Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

таркибли жиноят тушунчаси мавжуд. 


322 
Таркибли жиноят шундай жиноятки (мураккаб таркибли), у 
иккита мустақил жиноий ҳаракатдан ташкил топади, лекин ички 
бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги туфайли ягона жиноят таркибини 
ташкил этади. Масалан, номусга тегиш жинояти иккита бир хил 
бўлмаган ҳаракатдан: жисмоний зўрлик ёки қўрқитиш ва жинсий 
яқинлик қилишдан иборат. Зўрлик ёки қўрқитишсиз иккинчи ҳаракат 
ҳам содир этилмайди. 
Мураккаб таркибли жиноятларга бир ҳаракат орқали содир 
этиладиган, лекин икки ёки ундан ортиқ оқибатларни келтириб 
чиқарадиган жиноятлар ҳам киради. Масалан, қасддан баданга оғир 
шикаст етказиш одам ўлимига сабаб бўлса жиноят ҳисобланади (104-
модда). 
 
2. Такроран жиноят содир этиш тушунчаси 
Такроран жиноят содир қилиш бир қанча жиноятлар тизимида 
ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 
1994 йилда қабул қилинган янги Жиноят кодексида илк бор 
мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигиниинг 
берган маълумотларига кўра такроран жиноят содир этиш турли 
даврларда барча жиноятларнинг 25-30 % ни ташкил этган. 
Такроран содир этилган жиноятлар жамият учун хавфли 
ҳаракатлардан бўлиб, такроран жиноят содир қилиш жиноят ҳуқуқи 
институти сифатида чуқур тарихга эга. 
Такроран жиноят содир этиш ва уни содир этганлик учун 
жавобгарлик тўғрисидаги дастлабки манбалар Рим ҳуқуқида учрайди. 
Қадимги Франция, Германия ва бошқа давлатлар қонунчилигида ҳам 
бу маълумотлар бор. Католик Черков ҳуқуқида эса такрорий жиноят 
«тузалиб, қайта очилган ва тузалиши жуда қийин бўлган яра»га 
ўхшатилган. 
Мусулмон ҳуқуқида ҳам такроран жиноят содир этганлик учун 
жавобгарлик тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиб, Қуръонда ва 
суннада бундай ҳаракатлар содир этганларга оғир жазо тайинлаш 
назарда тутилган. Унга кўра такроран жиноят содир этиш деганда, 
бир қилмишни икки ёки бир неча марта содир этилиши тушунилган. 
Бунда шахснинг биринчи жинояти учун жазога тортилганлигининг 
аҳамияти бўлмай, бир жиноятни жазо қўлланилгандан кейин содир 
этганлиги муҳим бўлган, хусусан, шахс ўғирлик жиноятини биринчи 
марта содир этганида қўли кесилган бўлса, иккинчи марта қаттиқроқ 


323 
жазо чорасини, чап оёғи тўпиғидан кесилиб, қайнатилган ёғга 
ботирилишига сабаб бўлган, шундан сўнг ҳам тузалиш йўлига 
кирмаса, қози томонидан тавба муддати белгилаб хибс этилган
1

Собиқ иттифоқ давридаги Жиноят қонунчилигида ҳам такроран 
жиноят содир этганлик учун жазо чоралари белгиланган. 1926 
йилдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус 
қисмининг 36 га яқин моддаларида такроран жиноят содир этиш, 
жиноятни квалификация қилишнинг зарурий белгиси сифатида 
назарда тутилган. 1959 йилги Жиноят кодексининг 125- моддаси 
эслатмасида 125, 126 ва 129- моддаларда назарда тутилган такроран 
жиноят содир этиш деганда, шу моддада ёки кодекснинг бир қатор 
моддаларида назарда тутилган жиноятдардан бирини илгари ҳам 
содир этган шахс томонидан содир этилган ҳаракат тушунилган
2
.
Амалдаги 1994 йил қабул қилинган Жиноят кодексининг 32-
моддаси 1-қисмига кўра кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, 
«Жиноят кодекси Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида
назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда 
содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, 
такроран жиноят содир этиш деб топилади. Бу ерда шахс томонидан 
турли вақтларда бир хил жиноятларни содир этилганлигини 
тушуниш лозим. Такроран жиноят содир этиш фақат шахснинг 
бундай жиноят турини вужудга келтирган, ҳуқуқий мохиятга эга 
бўлган бирорта ҳам жиноят учун жазога махкум этилмаган ҳолларда 
вужудга келади. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling