Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатувчи


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

2-§. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатувчи 
оператор ва провайдерларнинг мажбуриятлари 


291. Оператор ва провайдерлар телефон алоқа хизматларини кўрсатишда 
қуйидагиларга мажбур: 
а) телефон алоқаси абонентнинг айби билан бузилмаган ҳолларда абонент томонидан 
таъмирлаш бюросига талабнома берилган вақтдан бошлаб талабнома ёпилган пайтгача 
абонент қурилмасининг бутун ишламаган вақти учун ҳар ойлик тўлов ҳисобланадиган 
барча телефон алоқаси хизматлари учун қайта ҳисоб-китоб қилишга; 
б) буюртма бўйича халқаро телефон алоқасидан фойдаланганда ҳамда сўзлашувлар 
учун вақтбай тўлов тизими жорий қилинганда сўзлашувнинг минимал ҳақ тўланадиган 
давомийлигини абонентлар эътиборига етказишга; 
в) техник сабабларга кўра абонент рақамини алмаштириш тўғрисида камида 10 кун 
олдин абонентни тегишли тарзда хабардор қилишга; 
г) маҳаллий телефон алоқаси хизматларининг нархини ҳисобга олиш тизимининг 
ўзгарганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида 
камида уч ой олдин эълон қилиш; 
д) оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида янги тарифлар кучга 
киришидан камида 15 кун олдин универсал телефон алоқаси хизматларига тарифларни 
ўзгартириш тўғрисидаги қарорни нашр қилишга; 
е) абонент қурилмасининг узилишига олиб келган бузилишлар бартараф этилгандан, 
телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш қарздорлиги тугатилганда ва абонент айби билан 
абонент қурилмаси ишламаган вақти учун абонент тўлови киритилгандан кейин телефон 
алоқаси хизматларига ҳақ тўланмаганлиги ёки абонент қурилмасини эксплуатация қилиш 
қоидалари бузилганлиги учун ўчирилган абонент қурилмасини бепул тармоққа улашга; 
ж) телекоммуникация тармоғи орқали кўрсатилаётган маҳаллий телефон алоқаси 
хизматлари коммутацион қурилмадан телекоммуникация тармоғининг кира олиш 
нуқтасидаги абонент розеткасигача ёки у мавжуд бўлмаганда абонент қурилмасигача 
бўлган қисмига қадар хизмат кўрсатишга. 
292. Оператор (провайдер) томонидан тақдим этиладиган ахборотда: 
а) операторнинг (провайдернинг) номи ва унинг таркибий бўлинмаларининг номи, 
улар жойлашган жой (почта манзили), боғланиш учун телефон рақамлари, расмий веб-
сайти ва иш тартиби; 
б) фойдаланувчиларга кўрсатиладиган универсал ва қўшимча (пуллик ва бепул) 
телефон алоқаси хизматлари рўйхати; 
в) телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш шартлари ва тартиби; 
г) телефон алоқаси хизматларини кўрсатишдаги чекловлар; 
д) телефон алоқаси хизматлари учун тарифлар ва бу хизматларни кўрсатиш ҳамда ҳақ 
тўлашдаги имтиёзлар; 
е) телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва шакллари
ж) янги АТСни эксплуатацияга киритиш муддатлари ва мавжуд АТСлар абонент 
сиғимини кўпайтириш; 
з) шартномаларни тузиш тартиби, аризаларни қондириш муддатлари ва 
шартномаларни тузиш навбатининг ҳаракати; 
и) телекоммуникация тармоқларида қўллашга рухсат берилган абонент 
қурилмаларининг рўйхати; 
к) маълумот, шошилинч тезкор хизматлар ва таъмирлаш бюросининг телефон 
рақамлари; 
л) фойдаланувчи ушбу Қоидалар билан танишиши мумкин бўлган жой тўғрисидаги 
ахборот. 
Кўрсатилган ахборот шартномаларни тузишда оммавий ахборот воситалари, 
маълумот-ахборот хизматлари ёки телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш жойларида 
мижозлар билан ўзаро ишлар хизматлари орқали кўргазмали ва фойдаланиш қулай бўлган 
шаклда бепул абонентлар эътиборига етказилади. 


293. Оператор (провайдер) телекоммуникация воситалари ва иншоотларидан 
фойдаланиб у томонидан кўрсатилган, аммо айни дамда телефон алоқаси хизматлари бўлиб 
ҳисобланмаган хизматларга (масалан, қўриқлаш сигнализацияси, Интернет тармоғи 
хизматлари ва бошқа) ҳақ тўланмаган ҳолда абонентнинг телекоммуникация тармоғидан 
фойдалана олишини тўхтатиб туришга ҳақли эмас. 
294. Оператор (провайдер) абонент розилигисиз алоҳида тўлов эвазига 
кўрсатиладиган қўшимча хизматлар тақдим этилишини талаб қилиб туриб олишга ҳақли 
эмас. 
295. Оператор (провайдер) томонидан таксофон орқали телефон алоқа хизматлари 
бевосита кўрсатилган ҳолда, оператор қуйидагиларга мажбурдир: 
фойдаланувчини таксофон орқали сифатли телефон алоқа хизматларидан 
фойдаланишини таъминлаш; 
таксофонлар, кабиналар ва ярим кабиналарнинг соз ҳолатда сақланишини таъминлаш; 
таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари 
ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни фойдаланувчиларга тақдим этиш; 
фойдаланувчилар учун қулай бўлган (савдо тармоғи, алоқа бўлими ва ҳоказо) 
жойларда махсус жетон ёки тўлов карталари сотилишини таъминлаш
фойдаланувчиларнинг шикоятларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда 
кўриб чиқиш. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling