Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти “Криминалистика” кафедраси


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/24
Sana17.09.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1680042
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
Yuridik psixologiya

Режа: 
 
1. Юридик меҳнат психологиясининг предмети ва асосий вазифалари. 
2. Юридик касбга психологик тавсиф 
3. Юридик касбларнинг касбграммаларини тузиш 
4. Олий ўқув юртларида юридик шахсни шакллантиришнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
5. Юридик фаолиятда керакли бўлган касбий фазилатларнинг психологик 
асослари. 
 
Тавсия этилган адабиѐтлар: 

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. ―Ўзбекистон‖. Тошкент, 2003 г. 


2. И.А.Каримов ―Ўзбекистон XXI аср бўсағасида, хавфсизликка тахдид ва 
барқарорлик шартлари‖. Т., Ўзбекистон 1997 йил
3.И.А.Каримов 
―Ўзбекистонда 
демократик 
ўзгартиришларни 
янада 
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий 
йўналишлари‖. Т., ―Ўзбекистон‖ 2002 йил 
4.И.А.Каримов ―Ислоҳотлар стратегияси – мамлакатимиз иқтисодий 
салоҳиятининг юксалтирилишдир‖. Т., Ўзбекистон 2003 йил. 
5.И.А.Каримов Ўзбекистон демократик тараққиѐтининг янги босқичида. 
―Ўзбекистон‖. Тошкент. 2005 йил. 
6.И.А.Каримов ―Бизнинг мақсад жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, 
мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишдир‖. // Халқ сўзи. 29 январ 2005 
йил. 
7. В.Л.Васильев Юридик психология асослари. ЛГУ, Л., 2002 йил. 
8. М.И.Еникеев Умумий ва юридик психология асослари. М., 1998 й.
9. В.Романов Юридик психология. М., 1998 й. 
10. Р.М. Махмудов Правовая социализация. Докт.дис. Академия МВД. 2003 г. 
11. Ю.В.Чуфаровский Юридик психология. М., 2002 й. 
 
Юридик меҳнат психологиясининг предмети- ҳуқуқни қўлловчи


фаолиятнинг психик қонуниятларини ўрганиш ва юридик касбининг
касбграммаларига оид психологик асосларини ишлаб чиқиш, маҳорат ва 
индивидуал тури, касбий кўникма ва малакаларни тарбиялаш, кадрларни 
танлаб олиш ва жойлаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини 
бошқариш, касбий йўналиш, касбий саралаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлари ишчилари шахсини тарбиялаш ва шакллантириш, касбий бузилиш 
ва уни олдини олиш, ишчи жойни ва ишчи вақтни ташкиллаштириш каби 
масалаларни ўрганишга қаратилган. 
Кўпгина буюк психолог олимлар (Л.С.Выготский, С.Л.Рубинийсин, 
А.Н.Леонтьев, Б.Г.Ананьев ва бошқа) психологиянинг методологик асосларини 
ўрганиш учун, инсоннинг амалий меҳнат фаолиятини психологик талқин 
қилиб чиқиш керак деб фикр юритганлар. 
Амалий меҳнатнинг юриспруденция мисолида самарадорлиги ва 
сифатини оширилишини қуйидаги аспектларда кўриш зарур: 
1) 
юриспруденцияга оид кўп мақсадли меҳнат жараѐнининг 
самарадорлигини ўрганиш, тизимли талқин қилиш орқали амалга 
оширилади; (бу, терговчи прокурор, судьялар, юрисконсультлар ва 
ҳ.к. фаолияти) 
2) 
меҳнатнинг 
самарадорлигини 
ошириши 
учун 
унинг
имкониятларини кўриб чиқиш лозим; 
3) 
самарадорликни ўрганиш давомида тизимли ѐндашиш асосида
фаолиятнинг турли томонлари ва шахснинг структурасини талқин
қилиш керак; 
4) 
меҳнат самарадорлигини ошириш давомида унга таъсир этувчи 
ташқи шарт-шароитларни психологик талқин қилишни назарда 
тутиш керак. 
Юридик фаолиятида ютуғлар, биринчи навбатда мулоқот, махсус вазият
пайтида одамларни бошқариш билан боғлиқдир. Лекин, бу ҳодисаларни 
тушуниш давомида текшириб кўриш қийиндир. Бунинг учун амалиѐтда 
хукумдор бўлган меҳнат жараѐни зарурдир. 
Шунинг учун юридик меҳнат психологиясининг асосий вазифаси- бу, 
шахс ва унга қўйилаѐтган талабларнинг бир-бирига бўлган таққосланишдан 
иборатдир. Юқорида гапириб ўтилган мулоқот жараѐни, шахс томонидан 
(одамларни бошқаришда) қандай амалга оширилиши мумкин? 
Қўйилган талаблар ижро этиляптими? 
Бу масалага тизимли ѐндошиш қуйидагичадир: 
- биринчидан: фаолият давомида намоѐн бўлаѐтган касбий маҳорат
сифатларини аниқлаш; 
- иккинчидан: шахсий сифатларни белгилаш; 
- учинчидан: касбграмма структурасини тузиш (яъни, касб маҳорат ва
шахсий билим, кўникма малакаларни тақсимлаш); 
- тўртинчидан: ―шахс ва ҳуқуқ‖ тизимидаги боғлиқликни аниқлашдан иборат. 


Шахс, юридик касбини танлашдан олдин, биринчи ўринда бўлғуси касб
фаолиятининг мураккаблиги ва унга қўйилган талаблар тўғрисида тасаввурга 
эга бўлиши керак. 
Олинган маълумот, касбга бўлган муҳаббат шахсий қобилиятдан ташқари 
катта ҳаѐтий тажриба, касбий кўникма ва малакалар керакдир. (Масалан: 
кўпчилик ѐшлар учун юридик институтга кириш обрў ҳисобланади.) 
Юридик меҳнат фаолиятнинг бошқа касблардан ажралиб турувчи 
томонлари қуйидагилардан иборат: 
- биринчидан: терговчи, прокурор, судья, адвокатларнинг ҳар бир янги
ишлари янги вазифаларни бажаришни талаб қилади. Бу
вазифаларга янгича ѐндошиш, ҳақиқатни қўлга киришига
ѐрдам беради. 
- иккинчидан: ҳар бир юрист ходими сўзнинг харакатларини қонун
нормалари билан солиштириб кўриши керак.
- учинчидан: юрист ходим нафақат ўзининг шахсий иш фаолиятини
ташкил қилиш, балки бошқалар билан ишлашга қаратилган
масалаларни кўриб чиқиши лозим.
Энди касбий маҳорат этика масалаларига тўхталиб ўтсак. 
Касбий этика- бу, ҳулқ кодекси – яъни, одамлар орасида, касбий фаолият 
асосида ўзаро муносабатларнинг ахлоқий тавсифини ифодалайди. Умумий 
бир жамият ѐки синфга тегишли бўлган ахлоқий талаблардан ташқари, айрим 
касбий фаолият турлари учун ҳам махсус хулқ нормалари мавжуд. Бу 
нормаларни қабул қилиш ва уларга риоя қилиш фаолиятида ижобий 
натижаларга олиб келади. 
Ахлоқий маданиятни билиш: 
1) шахснинг дунѐқараши, этик билим ва эътиқодини ифодалайди 
(жамиятнинг ахлоқий талабларини билиш, одамнинг онгли равишда 
мақсадини ифодалаш); 
2) ахлоқий ҳиссиѐтлар маданияти-нафақат ―яхши‖ ва ―ѐмонни‖ фарқлай 
олиш, балк бой эмоционал доирага эга бўлиш, бошқаларга нисбатан 
ҳамдард, малҳам бўлиш қобилияти; 
3) амалий фаолиятда – фаол ҳаѐтий поғонани –ахлоқий маданият 
орқалигина эгаллаш мумкин. 
Юрист қандай ахлоқий сифатларга эга бўлиши керак? 
-объектив бўлиши; 
-адолатли бўлиши; 
- холис бўлиши; 
-мустақил бўлиши; 
-инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва муҳофаза қилиши; 
-айбдорлик презумпцияси тамойилига риоя қилиш. 
Юқоридаги ахлоқий сифатлар тамойиллар сифатида юрист
фаолиятининг мазмуни ва хулқининг стратегиясини ташкил қилади. 
Юрист фаолияти билан шуғулланувчи шахснинг этика ва 
маданияти доимо ―юқорида‖ бўлиши лозим. 


Касбий ахлоқ ҳақида гап кетганда суд этикаси ривожланишни ҳам 
назарда тутишимиз лозим. 
Суд этикаси тизими 2 бўлимдан иборат: 
- умумий; 
- махсус; 
- Умумий бўлим суд этикасининг асослари, унинг предмети, усуллари
вазифаларини кўриб чиқса; 
- махсус бўлим-суд ишларидаги ахлоқий муносабатларни кўриб чиқади 
(суд тергов ишларидаги терговчининг этикаси, адвокат фаолиятининг ахлоқи, 
экспертчиларнинг ахлоқи, тузатиш меҳнат колонниялари тарбиячилари ахлоқи, 
терговчининг ахлоқий тарбияси ва ўзи ўзини тарбиялаш) каби масалалар 
киради. 
Суд этикаси асосчиси А.Ф.Кони ҳисобланади. У ―суд этикаси‖ни юридик 
ўқув юртларида ўтиш муҳим деб ҳисоблайди. 
Юрист фаолияти – кўпқиррали ―иерархия‖ га эга. Унинг тизими қандай 
эканлигига бир назар ташлайлик. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling