Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Абдуллаева Саидахон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг
илмий аҳамияти академик лицей ўқувчиларининг рус тилида бажарган ёзма ишларидаги имло хатолар таснифи, академик лицей ўзбек гуруҳларидаги имло компетентлиги коэффициенти, унинг ҳосил бўлиш манбаларининг жамланмалари, «Muloqot simulyatorlari»нинг тил услубиёти, жамиятни ахборотлаштириш ва киберижтимоийлашув жараёнида қўлланилиши билан асослаб берилиши, таълимни рус тили имлосининг назарий базаси асосида аниқлаш ва имло аралашувини таҳлил қилишга асосланган таълим услубиёти аниқланганлиги билан белгиланади.. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти тадқиқотларда олинган лингводидактик натижалар ва ишлаб чиқилган услубий тавсиялардан, академик лицейлари учун мавжуд давлат таълим стандарти, дастур ва дарсликларни такомиллаштириш, академик лицейлар рус тили ўқитувчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицей ўзбек гуруҳларида рус тилини ўргатишда имло компетенциясини шакллантиришга коммуникатив ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида: кирилл ва лотин графикаси имло меъёрлари асосида етакчилиги аниқлаштирилган ўзбек тили лотин графикаси имлосида фонетик қоида ва рус 9 тили кирилл графикаси имлосида морфологик қоидадан «ИТД-1-07- «Тилшунослик асослари» фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа ва унингэлектрон вариантини яратиш» лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 89-03-2144-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган ёндашув ўқув- услубий мажмуасини ишлаб чиқишда хизмат қилган; академик лицейда рус тили имлосини ўқитиш методикаси асосида лингвометодик жиҳатдан аниқлаштирилган «Гуруҳнинг имло компетенцияси» коэффициенти мезонларидан Ўзбекистон Республикаси Рус маданият марказининг Наманган филиалида рус тили курслари тингловчиларига мастер- класс ўтказиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рус маданият марказининг 2018 йил 2 июндаги 84-сон маълумотномаси). Натижада рус тилини ўрганиш мастер-класс жараёни янги таъминот билан бойитилган; академик лицей ўзбек гуруҳ ўқувчиларининг рус тили ёзма ишларидаги аниқлаштирилган одатий ва барқарор имло хатолар типологиясидан Наманган вилоят тарих ва маданият музейининг сайёҳлик курслари гид-стажёрларини тайёрлашда, шунингдек, музейга ташриф буюрувчиларнинг рус тилини билиш даражаларини оширишда фойдаланилган (Наманган вилояти тарих ва маданият музейининг 2018 йил 3 майдаги 21-03-19/157-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тасниф ёрдамида ўқувчиларнинг рус тили ёзма ишларидаги одатий ва барқарор имло хатоларининг олдини олишга эришилган; академик лицей ўзбек гуруҳ ўқувчиларининг имло компетенциясини шакллантириш асосида коммуникатив ёндашув бўйича такомиллаштирилган «Muloqot simulyatorlari» методикаси ҳақида 2018 йилнинг 14 ва 19 май кунлари Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг «Олтин замин» радио эфирининг «Олтин ҳалқа» ва «Нигоҳ» радио эшиттиришларида маълумот берилган (Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2018 йил 23 майдаги 08-02-420- сон маълумотномаси). Натижада шахснинг киберижтимоийлашувининг мавжуд жараёнида рус тили имлосига ўқитиш муаммоларига янги қарашлар ва нуқтаи назарлар тадқиқот натижалари билан радио эшиттириш мазмуни бойитилган. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling