Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

 
3. 
Жиноятлар мажмуи учун жавобгарлик тушунчаси ва 
унинг хусусиятлари 
 
Жиноятлар мажмуи жиноят ҳуқуқининг муҳим ва мураккаб 
муаммоларидан бири ҳисобланиб, бир қатор муноазараларга сабаб 
бўлиб келган. Жиноятлар мажмуи тузилиши жиҳатидан мураккаб 
бўлиб, икки ёки ундан ортиқ жиноий қилмишларни ўз ичига олади. 
Шунинг учун ҳам оддий, ягона жиноятларни тавсиф қилишга 
қараганда уларга ҳуқуқий баҳо бериш анча мушкул масала 
1
В.П.Малков «Совокупность преступлений » 1974 й., 15-бет, Изд. Казанского Университета. 
2
Е.А.Флоров, Р.М.Галиакбаров. Множественность преступних деяий как инстут советского 
уголовнога право, М:.1967, Стр-6. 


332 
ҳисобанади. Жиноятлар мажмуи учун жазо тайинлашнинг мазмунини 
очиб беришдан олдин жиноятлар мажмуи ўзи нима эканлигини 
тушиниб олиш лозим. 
Жиноят кодексининг 33-моддасининг биринчи қисмига кўра 
«Жиноят кодекси Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта 
моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жавобгарликка 
тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш, 
агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс аввал судланган бўлмаса, 
жиноятлар мажмуи деб топилади» дейилган. Кўпчилик ҳуқуқшунос 
олимларнинг фикрича ушбу институтнинг шаклланиши XIX асрнинг 
биринчи ярмига тўгри келади. Бу ўз навбатида ўша даврда Ўрта 
Осиёда ҳукмрон бўлган Россия империясининг мустамлакачилик 
тизими 
қонунчилиги 
билан 
боғлиқдир. 
Жиноятлар 
мажмуи 
тушинчаси биринчи марта Россия империясининг 1845 йилдаги 
жазолар тўгрисидаги қонунномада келтирилаган. Унга кўра 
жиноятлар мажмуи айбдор тамонидан бир неча қилмишларни бир 
вақтнинг ўзида ёки турли вақтларда содир этилиши сифатида тан 
олинар эди. Жиноятлар мажмуи тариқасида содир этилган жиноят 
деб топиш учун шахс бирорта қилмиши учун ҳам жазога 
тортилмаган, умумий ва якка тартибда авф этилмаган бўлиши лозим 
эди. Собиқ Иттифоқ даврида жиноятлар мажмуи турларга бўлиниб, 
бу ҳолатлар биринчи марта РСФСРнинг 1922 йил қабул қилинган 
Жиноят кодексида мустаҳкамланган эди. Унда жиноятлар мажмуи 
тўгрисида иккита модда бўлиб, уларда жиноят мажмуининг турлари 
жиноятларнинг идеал ва реал жами учун жазо мустаҳкамланган эди. 
Ушбу кодекснинг 29-моддасига кўра «Агар айбдор содир этган 
қилмишда, кодекснинг турли моддаларида назарда тутилган 
жиноятларнинг белгилари мавжуд бўлса суд оғирроқ жазони назарда 
тутувчи модда асосида жазо тайинлайди». Ушбу тушунча шахснинг 
ҳаракатлари битта модда билан квалификация қилинишини англатиб, 
қонун чиқарувчи жиноятларнинг идеал жамини ягона жиноят 
гуруҳига киритган. Жиноятларнинг реал жами деганда, қонун 
чиқарувчи «судланувчи томонидан ҳукм чиқарилгунга қадар икки ёки 
ундан ортиқ жиноят содир этиши»ни назарда тутган ва ушбу ҳолда 
жазо тайинлашнинг алохида қоидалари тадбиқ этилган. Ўз навбатида 
масалага бундай ёндашиш узоққа бормади. 1924 йилги «СССР ва 
Иттифоқ 
республикалар 
жиноят 
қонунчилиги 
Асослари»да 
жиноятларнинг идеал жами ва реал жами бир қанча жиноят содир 
этиш турларига киритилди ва Жиноят кодексининг 33- моддасида 


333 
мустаҳкамланди. «Агар шахснинг содир этган қилмишида бир неча 
жиноят белгилари мавжуд бўлса, шу жумладан ҳукм чиқарилгунга 
қадар шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятлар содир этилса 
ижтиомий таьсир чоралари энг оғир жазони назарда тутувчи 
жиноятлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда тайинланади» дейилади 
ушбу қонунда.
Ўзбекистон Республикасининг 1926 йилги Жиноят кодексида у 
қуйидагича мустаҳкамалнган эди: «Агар шахсни содир этган 
қилмишида бир ёки бир неча жиноят белгилари мавжуд бўлса шу 
жумладан ҳукм чиқарилгунга қадар икки ёки ундан ортиқ жиноятлар 
содир этилган бўлса ижтимоий таьсир чоралари ҳукмда хар бир 
жиноят учун алохида кўрсатиб ўтилган ҳолда оғирроқ жазо 
белгиланган жиноят бўйича тайинланади.», дейилади. 
Ўзбекистон Республикасининг1959 йилдаги Жиноят кодексида 
ҳам жиноятлар мажмуи тушунчасини ифода этилмаган эди. Бу эса 
амалиётда бир қанча жиноятлар борасидаги муаммоларни хал этишда 
маълум қийинчиликларга олиб келар эди.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 27 сентябр 
қабул қилинган янги Жиноят кодексида жиноятлар мажумуига оид 
барча қоидалар тизимлаштирилди. Яьни жиноятлар мажмуини 
тартибга соливчи умумий қоидалар алоҳида модда сифатида 
шакллантирилди. Умумий қоиданинг махсус нормалар билан 
мувофиқлиги таьминланди. У ўзининг табиатига кўра бир қанча 
жиноятлар содир этишнинг шакли бўлганлиги учун бир қанча жиноят 
содир этишни тартибга солувчи Жиноят кодексининг Умумий қисми 
8-бобига киритилди. Янги ҳуқуқий нормаларни шакллантиришда 
жиноят ҳуқуқи назариясида мазкур муаммо юзасидан тўпланган 
тажриба ва эришилган ютуқлар инобатга олинди. Амалдаги Жиноят 
кодексининг 33-моддасида ушбу масала яьни жиноятлар мажуми илк 
бор мустаҳкамландаи. Унга кўра «Махсус қисмнинг турли 
моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда 
тутилган жавобагрликка торитиладиган икки ёки бир нечта жиноий 
қилмишни содир этиш агарда улардан биротаси учун ҳам судланган 
бўлмаса жиноятлар мажмуми деб топилади.

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling