Бир қанча жиноятлар қуйидаги юридик оқибатларга эга:
1)
жазони оғирлаштирувчи ҳолат бўлиб ҳисобланади;
2)
оғирроқ жазо чорасининг қўлланишига асос бўлади;
3)
озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ тартибида
уларга нисбатан ўзига хос қоидалар қўлланади.
Бир қанча жиноятлар давомли ва узоққа чўзилган жиноятлардан
фарқ қилиб, икки ёки ундан ортиқ жиноятлардан ташкил топади.
Жиноят кодексининг 32-моддаси 3-қисмига мувофиқ умумий
қасд билан қамраб олинган ягона мақсадга йўналтирилган бир
жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча
жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран
жиноят содир этилган деб топилмайди. Қонун мазмунига кўра бундай
жиноятлар давомли жиноят деб топилади.
Давомли жиноятлар қуйидаги белгиларга эга:
1)
бир-бирига ўхшаш бўлган жиноятлардан иборатлиги;
2)
барча ҳаракатларнинг битта объектга зарар етказишга
қаратилганлиги;
3)
уларнинг ягона мақсад ассосида бирлашганлиги ва шунинг
учун ҳам ягона бир жиноят таркибини ташкил қилиши;
4)
қасднинг ягоналиги;
5)
давомли жиноятларнинг фақат қасддан ва ҳаракат билан
содир этилиши.
Жиноят кодексининг 32- моддаси 4-қисмига кўра, узоққа
чўзилган жиноят деганда, вазифаларни узоқ вақт бажармасдан, бир
жиноятнинг узлуксиз таркибини ташкил қилган жиноят тушунилади.
Бу жиноятда қилмиш ягона бўлиб узоқ вақтга чўзилган. Бу жиноят
ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали содир этилиши мумкин.
Ҳаракатсизлик
орқали
бу
жиноят
шахснинг
ҳуқуқий
мажбуриятларини бажармаслиги орқали, ҳаракат билан эса қонун
билан таъқиқланган воситаларни сақлаш орқали содир этилади.
Узоққа чўзилган жиноятлар айбнинг қасд ва эҳтиётсизлик шакллари
орқали содир этилиши мумкин.
Бундан ташқари юридик адабиётларда систематик ва
Do'stlaringiz bilan baham: |