Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон
-§. Телевидение хизматларини ташкил қилиш ва тақдим этиш
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
prikaz 208
11-§. Телевидение хизматларини ташкил қилиш ва тақдим этиш
227. Эшиттирувчи, оператор, провайдер телевидение хизматлари фаолиятини лицензия асосида амалга оширади. 228. Эшиттирувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши шарт, бундан телерадио дастурларига ва сигналларига ишлов бермасдан, ретрансляция қилувчилар мустасно. 229. Эшиттирувчи дастурларини тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва сотиш, шунингдек, олинган дастурларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва сотиш фаолиятини хусусий ёки алоҳида муаллифлик шартномалари асосида амалга оширади. 230. Телевидение тармоқлари орқали қонун билан тақиқланган маълумотларни тарқатишга йўл қўйилмайди. Реклама ва эълонлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тарқатилади. 231. Эшиттирувчи, оператор, провайдер томонидан кўрсатиладиган телевидение хизматларининг турлари ва рўйхати телевидение тармоғининг техник имкониятлари, ер усти ва йўлдош эфир эшиттириш дастурлари сигналларини қабул қилиш шартлари ва абонентлар эҳтиёжларига асосан белгиланади. 232. Қуйидагилар телевидениенинг ёрдамчи хизматлари ҳисобланади: абонент ускунасини улаш схемасини ўзгартириш, янги элементларни монтаж қилиш ва улаш; абонент тармоғи ёки ускунасини абонентнинг талабномасига кўра вақтинчалик ўчириш ва қайтадан улаш; абонент линиялари (абонент тармоғи), абонент розеткалари, абонент антеннаси ва абонент кабелларини алмаштириш, монтаж қилиш, улаш (ўчириш); абонент линияси (абонент тармоғи), розеткалари, кабеллари ва ускунасини таъмирлаш, созлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш; абонент ускунасини созлаш ишлари хизмат кўрсатувчи томонидан тарқатилаётган сигнал параметрларига ўзгартиришлар киритилиши натижасида содир бўлиши бундан мустасно. 233. Ёрдамчи хизматлар телевидение хизматларини кўрсатиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ҳам кўрсатилиши мумкин. Ушбу хизматларнинг нархи телевидение хизматларига тарифларни аниқлашда ҳисобга олинади. 234. Телевидение хизматлари телевидение тармоқлари эшиттирувчилари (операторлари, провайдерлари) абонентлар билан ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган шартномалар асосида кўрсатилади. 235. Телевидение хизматларини кўрсатиш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади: телевидение тармоғида режали профилактика ёки таъмирлаш ишларини бажариш вақтида ёки абонент ускунасига электр энергиясининг берилиши тўхтатилганда; телевидение дастурлари, радиодастурлар ёки телекоммуникациянинг бошқа хабарлари сигналларини операторга (провайдерга) боғлиқ бўлмаган сабабга кўра телевидение тармоғининг киришига бериш, жумладан, дастурларни эфир орқали трансляция қилиш тўхтатилганда; телевидение тармоғи орқали одамларнинг денгиздаги, ердаги, ҳаводаги, космик фазодаги хавфсизлигига, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни сақлаш соҳасидаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ўтказишга доир барча хабарлар, шунингдек, йирик авариялар, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар тўғрисидаги хабарлар тарқатилаётганда. 236. Телевидение хизматлари абонент хоналарида параметрлари тегишли стандарт ва техник нормаларга мувофиқ соз ҳолатда ишлайдиган абонент тармоғи ва абонент ускунаси мавжуд бўлганда кўрсатилади. 237. Телевидение хизматларининг кўрсатилиши одамларнинг соғлиғи ёки хавфсизлигига таҳдид солса, хизматлар кўрсатиш рад этилиши мумкин. Абонентга телевидение хизматлари кўрсатишнинг рад этиш сабаблари оператор (провайдер) томонидан асослаб берилиши керак. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling