30
капсуласини чўзилган икки ѐн боши, пастки жағ пайпаслагичлари, ва
максилляр склеритдан хосил бўлган. Хартумчани ўрта қисми – гаустеллум
юқори жағ ва гипофаринксдан шаклланган. Хартумчани учки қисми
иккита
ярим доира кўринишидаги сўрғичлардан иборат бўлиб уларни орасида озуқа
кирадиган тешикча бўлади. Бу қисм пастки лабдан шаклланган ва лабеллум
деб аталади.
2 мавзу: Кўкрак ва қоринча бўлимларини тузилиши. Оѐқ ва
қанотларни тузилиши, турлари. Қоринчани ўсимталари.
Режа:
1. Кўкрак бўлими ва уни ўсимталари
2. Оѐқларни тузилиши ва турлари
3. Қанотларни тузилиши
ва турлари
4. Қоринча бўлими ва уни ўсимталари
Кўкрак бўлими ва уни ўсимталари
Кўкрак бўлимини шаклланишида унга тегишли бўғинларда оѐқ ва
қанотларни ривожланиши бу бўлимни локомотор бўлим сифатида
ривожлантирди. Хашаротларни кўкрак бўлими учта бўғиндан иборат булар:
олдинги кўкрак (
prothorax), ўрта кўкрак (
mesothorax) ва орқа кўкрак
(
metathorax) бўлиб улар ўзаро бир бири билан мустахкам туташган. Қанотли
хашаротларда ўрта ва орқа кўкраклар айниқса яхши тараққий этган. Хар бир
кўкрак бўғини бир жуфт оѐқ, қанотли хашаротларда эса ўрта ва орқа кўкрак
бўғинлари бир жуфт қанотга хам эга шунинг учун бу бўғинларни
бир ном
Do'stlaringiz bilan baham: