Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/29
Sana08.03.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1251022
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
Абдуллаева Саидахон

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари
4 та халқаро ва 9 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан 
ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Тадқиқот мавзуси бўйича
жами 26 та илмий иш, жумладан, 1 та услубий қўлланма, Ўзбекистон 
Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 4 та мақола (3 та 
республика ва 1 та хорижий журналларда) чоп этилган. 
Диссертация ҳажми ва тузилиши. Диссертация кириш, уч боб, хулоса, 
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Умумий 
ҳажми 145саҳифадан иборат. 
 


10 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурияти 
асосланган, мақсад ва вазифалари келтирилган, тадқиқот объекти ва предмети, 
унинг республика фан ва технологиялар устувор йўналишларига мослиги 
кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён 
қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, 
тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, диссертациянинг 
тузилиши ва нашр ишлари бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг биринчи боби «Академик лицей ўқувчиларида рус 
тили бўйича имло компетенциясини шакллантиришнинг назарий-услубий 
шарт-шароитлари» деб номланган. Мазкур бобда ҳозирги илмий-услубий 
адабиётларда рус тили бўйича имло компетенциясини шакллантириш 
масалаларининг тадқиқ этилиши, ўзга тил сифатида рус тили имлоси 
ўқитилишининг умумий, хусусий метод ва усуллари, рус тили она тили 
бўлмаган йўналиш гуруҳларда имло кўникмаларини ривожлантириш ва 
такомиллаштиришнинг психологик-педагогик жиҳатларини аниқлаш ҳамда 
Ўзбекистондаги академик лицей ўқувчиларида имло компетенциясининг 
шаклланишида коммуникатив ёндашув ўрнини белгилаш муаммолари, унинг 
ечимлари ҳақида фикр юритилади. 
Тадқиқот давомида мавжуд манбалар рус тилини ўзга тил сифатида 
ўқитишнинг умумий услубий йўналишлари рус тили бўйича имло 
компетенциясини шакллантириш муаммоларини акс эттирганлиги даражаси 
нуқтаи 
назаридан 
ўрганилди 
(С.Г.Бархударов, 
О.Д.Митрофанова, 
А.А.Акишина, Н.Д.Гальскова, С.И.Лебединский ва бошқалар илмий-услубий 
ишлари
6
). Деярли барча ишларда фақатгина ёзма нутқ кўникмаларини 
шакллантириш бўйича умумий ҳолатда тавсиялар берилган. Мавжуд имло 
компетенцияларини ривожлантириш, тажрибаларни умумлаштириш мақсадида, 
шунингдек, 
бугунги 
кундаги 
турли 
тоифадаги 
ўқувчиларда 
уни 
шакллантиришга қаратилган бир қатор хусусий характердаги услубий ишлар 
ҳам таҳлил этилди. Таҳлиллар натижасидан кўринадики, ўқитишнинг фаол 
ривожлантириш концепцияси (Эльконин-Давидов-Репкин тизими)
7
фонематик 
асосда имло кўникмаларини шакллантиришни назарда тутган. П.С.Тоцкий 
қўлланмасида эса имлони ўқитиш техникасини эгаллаш орқали имло 
кўникмаларни шакллантириш масалалари бош ўринга қўйилади
8
. Унинг 
методикаси асосида онгли тарзда имло қоидалари эмас, балки ҳаракатдаги онг 
хотирасида меъёрий тўғри ёзилган сўзлар шаклини сақлаб қолади. 
6
Методика преподавания русского языка иностранцам / Под ред. С.Г. Бархударова. – М., 1967. –308 с.; 
Митрофанова О.Д. и др. Методика преподавания русского языка как иностранного / О.Д. Митрофанова, 
В.Г. Костомаров, М.Н. Вятютнев, Э.Ю. Сосенко, Е.М. Степанова. – М., 1990 – 269 с.; Акишина А.А., Каган О.Е. 
Учимся учить: Для преподавателя русского языка как иностранного. – 2-е изд., испр. и доп. – М.: Русский язык, 
2002. – 256 с.; Гальскова Н.Д. Современная методика обучения иностранным языкам: Пособие для учителя. – 2-е 
изд., перераб. и доп. – М.: АРКТИ, 2003. – 163 с.; Лебединский С.И., Гербик Л.Ф. Методика преподавания 
русского языка как иностранного: Учебное пособие. – Минск, 2011. – 309 с. 
7
Жедек П.С., Репкин В.В. Орфографическая теория и обучение орфографии // Проект программы по русскому 
языку для средней школы / Под ред. М.В. Панова. – М., 1972. 
8
Тоцкий П.С. Орфография без правил. – М.: Просвещение, 1991. – 144 с. 


11 
Л.Б.Селезнева томонидан рус ёзувини алгоритмлаштирилган курси ишлаб 
чиқилган ва унда «вазифа», «вазифанинг варианти», «ҳар бир вазифани ҳал 
қилиш учун қоидалар», «ёзувни аниқлаш алгоритми» тушунчалари орқали 
орфограмма, графограмма ва қоидаларнинг тизимли муносабати акс 
эттирилган
9
. Н.Ю.Русова шаклланган анъаналарга алоқадор бўлмаган қатор 
принципларга асосланган ҳолда, хусусан, «Ўрта мактаб битирувчилари 
томонидан йўл қўйиладиган хатоликларга эътибор қаратишга ва тўғри ёзиш 
қоидаларини бир нечта «қайноқ нуқталар» атрофига йиғиш, яъни ёзаётган 
ўқувчига қийинчиликлар туғдираётган саволларга қаратиш» ҳақида тавсиялар 
берган
10
. Натижада барча ўрганиш учун тақдим этилган қоидалар жадвал 
асосида келтирилган, назарий қисми эса минимумгача қисқартирилган. Ўқув 
материалини қизиқарли шаклда тақдим этиш усуллари Г.Г.Граник томонидан 
ишлаб чиқилган ва рус тилининг асосий имло қоидаларини ўйин шаклида 
тақдим этиш мумкинлиги кўрсатилган
11
. О.В.Лысова концепциясида
12
орфографиянинг тарихий-анъанавий принципи ёрдамида бошқариладиган, 
текшириб бўлмайдиган орфограммаларни эслаб қолишни идрок этган ҳолда 
ёндашиш учун сўзларнинг этимологик таҳлилига мурожаат этиш тавсия 
этилган. Сўнгги йилларда имло компетенциясининг шаклланиш жараёни 
кўпроқ ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланиши билан боғланмоқда 
(А.И.Власенков, Т.В.Напольнова, Г.А.Бакулина, В.В.Бунеев)
13

Тадқиқотда«Имло саводхонлиги» атамаси ўрнида «Имло компетенцияси» 
атамаси қўлланилган ва замонавий илмий соҳада унинг мақсадга мувофиқ 
эканлиги маълум даражада исботланган. Шунингдек, имло компетенцияси 
тушунчаси академик лицейлар ўзбек гуруҳлари ўқувчиларининг рус тили 
ёзувини идрок этишларида концептуал-технологик ёндашув учун асос бўлган 
имловий билимлар, кўникма ва малакалар йиғиндиси сифатида талқин этилди. 
«Имло компетенцияси» атамаси худди шу маънода Т.П. Оглуздина,
Л.А. Фролова, А.И. Власенков ва бошқа олимларнинг илмий ишларида 
ишлатилади
14

Н.Запрутский, Ф.К.Мамаджанова, В.Ф.Мариничева, Е.Ш.Мирочник, 
И.М.Назаров, Н.И.Солнцева, Л.Я.Шойхетнинг ишларида ушбу муаммога 
тааллуқли масалаларнинг айрим томонлари таҳлил этилган холос. Уларда 
ўқувчилар ёзувларидаги саводсизликлар таъкидланади, ёзувдаги хатоликлар 
табақалаштирилган, бироқ муаммони ечиш йўллари ҳар доим ҳам кўрсатиб 
9
Селезнёва Л.Б. Русское правописание (Задачи, алгоритмы, упражнения): Учебное пособие. – М.: Высшая школа, 
1997. – 207 с. 
10
Русова Н.Ю. Как стать грамотным: Руководство по ускоренному овладению навыками правильной письменной 
речи. – Н. Новгород: Деком, 1996. – С. 4. 
11
Граник Г.Г., Бондаренко С.М., Концевая Л.А. Секреты орфографии. Книга для учащихся. – М.: Просвещение, 
1991. – 222 с. 
12
Лысова О.В. Лингводидактические основы обучения орфографии методом исторического комменти-рования: 
Автореф. дисс. … канд. пед. наук. – Ташкент, 2002. – 32 с. 
13
ВласенковА.И. Методика обучения орфографии в школе. – М.: Русское слово, 2012. – 232 с. 
14
Оглуздина Т.П. Структура языковой компетенции в концепциях ученых зарубежной и отечественной методики 
обучения иностранным языкам // Вестник Томского педагогического университета. – Томск, 2012. – №11 (126). – 
С.116-119; Фролова Л.А. Теоретическое обеспечение орфографической деятельности младших школьников // 
Начальная школа. – 2005. – №3. – С.23-26; Власенков А.И. Методика обучения орфографии в школе. – М.: 
Русское слово, 2012. – 232 с. 


12 
ўтилмайди. Айниқса, бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси академик лицейлари 
ўзбек гуруҳлари ўқувчиларидаги имло компетенциясини шакллантириш 
жараёнига тегишли бўлиб, ҳозирга қадар мақсадли йўналтирилган изланишлар 
олиб борилмаганлиги билан изоҳланади. 
Коммуникатив (коммуникатив-фаолиятли) ёндашув интеграциялашган 
характерга эга бўлиб, у дидактикага, тилшуносликка ва психологияга 
қаратилган. Биз коммуникативликни рус тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш 
амалиётида кенг қамровли ҳодиса сифатида талқин қилиб, ўқув жараёнини 
коммуникативлик асосида изчил ташкил этиш ҳамда таълим жараёнини барча 
томонларини қамраб олувчи омил сифатида қабул қиламиз. Коммуникативлик 
принципи таълим технологиясини танлашни, назарий билимларни амалий 
кўникма ва малакаларга нисбатини, таълим берувчи ва таълим олувчининг 
фаолиятини ташкил этишнинг аниқ шаклларини аниқлаб беради. Бугунги кунда 
рус тилини ўзга тил сифатида ўқитишга коммуникатив ёндашув асосларига 
кўра, ўқитувчининг иш тизимини лисоний ва нутқий машқлар ташкил этмоғи 
керак. Бунда турли хил коммуникатив масалаларни ечишга ўргатилган, нутқ 
фаолиятининг барча турларини эгаллаган ўқувчини тил билимдони сифатида 
шакллантириш муаммоси билан коммуникатив ёндашувнинг мутаносиблигини 
ҳисобга олган ҳолда, нутқни ривожлантирувчи машқларга устиворлигини 
берилиши лозим. Мазкур бобда ўзга тилга ўқитиш жараёнига тааллуқли 
ёндашувларни шартли равишда уч гуруҳга бўлиш белгиланган: дидактик, 
лингвистик ва психологик (1-жадвалга қаранг): 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling