Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


а) жиноятларни объектига қараб таснифлаш


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

а) жиноятларни объектига қараб таснифлаш 
ЎзР 
ЖКнинг 15-моддасида 
жиноятларнинг 
ижтимоий 
хавфлилиги даражасига қараб таснифлаш назарда тутилган 
бўлиб,ижтимоий хавфлиликни иккита мезон билан белгилаш мумкин. 
Булар: 1)қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги; 2)қилмишнинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси.
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги жиноятнинг сифат 
кўрсаткичи бўлиб, сифат кўрсаткичлари орқали жиноятларнинг қайси 
бири оғир ёки қайси бири енгилроқ эканлигини ҳал қилиб бўлмайди. 
Бу муаммо жиноятнинг миқдор кўрсаткичи орқали, яъни ижтимоий 
хавфлилик даражасига қараб таснифлаш орқали ҳал қилинади. 
Корнеева А.В жиноятнинг миқдор кўрсаткичларини аниқлашда унинг 
ижтимоий хавфлилик даражасини белгиловчи мезонлар, яъни бир 
қатор омиллар аниқланиши керак, бундай омилларга; етказилган 
зарарнинг оғирлиги, тажовузнинг ўзига хос хусусиятлари 
(жиноятнинг охирига етказилган ёки етказилмаганлиги, бир киши ёки 
бир 
гуруҳ 
шахслар 
томонидан 
содир 
этилганлиги, 
ёки 
иштирокчиликда содир этилганлиги, жиноят содир қилиш усули ва 
ҳоказолар), айбнинг хусусияти, жиноят субъектининг ўзига хос 


хусусиятлари ва ҳоказолар ҳисобга олинади, деб ёзади.
1
Бу борада 
унинг фикрига тўла қўшиламиз. Масалан, ўғрилик жиноятига 
нисбатан 
талончиликнинг 
ижтимоий 
хавфлилик 
даражаси 
юқорироқдир. Ўки ўғриликни хавфли рецидивист томонидан содир 
этилиши ижтимоий хавфлироқдир. 
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ЖК Махсус қисми 
моддаларининг санкциясидаги жазо тури ва миқдорида ўз ифодасини 
топади. Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш 
учун Махсус қисми моддаларидаги санкциялар солиштирилади. 
Моддаларнинг санкцияларида жазо оғирлашиб борган сари уларнинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси ошиб боради. Жиноятнинг ижтимоий 
хавфлилик даражаси хусусиятларига кўра бир хил бўлган 
жиноятларни бир-биридан фарқини аниқлашга ҳам ёрдам беради. 
Аммо жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ЖК Махсус қисми 
моддаларида назарда тутилган жиноятларни бўлим ва бобларга 
ажратиб муайян тизимда жойлаштириш имконини бермайди. 
Масалан, қасддан баданга шикаст етказганлиги учун ЖКнинг 109-
моддасида жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, бу модданинг 1-
қисмида энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача 
миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки уч 
ойгача қамоқ назарда тутилган бўлса, босқинчилик учун ЖК 164-
моддасининг 1-қисмида беш йилдан саккиз йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш назарда тутилган. Демак, ЖК Махсус қисми 
моддаларини бўлим ва бобларга қараб муайян тизимда жойлаштириш 
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, яъни миқдор 
кўрсаткичлари орқали ҳал қилиб бўлмайди. 
Юқорида жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги унинг сифат 
кўрсаткичи деб айтдик. Ижтимоий хавфли қилмиш ижтимоий 
муносабатларга зарар етказувчи ёки зарар етказиш хавфи остида 
қолдирувчи қилмишдир. Ижтимоий хавфли қилмиш қонун билан 
қўриқланадиган қайси ижтимоий муносабатга тажовуз қилган? 
Тажовуз қилинган объектнинг жамият учун ўрни ва аҳамияти қандай? 
Демак, 
жиноятнинг 
сифат 
кўрсаткичи, 
унинг 
объектида 
мужассамлашган. 
Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар 
жиноятнинг объекти ҳисобланади
2
.
1
Корнеева А.В. Понятие и признаки преступления. Уголовное право Российского Федерации. Общая часть.
–М.: “Юристь”, 2001. с. 152.
2
Расулов О. Х. Совет жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. –Т.: ‘‘Ўқитувчи’’, 1969. 100-б. 


Бу тушунча жиноятнинг умумий объектининг тушунчаси бўлиб, 
бу тушунча орқали ҳам жиноятнинг бўлим ва бобларга ажратиб 
таснифлаш имконини бермайди. 
ЎзР ЖКнинг 2-моддасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатлар берилган бўлиб, булар: шахс, шахснинг 
ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий 
муҳит, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлиги ва ижтимоий 
муносабатларнинг рўйхатини беради. Ушбу моддада қонун 
чиқарувчи орган ижтимоий муносабатларни санаб кўрсатар экан, шу 
ижтимоий муносабатларнинг жамиятдаги аҳамиятга қараб баён 
қилган. Ушбу рўйхатни кўрар эканмиз, унинг бошида шахс турибди. 
Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларидаги жиноятларни 
объектга қараб таснифлаш усулидан фойдаланиш энг қулай ва 
мақсадга мувофиқдир. Жиноят ҳуқуқида жиноятнинг объекти уч 
турга бўлиб таснифланган, булар: умумий объект; махсус объект ва 
бевосита объектдир. Жиноятнинг объектига тегишли масалалар 
жиноятнинг объектини ўрганишда таҳлил қилинади. Биз фақат 
объектнинг ЖК Махсус қисми моддаларини таснифлашдаги 
аҳамиятига диққатни қаратмоқчимиз, холос. 
Жиноятнинг 
умумий 
объекти 
жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардир. Жиноят кодексининг 
барча моддалари йиғиндиси билан қўриқланадиган ижтимоий 
муносабатлар жиноятнинг умумий объектини ташкил қилар экан, ана 
шу жиноятларнинг муайян тизимда таснифлаб жойлаштириш учун 
умумий объектга кирувчи барча жиноятларнинг бир-бирига объекти 
жиҳатидан ўхшаш жиноятлар ажратиб олинади. Бунда объекти 
жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган жиноятлар гуруҳини махсус 
объект деб аталади. Махсус объект жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва ўхшаш ижтимоий 
муносабатлар бўлиб, ЖК Махсус қисми моддаларидаги барча 
жиноятлар объекти жиҳатидан ўхшашлари ажратиб олиниб, сўнг 
муайян жиноятлар гуруҳига киритилади. Шундай қилиб, умумий 
объект доирасида объекти жиҳатидан ўхшаш бўлган жиноятлар 
махсус объектли жиноятлар гуруҳига киритилади. Махсус объектдаги 
жиноятлардан алоҳида ижтимоий муносабатлар, яъни ЖК Махсус 
қисмининг алоҳида моддалари билан қўриқланадиган ижтимоий 
муносабатлар ажратиб олинади ва буни жиноят ҳуқуқида бевосита 
объект деб айтилади.


Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
Махсус қисми бўлимларини жойлаштириш тизимини таҳлил қилиб 
кўрилса, барча жиноятлар умумий объект доирасида махсус 
объектларга ажратилганини, махсус объектлар доирасида бевосита 
объектлар ажратиб олиниб Жиноят кодекси Махсус қисми моддалари 
муайян тизимда жойлаштирилганлигини кўрамиз.
Амалдаги Жиноят кодексида ҳар бир бўлимни муайян тартибда 
жойлаштиришда қандай мезон ҳисобга олинган. Нима сабабдан ЖК 
Махсус қисмининг биринчи бобига давлатга қарши жиноятлар ёки 
жамият хавфсизлигининг асосларига қарши жиноятлар эмас, балки 
алоҳида шахсларга қарши қаратилган жиноятлар Махсус қисмининг 
биринчи бўлимига қўйилган. Юқорида баён қилганимиздек, 
ижтимоий хавфлилик жиноятнинг сифат кўрсаткичи бўлиб, жиноят 
қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларнинг қайси 
бири аҳамиятлироқ. Бу масала аввало давлатнинг Конституциясида 
белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида 
Ўзбекистон – суверен 
демократик 
Республика 
эканлиги 
таъкидланади. 
Конституциянинг 13-моддасида 
демократия 
умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг 
ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари 
олий қадрият ҳисобланади, дейилади. Шундай экан, ҳуқуқий 
демократик тузумга асосланган давлатда инсон, унинг ҳаёти, соғлиғи, 
қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланиб, бу ижтимоий муносабатлар 
энг аҳамиятли ижтимоий муносабат ҳисобланади. Жиноят қонуни 
ўзининг 
бошланғич 
асосларини 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясидан олар экан, шунга мувофиқ равишда инсон ҳаёти, 
соғлиғи, қадр-қиммати ва эркинликларини энг аҳамиятли ижтимоий 
муносабат деб ҳисоблаб, бу ижтимоий муносабатларга тажовуз 
қилганлик учун жавобгарликни белгиловчи институт ва нормалар 
биринчи бўлимда жойлаштирилди. Ҳар бир бўлимда назарда 
тутилган ижтимоий муносабатлар шу бўлим доирасида яна бобларга 
ажратилиб, ана шу боблар ҳам жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатларнинг аҳамияти жиҳатидан муайян кетма-
кетлик принципига риоя қилинган тизимда жойлаштирилган. 
Масалан, ЖК Махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга 
қарши жиноятлар жойлаштирилган бўлиб, шу бўлим доирасида 
ҳаётга қарши жиноятлар (1-боб); соғлиққа қарши жиноятлар (2-боб); 
соғлиқ ёки ҳаёт учун хавфли бўлган жиноятлар (3-боб); жинсий 


эркинликка қарши жиноятлар (4-боб); оилага, ёшларга ва ахлоққа 
қарши жиноятлар(5-боб); шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-
қимматига қарши жиноятлар (6-боб); фуқароларнинг конституциявий 
ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар (7-боб). 
Худди шундай тахлитда бошқа бўлимлар ҳам таснифланган. 
Жумладан, Кодекс Махсус қисмининг иккинчи бўлими тинчлик ва 
инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар бўлиб, бу бўлим икки 
бобга бўлиниб, аввал тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши 
жиноятлар, ундан кейин Ўзбекистон Республикасига қарши 
жиноятлар жойлаштирилган. Демак, бу бўлимда Ўзбекистон 
Республикасига нисбатан умуминсоний ижтимоий муносабатлар 
ҳисобланган тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлиги муҳимроқ, деб 
ҳисобланган. 
Жиноят кодекси алоҳида моддаси билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатлар бевосита объект ҳисобланиб, махсус объекти 
бўйича муайян бобга киритилган жиноят, алоҳида модда билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабатнинг аҳамияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасига қараб моддаларни муайян тизимда 
жойлаштиришдан иборатдир. 
Агар ЖК Махсус қисми бўлим ва боблар кетма-кетлик тизимида 
жойлаштиришда тажовуз объектининг аҳамияти асосий мезон 
сифатида олинган бўлса, муайян боблардаги алоҳида моддалар билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни муайян тартибда кетма-
кет жойлаштиришда фақат алоҳида модда билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатнинг ўзигина эмас, балки қилмишнинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам ҳисобга олинган. Масалан, 
соғлиққа қарши жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи 
моддаларнинг биринчиси баданга оғир шикаст етказиш (104-модда); 
ундан кейин қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (105-
модда); ундан кейин эса кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан 
баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (106-модда) ва ҳоказо 
шундай тахлитда жойлаштирилган. 
Айрим бобларда эса қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги эмас, 
балки қонун чиқарувчи органнинг иродасига боғлиқ ҳолда моддалар 
жойлаштирилган. Масалан, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига 
қарши жиноятлар бобида биринчи ўринга урушни тарғиб қилиш учун 
(150-модда) жавобгарлик белгиланиб, унинг санкциясида энг оғир 
жазо сифатида беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш, ундан кейин ўта оғир жиноят ҳисобланиб, ўлим жазоси 


назарда тутилган агрессия учун 151-моддада жавобгарлик 
белгиланган. 155-моддада (терроризм) ҳам ўлим жазоси назарда 
тутилган бўлса ушбу бобнинг охиридаги 156-моддада (миллий, ирқий 
ёки диний адоват қўзғатиш) эса беш йилдан ўн йилгача муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. Демак, бу бобдаги 
жиноятларни 
таснифлаш 
мезони сифатида 
халқаро ҳуқуқ 
нормаларидаги таснифлаш қоидаларига амал қилинган. 
ЎзР ЖК нинг 2-моддасида қонун билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатларнинг намунавий рўйхати берилиб, ана шу 
рўйхатнинг охирида тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши 
жиноятлар берилган. Бизнинг назаримизда, ЖК Умумий қисмидаги 
объектлар тартиби Махсус қисми бўлимларини жойлаштириш 
тартибига мос бўлиш керак. 
Жиноят кодекси Махсус қисми бир қанча моддалари икки ёки 
ундан ортиқ объектли жиноятлар бўлиб, бунда ўша жиноятни Махсус 
қисмининг у ёки бу бобига киритишда қандай мезонга асосланиш 
керак? Масалан, босқинчилик жиноятида, ҳам ўзганинг мулкига, ҳам 
шахснинг соғлиғига тажовуз қилинади. Ушбу модданинг 3-қисми «г» 
бандида босқинчилик баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир 
этилса, дейилади. Демак босқинчилик туфайли баданга оғир шикаст 
етказилган тақдирда жиноятлар жами тариқасида эмас, балки 
босқинчилик деб квалификация қилинади. Баданга оғир шикаст 
етказишни ҳам босқинчилик қоплаб кетаверади. Бундай таркибли 
жиноятлар ЖК да кўпчиликни ташкил қилади. Ана шундай 
жиноятларни ЖК нинг қайси бобига киритиш лозимлиги муаммоси 
пайдо бўлади. Бу борада олимлар ҳам турли фикрлар билдирганлар. 
Жумладан Й.М.Каракетов босқинчиликнинг бевосита объекти, энг 
аввало, шахс, фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғидир, деб ёзади. Чунки 
босқинчилик жиноятида шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли 
бўлган тажовуз қилишнинг ўзи билан жиноят тамом бўлган 
ҳисобланади. Шунинг учун босқинчилик жиноятини шахсга қарши 
жиноятлар бобига ўтказиш кераклигини таклиф қилади.
1
Аммо қонун 
чиқарувчи орган бу жиноятни мулкий жиноятлар туркумига 
киритган. Бизнинг фикримизча, босқинчилик жинояти, энг аввало, 
мулкий жиноят. Бу жиноятда шахснинг ҳаёти ва соғлиғи мулкка 
нисбатан муҳим бўлсада, жиноятчи биринчи навбатда ўзганинг 
мулкини эгаллаш мақсадида ҳужум қилади. Аммо мулкка эга бўлиш 
1
Каракетов Й.М. Ответственность за разбой по уголовному законодательству Узбекской ССР. Нукус, 
Каракалпакистан. 1990 г. 14-бет.


учун унинг эгасини қаршилигини бартараф қилиш керак бўлади. 
Шунга кўра босқинчилик жиноятини мулкий жиноятлар гуруҳига 
киритилиб тўғри қилинган. 
Ана шу юқорида баён қилинганларга асосланиб айтишимиз 
мумкинки, ЖК Махсус қисми моддаларида назарда тутилган 
жиноятларни таснифлаш масаласи асосан жиноятнинг махсус ва 
бевосита объектларига кўра ҳал қилинган.  

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling