Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
-расм. Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги академик
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Абдуллаева Саидахон
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-расм. Экспериментал ва назорат гуруҳларида тажрибавий ўқитиш амалга оширилгандаги рус тили имлосини ўзлаштиришнинг фоизларда таққослаш натижалари
- Имло компетентликнинг коэффициэнти
1-расм. Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги академик
лицейларда «Мулоқот симулятори» усулининг қўлланилиши натижасидаги имло компетенцияси коэффициенти кўрсаткичлари асосидаги натижадорлик Экспериментал ва назорат гуруҳларидаги имло компетенцияси коэффициентларини таққослаш кўргазмали усул деб тасаввур қилинади (2-расмга қаранг): 2-расм. Экспериментал ва назорат гуруҳларида тажрибавий ўқитиш амалга оширилгандаги рус тили имлосини ўзлаштиришнинг фоизларда таққослаш натижалари Статистик маълумотларга асосланиб, қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: дастурда ҳеч қандай туб ўзгаришларни амалга оширмасдан тажриба гуруҳларида имло компетенцияни назорат гуруҳларга қараганда ишлаб чиққан усулнинг самарали эканлигини кўрсатади. Имло компетенцияси коэффициентининг кўрсаткичлари, яъни имло билимларининг эгалланиш даражаси юқорига қараб кўтарилди. 0% 10% 20% 30% 40% 50% 60% 70% 80% 90% 100% Қарши МИИ академик лицейи ҚДПИ 2-академик лицейи НамМПИ Тўрақўрғон академик лицейи НамМПИ «Дўстлик» академик лицейи НамМПИ академик лицейи 54% 61,30% 54,70% 69,20% 62,30% 70,70% 79% 70,30% 81,30% 78,90% Имло компетентликнинг коэффициэнти Экспериментал гуруҳлар Назорат гуруҳлар 56,80% 60,60% 76% 0,00% 10,00% 20,00% 30,00% 40,00% 50,00% 60,00% 70,00% 80,00% 90,00% Белгиланган кесимда Назорат гуруҳлар Экспериментал гуруҳлар Умумий имло компетентликнинг коэффициенти 20 ХУЛОСА 1. Онгли ғоявий-технологик ёндашиш учун асос бўладиган имловий билимлар малака ва кўникмалари йиғиндиси имло компентенцияси ҳисобланади. Тадқиқотда имло компетенцияси ўз ичига мавжуд меъёрларга мос келадиган рус тили ёзуви техникасини қамраган. 2. Рус тили дарсларида кўпроқ мазкур тилнинг имлосига бўлган «объектив» ёндашув юзага келади. Рус тили имлосини бир қатор меъёрий қоидалар сифатида эмас, балки ўзлаштирилиши зарур бўлган объектив маълумотлар сифатида қабул қилинишини тақозо қиладиган жараёнга айлантириш мақсадга мувофиқдир. 3. Биз томонимиздан таҳлил қилинган ўзга тилни ўқитишга қаратилган бир қатор ёндашувларда (шахсга йўналтирилган, дедуктив, тузилмавий (структур), лексик ёндашув, ижтимоий-маданий, инсонпарварлик, когнитив, бихевиористик, глобал) айнан коммуникатив ёндашув интеграциялашган хусусиятни намойиш этади, чунки у тенг миқдорда дидактикага, тилшуносликка ва психологияга қаратилган. 4. Коммуникатив ёндашув тушунчасининг нотўғри талқин қилиниши натижасида ўқувчиларда фақат оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантиришга аҳамият берилади, тилнинг ёзув шакли амалда назардан четда қолди. Бу ўқув дастурлари ва дарсликларда ўз аксини топди ва ўқув жараёнлари шу асосда ташкил этилди. Рус тили имло компетенциясини шакллантириш масалаларига амалда эътибор қаратилмай қолди, аслида академик лицей битирувчилари учун малака талабларида имло компетенцияси шарт эканлиги белгиланган. 5.Рус тили имлосида морфологик тамойил етакчилик қилса, лотин ёзувига асосланган ўзбек орфографиясида фонетик тамойил устуворлик (ҳамиша ҳам эмас, аксарият ўзлашмаларда: rejissor, sirik, konsert каби) қилади. Имлодаги бундай жараён ўзбек тилининг рус тилидан фарқли бир қатор фонетик хусусиятлари билан боғлиқлигини кўрсатади. 6. Гуруҳ ўқувчилари имло компетенциясининг сон қийматлардаги даражасини аниқлаш учун гуруҳнинг имло компетенцияси коэффициентидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ушбу кўрсаткични алоҳида олинган ўқувчининг рейтингини аниқлашда қўлланилмай, гуруҳда рус тили бўйича имло компетенциянинг умумий рейтинг кўрсаткичини аниқлаш тасаввурини ҳосил қилиш ҳамда юқори курсга ўтишда унинг ўзгариш динамикаси ҳақидаги маълумотга эга бўлиш учун қўллаш ўринлидир. 7. Тадқиқот давомида академик лицейнинг ўзбек гуруҳларидаги ёзма ишларида учрайдиган нутқий хатоларнинг типологияси тузилган, улардан ҳар ҳил кўринишдаги ёзма ишларни баҳолаш учун мезон ишлаб чиқишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 8. Тадқиқот жараёнида «Telegram» мессенжер дастури ва «Microsoft Word»–2007 матн муҳаррири техник имкониятларига асосланиб, интерактив «Muloqot simulyatorlari» усули яратилди ва у академик лицейлар ўзбек гуруҳлари ўқувчиларида рус тили имло компетенциясини шакллантиришга, ҳаракатдаги ишчи дастурга тизимли ўзгаришсиз ва тавсия этилган дарсликлардан фойдаланиш билан мақсадга йўналтирилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling