31
харакатчан, сон билан эса деярли харакатсиз туташган бўлади.
Тосча билан
ўйнагич оѐқни яхши харакатланишини таъминлайдилар. Сон (
femur) – оѐқни
энг йирик ва қувватли қисми. Сонни болдир билан туташиши тиззасимон
яъни фақат бир текисликда ўзаро харакатланади. Болдирни(
tibia)
узунлиги
сонга тенг бўлиб йўғонлиги эса анча ингичкадир, устида қатор бўйлаб
жойлашган тирноқлар билан қуролланган, учида пихлари бўлади. Панжа ѐки
тарсус(
tarsus), оѐқни сўнги қисми бўлиб бештагача бўғини бўлиши мумкин.
Панжани охирги бўғинида иккита тирноқ ривожланган бўлади,
айрим
хашаротларда эса қўшимча шишчалар - пульвиллалар(
pulvilli) бўлади.
Хашаротларни хаѐт тарзи ва ихтисослашуви даражасига биноан уларда
бир нечта оѐқ турлари шаклланган. Энг оддий ва камроқ ихтисослашган оѐқ
тури
юрувчи ѐки
югурувчидир. Бу турдаги оѐқларни барча қисмлари бир
хил тараққий этган ва одатда хашаротларни
учала жуфти шундай тузилган
бўлади. Яшаш шароитларига мослашув натижасида олдинги ѐки орқа жуфт
оѐқлар ўзгаришга учрайди. Мослашувлар натижасида бузоқбошининг(айрим
қўнғизларда хам) олдинги
ковловчи оѐқлари,
ушловчи(хамла қилувчи)
бешиктерватарда вужудга келган. Сакрашга
мослашиш чигиртка ва
бургаларни орқа оѐқларини ўзгаришга олиб келган.
Сакровчи оѐқларда сон
ва болдир кучли ривожланган бўлади. Сув қўнғизларининг
сузувчи орқа
оѐқлари яссиланган бўлиб эшкакни эслатади. Асаларисимонларни
йиғувчи
орқа оѐқлари гул чангини йиғишга мосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: