Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/29
Sana08.03.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1251022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Абдуллаева Саидахон

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
кирилл ва лотин графикаси имло меъёрлари асосида ўзбек тили лотин 
графикаси имлосида фонетик қоида ва рус тили кирилл графикаси имлосида 
морфологик қоиданинг етакчилиги аниқлаштирилган; 



академик лицейда рус тили имлосини ўқитиш методикаси асосида 
«Гуруҳнинг имло компетенцияси» коэффициенти мезонлари лингвометодик 
жиҳатдан аниқлаштирилган; 
академик лицей ўзбек гуруҳ ўқувчиларининг рус тили ёзма ишларидаги 
одатий ва барқарор имло хатолар типологияси аниқлаштирилган; 
академик лицей ўзбек гуруҳ ўқувчиларининг имло компетенциясини 
шакллантириш асосида «Muloqot simulyatorlari» муаллифлик услубиёти 
коммуникацион ёндашув бўйича ишлаб чиқилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
академик лицей ўзбек гуруҳ ўқувчиларининг рус тили ёзма ишларидаги 
одатий ва барқарор имло хатолар типологияси ишлаб чиқилган; 
академик лицейларнинг ўзбек гуруҳлари ўқувчиларида коммуникатив 
ёндашув асосида «Telegram» мессенжери дастури ва «Microsoft Word» – 2007 
матн муҳаррири ёрдамида имло салоҳиятини шакллантиришга қаратилган 
«Muloqot simulyatorlari» муаллифлик услубиёти ишлаб чиқилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг 
ишончлилиги, ишда қўлланилган ёндашувлар, усуллар ва назарий маълумотлар 
ишончли манбалардан олинганлиги, академик лицейларнинг ўзбек гуруҳлари 
ўқувчиларига рус тили имлоси компетенциясини шакллантириш муаммосини 
ечишда лингвистик, психологик ва дидактик омиллар асосида ёритилганлиги, 
келтирилган таҳлил ва мулоҳазалар, тажриба-синов ишлари самарадорлигининг 
математик-статистик методлар воситасида асосланганлиги, хулоса ва 
тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги ҳамда олинган натижаларнинг 
ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling