ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
1-боб. Телекоммуникация
операторлари
ва провайдерларининг хизматларни
кўрсатишдаги ҳуқуқлари
2-боб. Телекоммуникация операторлари
ва провайдерларининг хизматларни
кўрсатишдаги мажбуриятлари
1-БОБ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ОПЕРАТОРЛАРИ
ВА ПРОВАЙДЕРЛАРИНИНГ ХИЗМАТЛАРНИ
КЎРСАТИШДАГИ ҲУҚУҚЛАРИ
1-§.
Телекоммуникация оператор
ва провайдерларининг умумий ҳуқуқлари
2-§. Телефон алоқа хизматларини кўрсатувчи
оператор ва провайдерларнинг ҳуқуқлари
3-§. Оператор ва провайдерларнинг мобил
алоқа хизматларини кўрсатишдаги ҳуқуқлари
4-§. Операторлар ва провайдерларнинг
маълумот
узатиш хизматларини кўрсатишдаги хуқуқлари
5-§. Эшиттирувчилар, операторлар ва провайдерларнинг
телевидение хизматларини кўрсатишдаги ҳуқуқлари
6-§. Провайдерларнинг
таксофон хизматини
кўрсатишдаги хуқуқлари
1-§. Телекоммуникация оператор ва провайдерларининг
умумий ҳуқуқлари
275. Оператор (провайдер) телекоммуникация хизматларини кўрсатишда қуйидаги
ҳуқуқларга эга:
абонент ва/ёки фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатиш;
фойдаланувчиларнинг айби билан телекоммуникация тармоқларида юз
берган
ҳодисалар натижасида унга етказилган зарар ўрнини қоплаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг ноқонуний хатти-
ҳаракатлари устидан шикоят қилиш;
абонент ёки фойдаланувчи ушбу Қоидаларни бузганлиги ёки уларга кўрсатилган
телекоммуникация хизматлари учун белгиланган муддатда ҳақ тўламаганлиги сабабли
унинг хатти-ҳаракатлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво қилиш;
абонент
шартнома
шартларини
бузганда
телекоммуникация
хизматидан
фойдаланишни тўхтатиб қўйиш;
телекоммуникация тармоқларида хабарларни узатишда хавфсизликни таъминлаш ва
тармоқ абонент/фойдаланувчиларига кўрсатиладиган хизматларнинг
тегишли сифатини
таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникация хизматлари
кўрсатишнинг тўхтатилишини назарда тутадиган техник тадбирларни ўтказиш.
Оператор (провайдер) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга
бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: