Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Юқорида бир қанча жиноятларга берилган таърифлардан


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Юқорида бир қанча жиноятларга берилган таърифлардан 
келиб чиқиб унинг қуйидаги хусусиятларни кўрсатиш мумкин: 
1) 
шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ мустақил 
жиноятларнинг содир этилган бўлиши; 
2) 
ҳар бир жиноят суд ҳукмида кўрсатилган бўлиши лозим. 
Агар шахс жиноят содир этган бўлса, лекин жиноий иш дастлабки 
тергов ва суд томонидан қонунда кўрсатилган асосларга кўра 
тугатилган бўлса( ЎЗ.Р ЖПКнинг 83,84-моддалари), бу шахс илгари 
жиноят содир этган ҳисобланмайди ; 
3) 
жиноий 
жавобгарликка 
тортиш 
муддатининг 
ўтиб 
кетганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилинмаган 
бўлиши (64-модда), илгари чиқарилган ҳукмнинг ижро этиш муддати 
ўтиб кетмаган бўлиши (69-модда), судланганлик муддатининг ўтиб 
кетмаганлиги ёки амнистия акти ёхуд авф этиш орқали жазодан озод 
қилинмаган бўлиши керак; 
4) 
ҳар бир жиноят тугалланган ёки тугаллланмаган бўлиши 
лозим. 
Бу хусусиятларнинг жами бир қанча жиноятлар содир этишни 
тавсифлаш учун зарур ва шартдир. Мазкур белгилардан бирининг 
мавжуд эмаслиги бир қанча жиноят содир этишнинг мавжуд 
эмаслигини ифодалайди. Ижтимоий муносабатлар тизимида бир 
қанча жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасининг юқорилиги 
унинг объектга кўп миқдорда зарар етказиши ҳисобига вужудга 
келади. (Масалан, икки марта ўғирлик, иккита одам ўлдириш, иккита 
безорилик жиноятни содир этиш.) Шунингдек бир қанча жиноят 
содир этиш орқали икки ёки ундан ортиқ объектга зарар етказиш, 
масалан, ўғирлик ва номусга тегиш жиноятларини содир этиш 
мумкин. 
Бир қанча жиноят содир этиш шахс камида иккита жиноятни 
содир этганида вужудга келади. Уларнинг миқдори бундан ҳам кўп 
бўлиши мумкин, бироқ уларда камида иккита жиноят мавжуд бўлади. 
Иккита жиноятнинг бири маъмурий ва интизомий ҳуқуқбузарлик 


321 
бўлган ҳолларда эса мазкур ҳодиса бир қанча жиноят содир этиш деб 
баҳоланмайди. 
Шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятнинг содир 
этилиши унинг ижтимоий хавфлилигини ҳам оширади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling