Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.23 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оғиз органлари Хашаротларда бирламчи тип оғиз органлари – кемирувчи
Япроқсимон мўйловлар ѐнбошидан чиққан кенг ясси ўсимталарга эга
бўғинлардан иборат бўлиб улар антенналарга пластинка кўриниш берадилар. Тирсаксимон мўйловларни бош бўғини узун булиб антеннани хивчинсимон қисми унга бурчак хосил қилиб туташади. Кўп холларда эркак хашаротларни мўйловлари кучлироқ ривожланган бўлади ва уларда хид билиш аъзолар яхши ривожлангандир. Оғиз органлари Хашаротларда бирламчи тип оғиз органлари – кемирувчи хисобланади. Бундай оғиз аппарати оғиз қисмларини барчасига эга бўлиб сувараклар, чигирткалар, ниначилар, бешиктерватлар, пардақанотлилар, термитлар, қўнғизлар, капалаклар личинкалари ва бир қанча бошқа хашаротларга хосдир. Кемирувчи оғиз органлари қаттиқ озиқани истемол қилишга мосланган. Бундай оғиз аппарати япроқсимон тепа лаб(labrum), ўткир тишларга эга бўғимсиз қаттиқ юқори жағлар(mandibulae). Пастки жағлар(maxillae) мураккаб тузилишга эга бўлиб асосий бўғин(cardo), пояча(stipes), бир жуфт кемирувчи парраклар – ташқи(galea) ва ички(lacinia), хамда пайпаслагичдан(palpus maxillaris) иборат. Пастки лаб(labium), ташқи кўриниши ўзгарган иккинчи жуфт пастки жағлардан хосил бўлган, аммо уларни асосий икки бўғини туташиб кетганлиги учун, функционал жихатдан тоқ аъзога айланган. Пастки лаб қуйидаги қисмлардан иборат: бирламчи ияк(дахан)(postmentum), кемирувчи парракли ва пайпаслагичли(palpus labiales) иккиламчи ияк(prementum). Оғиз аъзолари оғиз бўшлиғини ўраб турадилар. Оғиз ичида мускулли аъзо – hypopharynx жойлашади. Оғиз бўшлиғига сўлак безларини каналлари очилади. Кемирувчи оғиз аппаратини ўзгариши натижасида бошқа турдаги оғиз аппаратлари келиб чиққан. Уларни ичида энг кам ўзгаришга асалариларни 29 оғиз аппарати учраган бўлиб уни сўрувчи-яловчи дейилади. Бу оғиз аппарати кучли чўзилган бўлиб пастки жағлар пастки лаб билан қўшилишиб хартумчага айланган. Хартумча ѐрдамида асаларилар гул шарбатини ялаши ѐки сўриб олиши мумкин. Тепа жағлар эса кемириш функцияси ўрнига уя қуришга хизмат қилади. Уларни кўриниши куракчага ўхшайди. Капалакларда(сўрувчи тип) оғиз аъзоларини кўп қисми редукцияга учраган ѐки фақат суюқ озуқа билан овқатланиши муносабати билан кучли ўзгарган. Капалакларда юқори жағлар тўлиқ редукцияланган, пастки жағларни эса ички парраклари редукцияланган, ташқи парраклар эса узайиб эгатчасимон кўринишда бўлиб иккитаси қўшилиб найчали хартум хосил қилади. Хартумча тинч холатда спиралсимон буралган бўлади. Жағ пайпаслагичлари кучли редукцияланган, лаб пайпаслагичлари эса аксинча кучли тараққий этган бўлади. Пастки лабни ўзи хам кучли редукцияланиб кичик пластинка кўринишида оғизни пастки тарафдан ѐпиб туради. Капалаклар гул шарбати билан озиқланади. Ўсимликлар шираси ѐки хайвонлар қони билан озиқланувчи хашаротларда Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling