснифлар аниқланади, хусусан: 1) интерференциянинг просодик таснифи; 2) интерференциянинг парадигматик таснифи; 3) интерференциянинг синтагматик таснифи; 4) лисоний ва нутқий интерференция ва бошқалар. Биз, лицейларнинг ўзбек гуруҳларидаги ўқувчилар томонидан рус тилида ёзилган ёзма ишлардаги нутқ хатоликларининг таснифини таклиф қилдик. Бундай ишланмаларнинг амалиётдаги аҳамияти яққол кўриниб турибди, чунки бу таълим вазифаларига холис баҳолаш мезонларини ўрнатилишига имкон беради.Тадқиқот манбалари сифатида2015-2016, 2016-2017, 2017-2018 ўқув йилларида Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларининг бир қатор академик лицейлар ўзбек гуруҳлари ўқувчиларининг ёзма ишлари (диктант, баён ва иншо) олинган. Амалдаги белгиланган кесимда диктант ўтказилиб, натижалари таҳлил қилинганда фақат йўл қўйилган имловий хатоликлар сони ҳисобга олинди. Мазкур тадқиқотнинг вазифалар доирасига кирмаганлиги учун йўл қўйилган пунктуацион ва грамматик хатоликлар эътиборга олинмади. Ўқувчилар саводхонлигининг сонли реал даражасини аниқлаш учун биз томонимиздан гуруҳнинг имло компетенцияси коэффициенти тушунчаси киритилди. Бу коэффициент қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади (1): (1) бу ерда, S- диктант ёзишда ўқувчилар томонидан йўл қўйилган хатоликлар йиғиндиси: ∑ (2) Агар битта сўзни битта потенциал хатолик сифатида қабул қилсак, у ҳолда потенциал хатоликларнинг умумий сони диктантда ёзилган сўзлар - A сонига тенг бўлади, ўқувчилар сони - n га кўпаяди (2): . (3) Қуйида Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари академик лицейлари ўқувчилар гуруҳларининг белгиланган 2015-2016 ўқув йилидаги олиб борилган 15 текширувлар асосида ҳисоблаб чиқилган имло компетенцияси коэффициенти ифодаловчи жадвал келтирилган (2-жадвалга қаранг): Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling