Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-БОБ: БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир қанча жиноятлар деганда
13-БОБ: БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ
1. Бир қанча жиноятлар тушунчаси ва унинг аҳамияти. Жиноят ҳуқуқи фанида бир қанча жиноятлар содир этиш алоҳида мавзу сифатида ўрганилади. Жиноят қонунида бир қанча жиноятлар тушунчаси берилмаган бўлсада, лекин такроран жиноят содир этиш, жиноятлар мажмуи ва рецидив жиноят тушунчаларининг назарий йиғиндиси бир қанча жиноятлар тушунчасини беради. Бир қанча жиноятлар деганда, шахснинг суд ҳукми асосида аниқланган икки ёки ундан ортиқ жиноятларни, улардан бирортаси учун судланган ёки судланмаганлигидан қатьий назар содир этиши тушунилади. А.С.Якубов ва Б.Матлюбовлар “бир қанча жиноят” атамаси ўрнига “такроран жиноят содир этиш” ёки “жиноятларнинг такрорланиши” атамаларини қўллаш тўғри деб ҳисоблайдилар. 1 Уларнинг фикрича, бир қанча жиноятлар атамаси жуда кўп сонли деган маьнони англатиб, ушбу атама миқдор жиҳатидан “жиноятлар” сўзи билан биргаликда қўлланилганда аниқ бўлмаган миқдордаги жиноятлар сонини англатади. Маълумки, бу институтда жиноятларнинг миқдорий жиҳатлари мавжуд бўлиб, у юридик аҳамиятга эга. Бир қанча жиноят содир этганлик учун жиноят ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда бир шахс томонидан камида иккита жиноят содир қилинган бўлиши керак. Жиноят қонуни нуқтаи назаридан, кейинги жиноятлар қандай миқдорда содир этилганлигидан қатъий назар жиноий фаолият сифатида ифодаловчи ушбу ҳодисанинг ҳуқуқий табиати ўзгармайди. Такроран жиноят содир этиш тушунчаси эса, ўз навбатида бир ҳаракатни учинчи, тўртинчи ва хаказо марта содир этилишини ҳам қамраб олади. Айрим муаллифлар бир қанча жиноят тушунчасини «бир киши томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этиш» 2 деб ҳисоблайдилар. Бу қоида назаримизда бир қанча жиноятлар тушунчасини тўла ифодалаб бера олмайди. Ушбу муаммони махсус ўрганган олимлардан В.И. Ткаченко «шахснинг олдинги жинояти учун судланган ёки судланмаганлигидан қатьий назар, суд ҳукми билан аниқланган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этиши, бир 1 Б.Матлюбов. А.С Якубов «Совокупность преступлений и её виды», “Ҳуқуқ”, 2000 й., №2, 40-бет. 2 Уголовное право Изд МГУ. 1998й Стр-200 319 қанча жиноятни содир этиш деб топилади» 1 деган фикрни билдиради. Фикримизча юқоридаги олимлар кўпроқ қилмишларнинг миқдор кўрсаткичига эътибор беришган. Бу борада бир қанча қанча жиноятлар тушунчасини В.П. Малков анча кенг талқин қилади унинг фикрига кўра «бир қанча жиноятлар деб шахснинг жиноий жавобгарликка тортилгунча, бир вақтда ёки кетма-кет, икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этганлиги ёхуд олдинги жинояти учун ҳукм этилганидан кейин янгитдан жиноят содир этиши ва иккита жиноят ўртасида жиноят ҳуқуқий муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, шунингдек жиноят иши қўзгатиш учун бошқа тўсиқлар бўлмаса, бир қанча жиноят содир этиш деб топилади» 2 К.А.Панько эса бу тушунчага қўшилган ҳолда айрим аниқликлар киритиш лозим деб ҳисоблайди. Чунки бу тушунча Жиноят кодекси Махсус қисм моддасида назарда тутилган битта жиноят ҳисобланадиган бир қанча ҳаракатлардан иборат бўлган қилмишларни қамраб ололмайди, деб ҳисоблаб бир қанча жиноятлар тушунчасини қуйидагича таърифлашни таклиф этади: «Шахснинг икки ёки ундан ортиқ жиноятарни содир қилиши, агар улар учун юридик оқибатлари бекор бўлмаган ёки жиноий таъқиб қилиш учун жиноят-процессуал тўсиқлар бўлмаса, Жиноят кодекс Махсус қисмининг битта нормаси билан қамраб олинган ёки олинмаганидан қатъий назар бир қанча жиноят содир этилган деб ҳисобланади». 3 Бир қанча жиноятларга берилган таърифлардан кўриниб турибдики, бу мавзуни тадбиқ қилган барча муаллифлар бир қанча жиноятга таъриф берар эканлар, камида иккита жиноятнинг содир қилинганлиги бир қанча жиноятларни ташкил қилишини таъкидлайдилар. Бир қанча жиноят содир қилиш жиноят содир қилишнинг алоҳида шакли бўлиши билан бирга, жиноят ҳуқуқининг алоҳида институти эканлигини ҳам айтиб ўтадилар. Бир қанча жиноятларнинг шакллари тўғрисида ҳам ягона фикр мавжуд эмас. Масалан, П.С.Дагель 4 , Г.Т.Кешиледзе 5 , А.МЯковлевлар 6 бир қанча жиноятлар содир қилиш деганда, 1 Ткаченко М.И Множственность преступлений и её формы по уголовному праву. Казань 1982 г. 2 Малков В.П Множенность преступлений и её формы по уголовному праву Казань 1982 г Стр-12 3 Панько К.А Вопросы общей тиорий рецидива в уголовном праве . Воронеж !988 Стр-68 4 П.С ДагельМножественност преступлений М.1968г Стр-68 5 Г.Т. Кешиледзе Ответственност при совокупности преступлений по уголовному праву Автореферат канд. Юрд наук Толин 1960 й., 3-бет. 6 А.М Якевлевлар Совокупност преступлений М. !960 Стр-34 320 такроран жиноят содир қилиш, жиноятлар жами тариқасида жиноят содир этиш, рецидив жиноят содир қилишни назарда тутадилар. Бу амалдаги Жиноят кодексидаги бир қанча жиноятлар шаклларига мос келади. М.Т Кафаров эса бир қанча жиноятлар деганда, рецидив, такроран, жиноятларнинг идеал жами, жиноятларнинг реал жами тариқасида содир қилинган жиноятларни киритади. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling