Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ушбу қоидадан келиб чиққан ҳолда жиноятлар мажмуининг


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Ушбу қоидадан келиб чиққан ҳолда жиноятлар мажмуининг 
қуйидаги ҳуқуқий белгиларини ажратиш мумкин: 
а) жиноятлар мажмуи бир канча жиноят содир этишнинг шакли 
бўлиб, унга кўра шахс жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир 
неча жиноий қилмишни содир қилади; 


334 
б) содир этилган қилмишлар Жиноят қонуни Махсус қисмининг 
турли моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда 
тутилган бўлади; 
в) содир этилган жиноий қилмишларнинг бирортаси учун ҳам 
шахс судланмаган бўлиши лозим; 
Юридик адабиётларда эса бир қатор олимлар жиноятлар 
мажуини учта белги билан изохлайдилар. Жумладан, В.П. Мальков 
қуйидагилар жиноятлар мажмуи учун хос белгилар деб ҳисоблайди: 
а) шахс томонидан икки ёки ундан кўпрок, жиноятларни содир 
қилганлиги; 
б) содир қилинган жиноятлар Жиноят кодексининг камида 
иккита моддаси билан квалификация қилинганлиги; 
в) бу жиноятлардан бирортаси учун ҳам шахс судланмаган 
бўлиши кераклигидир.

Бир шахс томонидан икки ёки бир неча жинлий қилмишнинг 
содир этилиши жиноятлар мажмуининг асосий ҳуқуқий белгиларидан 
бири бўлиб, у шахс томонидан содир этилган хар бир жиноий 
қилмиш амалдаги Жиноят кодексининг 14-моддасига мувофик, ягона 
мустақил жиноят сифатида баҳоланиб, мустақил равишда алохида 
квалификация қилинади, алохида-алохида жазо тайинланади. Шуни 
таькидлаш керакки, Жиноят кодексининг 33-моддасидаги «жиноий 
қилмиш» тушунчасини кенг тушуниладиди ва жиноий қилмиш 
деганда нафақат тамом бўлган жиноятларни, балки жиноятга 
тайёргарлик кўриш жиноятга суиқасд қилиш (Жиноят кодекси нинг 
25-моддаси) ҳамда иштирокчиликда содир этилган жиноят (Жиноят 
кодекси нинг 27 моддаси) ҳам назарда тутилади. 
Жиноятлар 
мажмуига 
таьриф 
беришда 
«Жавобгарликка 
тортиладиган» сўз биркмаси Ўзбекистан Республикасининг амалдаги 
қонун ҳужжатларида шахсни жавобгарликка тортиш учун монелик 
қиладиган ҳолатлар белгиланганлиги, жиноят ишини текшириш 
жараёнида 
бундай 
ҳолатлар 
аниқланганда, 
шахс 
тегишли 
қилмишлари 
учун 
жиноий 
жавобгарликдан 
озод 
қилиниши 
мумкинлиги, жиноят-ҳуқуқий оқибатлар вужудга келмаслигиназарда 
тутилган. 
Хулоса қилиб айтганда, шахсни жиноятлар мажмуи бўйича 
жавобгарликка тортиш учун жиноятлар мажмуини ташкил қилувчи 
хар бир қилмиш юзасидан жиноий жавобгарлик асослари мавжуд 
1
В.П Малков Совокупность преступлений. Казань Стр- 72, 1974 й. 


335 
бўлиши ва жавобгарликка тортиш учун монелик қилувчи ҳолатлар 
бўмаслиги керак. 
Содир этилган жиноий қилмишларнинг Жиноят кодекси Махсус 
қисмининг турли моддларида ёки битта моддасининг турли 
қисмларида назарда тутилиши ушбу жиноятларнинг муҳим ҳуқуқий 
белгиларидан бирини ташкил этади. 
Жиноятлар мажмуининг учинчи ҳуқуқий белгиси шундан 
иборатки, унга кўра жиноятлар мажмуини ташкил қилувчи ёки бир 
неча жиноятларнинг бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмайди, 
яьни жиноятлар жамига кирувчи қилмишларнинг хар бири 
судлангунга қадар содир этилади, хали суд томонидан муҳокама 
қилинмаган ва унинг юзасидан айблов ҳукми чиқарилмаган бўлади. 
Шунинг учун ҳам шахс бир вақтнинг ўзида, бир жиноят процессида 
жиноятлар мажмуини ташкил қилвучи бир неча жиноятлари учун 
жавобгарликка тортилади. 
Жиноятлар жами деб ҳисоблашнинг яна бир муҳим шарти шуки, 
Жиноят кодекси Махсус қисмининг иккита моддаси ёки битта 
моддасининг турли қисмларида кўрсатилган жиноятларнинг турли 
вақтларда ёки бир вақтнинг ўзида (Реал ва идеал жами) содир 
қилинганлигининг аҳамияти йўқ. Бир вақтнинг ўзида иккита жиноят 
содир 
этилиб, 
Махсус 
қисмнинг 
турли 
моддалари 
билан 
квалификация қилинган тақдирда ҳам жиноятлар мажмуини ташкил 
қилаверади. 
Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятлар мажмуининг ушбу 
кўриниши жиноятнинг идеал жами деб юритилади. 
Юридик адабиётларда жиноятлар мажмуи идеал жами билан 
биргаликда реал жами ҳам ўрганилади. Ушбу тушунчаларнинг 
иккаласи ҳам бир қанча жиноят содир этиш тушунчасига киради. 
Жиноятлар мажуми 1845 йилдаёқ жиноятларнинг идеал ва реал 
жамига бўлинган эди, яьни бир вақтда содир этилган қилмишлар 
жиноятларнинг идеал жами ва «турли вактларда» содир этилган 
қилмишлар жиноятларнинг реал жами деб тушунилган. Жиноят 
ҳуқуқи фанининг етакчи олимларидан бири Н.С Таганцев жиноятлар 
мажуини фақат реал жамидан иборат эканлигини таькидлаган. Унинг 
фикрича, жиноятлар-мажмуи «ўзтабиатига кўра ва қонун нуқтаи 
назаридан хар бири алохида жиноят бўлган бир неча жиноий 
қилмишларни содир этиш»дир
1
. Жиноятларнинг идеал жамига эса
1
ЕН.С Таганцев “Русское уголовное право” // Т:,1990 г., Стр-132. 


336 
Н.С.Таганцев томонидан ягона жиноий фаолият сифатида қаралиб, 
идеал жамини бар таркибли жиноятларга киритади. 
Таниқли олим Н.Д. Сергиевскийнинг фикрича жиноятларнинг 
идеал жами деганда, шундай ҳолатни тушуниш лозимки, бунда 
инсоннинг ҳаракати фикран хар бири у ёки бу жиноий ҳаракат 
таркибининг туб элементларини ташкил қиладиган икки алоҳида 
бўлакка бўлиниб, бунда бир ҳаракат билан, бир вақтнинг ўзида икки 
таьқиқни бузилишини ифода этади. Ҳамда шунга мувофик ҳолда 
иккита жиноий акт содир қилгандек кўринади. Айбини ҳисобга 
олишда эса, жазоланиши бўйича юқори бўлган битта жиноят таркиби 
назарда тутилади.»
1
Олима Н.Ф. Кузнецова эса субьектининг бир ҳаракати орқали 
турли обьектларга турли хил зарарнинг етказилиши, жиноятнинг 
идеал жами дейилади деб ҳисобайди. 
Бу тушунча таркибли (мураккаб айбли) жиноятга мос келади 
Чунки шахснинг бир ҳаракати орқали бир вақтнинг ўзида турли хил 
объектларга зарар етказилганда, унинг қилмиши битта жиноят- 
ҳуқуқий нормани қамраб олиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатларда 
жиноятнинг идеал жами мавжуд бўлмайди. 
В.Н. Кудрявцев бу борада «жиноятлар мажмуи учун, шу нарса 
хусусиятлики, хеч кайси бир норма содир қилинган қилмишларни 
бутунлай қамраб ололмайди, у Жиноят кодекси Махсус қисмининг 
икки ёки бир неча нормаларини қўллаган ҳолда, барчаси биргаликда 
ҳуқуқий баҳога эга бўлиши мумкин»
2
деган фикрни илгари суради. 
Ўз навбатида шуни таькидлаш керакки, жиноят ҳуқуқида 
жиноятларнинг «идеал жами» атамаси ўрнига бошқа тушунчаларни 
ишлатиш мақсадга мувофиқ эканлиги тўгрисидаги фикрлар ҳам 
мавжуд бўлиб, жумладан Д.Н. Михайлов ўз вақтида жиноятларнинг 
идеал жамини «бир қилмиш орқали содир қилинадиган жиноятлар 
мажмуи». Жиноятларнинг реал жамини эса, «алохида қилмишлар 
орқали содир қилинадиган жиноятлар жами»га бўлади. Бу борада 
В.П. Малковнинг жиноятларнинг идеал ва реал жами каби 
тушунчаларини қўллашни мавсадга мувофиқ деб ҳисобайди. 
Ўз навбатида проф. А.Н.Трайнин ҳам бу масалага эьтибор 
бериб, жиноятларнинг идеал жами бу -шахснинг бир ҳаракатти 
орқали бир неча жиноий нормаларни бузилишидир», деб ёзган эди. 
1
Н.Д. Сергиевский Русское уголовное право Часть общая”,1990 г., Стр- 347.
2
В.Н. Кудрявцев Теорические осноы квалификацие преступление М.1963. Стр-2 88 


337 
М.М.Исаев, 
Н.Д.Дурмановлар 
эса 
идеал 
жами 
деганда 
айбдорнинг бир ҳаракати орқали икки ёки бир неча жиноят таркиби 
бажарилишини назарда тутганлар. 
А.А.Пионтковский жиноятларнинг идеал жами деганда бир неча 
жиноятни назарда тутади. 
Юқорида келтирилган идеал жами тушунчаси тўгрисидаги 
фикрларнинг хар бирида бу масала турлича талқин этилгани ҳолда, 
деярли барчасида идеал жами деганда, бир ҳаракат орқали бошқа 
жиноятларни 
келиб 
чиқиши 
назарда 
тутилади. 
Бу 
борада 
А.Н.Трайнининг идеал жамида бир неча жиноят-ҳуқуқдош нормалар 
бузилади, деган фикр юритади. Лекин жиноятларнинг идеал жами 
бир ҳаракат орқали икки ёки ундан ортик жиноят қонуни 
нормаларини бузишгина эмас, балки хакиқатда икки ёки ундан ортиқ, 
мустақил жиноятларни содир этишдан, яьни икки ёки ундан ортик 
жиноят таркибларни бажаришдан иборатдир. 
Юкоридагилардан келиб чиққан ҳолда жиноятларнинг идеал 
жамига қуйидагича таьриф бериш мумкин:

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling