Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


IV БЎЛИМ. АБОНЕНТЛАР ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

IV БЎЛИМ. АБОНЕНТЛАР ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ 
ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
1-боб. Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари 
2-боб. Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари 
1-БОБ. АБОНЕНТЛАР ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ 
ҲУҚУҚЛАРИ 
1-§. Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг умумий ҳуқуқлари 
2-§. Телефон алоқа хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари 
3-§. Телеграф алоқа хизматлари 
фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари 
4-§. Таксофон орқали телефон алоқа хизматлари 
фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари 
5-§. Мобил алоқа хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари 
1-§. Абонентлар ва фойдаланувчиларнинг умумий ҳуқуқлари 
308. Жисмоний ёки юридик шахс телекоммуникация оператори ёки провайдери билан 
шартнома тузишдан олдин оператор ёки провайдердан: 
тақдим этиладиган асосий ва қўшимча телекоммуникация хизматлари рўйхати; 
тақдим этиладиган телекоммуникация хизматлари нархи ва тарифлар; 
алоқани ва абонентнинг телекоммуникация тармоғидан фойдалана олишни ташкил 
қилиш усуллари; 
уланиш ва хизмат кўрсатиш тартиби; 
телекоммуникация хизматларини тақдим этиш қоидалари; 
кафолатланган хизмат кўрсатиш даражаси, сифат даражаси, оператор (провайдер) 
серверида абонент ахборотининг ҳимояланганлигини таъминлашнинг кафолатланган 
даражаси ва бошқа маълумотларни, ахборотларни олишга ҳақли. 
309. Абонентлар ва фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
а) умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғидаги хизматлардан фойдаланиш 
учун оператор ва провайдерлар билан шартномалар тузиш
б) ўз абонент қурилмасини ушбу Қоидалар ва қонун ҳужжатларида белгиланган 
шартлар ва тартибда тармоққа улаш; 
в) оператордан (провайдердан) ушбу Қоидаларда белгиланган мажбуриятларини, 
шунингдек, унинг телекоммуникация тармоқлари хизматларини тақдим этиш шартномаси 
бўйича мажбуриятларини бажаришини ҳамда ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини 
талаб қилиш; 
г) шартномада кўзда тутилган телекоммуникация хизматларидан амалдаги 
тарифларга, хизматларнинг тавсифи ва хизматлар сифатига мувофиқ, шунингдек, оператор 
(провайдер) томонидан кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан фойдаланиш; 
д) оператордан (провайдердан) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун 
шартномада белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш; 


е) оператор (провайдер) томонидан шартномада келишилган шартлар бузилган ҳолда 
телекоммуникация хизматларидан воз кечиш ва оператор (провайдер) билан шартномани 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш; 
ж) телекоммуникация хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки тегишли сифатга эга бўлган 
хизматлар кўрсатилмаслиги натижасида оператор (провайдер) томонидан етказилган зарар 
ўрнининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш, устидан 
шикоят қилиш, ҳамда маънавий зарар ўрнининг тўлдирилишини талаб қилиш; 
з) абонент ва фойдаланувчилар оператор (провайдер) томонидан телекоммуникация 
хизматларини кўрсатиш муддатлари бузилганда, агар шартномани ўз вақтида бажариш 
бошланмаган ёки ишлар (хизматлар) шартномада белгиланган муддатда бажарилмаслиги 
аён бўлганда, шунингдек, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар сифати шартнома 
шартларида белгиланганидан паст даражада бўлганда, камчиликларини бепул бартараф 
этиш, оператор (провайдер) билан келишув бўйича телекоммуникация тармоғи хизмати 
кўрсатилиши мумкин бўлган янги муддатни белгилаш, телекоммуникация тармоғи 
хизматининг нархини қайта ҳисоблашни талаб қилиш; 
и) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган имтиёзлар ва афзалликлар берилишини талаб 
қилиш, имтиёзлар ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб имтиёзлар ва 
афзалликлар амал қилади, шунингдек, шартномага тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар 
киритиш; 
к) шартномада кўзда тутилмаган ва абонент ёки фойдаланувчи томонидан талаб 
қилинмаган телекоммуникация хизматлари учун ҳақ тўлашни рад этиш; 
л) фавқулодда тезкор хизматларни чақиришда, шунингдек, шартномада кўзда 
тутилган ҳолларда телекоммуникация хизматларидан бепул фойдаланиш; 
м) унга розилигисиз тақдим этилган телекоммуникация хизматлари учун тўловни 
тўлашни рад этиш; 
н) оператор (провайдер) томонидан тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари 
бўйича аризалар, таклифлар ва эътирозлар билан операторга (провайдерга) мурожаат этиш; 
о) мобил иловада рўйхатдан ўтган ҳолда оператор (провайдер) билан ўзаро муносабат 
ўрнатиш; 
п) агар телекоммуникация хизматини кўрсатиш муддатларига риоя қилмасликка 
енгиб бўлмайдиган куч сабаб бўлган бўлса, оператор (провайдер) билан келишиб 
телекоммуникация хизматини бажаришнинг янги муддатини белгилаш, бу ҳақда 
телекоммуникация хизматини бажариш учун белгиланган муддат тугагунига қадар 
абонентга ёки фойдаланувчига хабар қилинади; 
р) уларнинг ҳуқуқлари бузилганда ваколатланган давлат органларига ёки судга 
мурожаат қилиш. 
с) белгиланган тартибда операторнинг (провайдернинг) расмий веб-сайтларида 
рўйхатдан ўтиш ва тақдим этилаётган интерактив хизматлардан фойдаланиш. 
310. Ахборот-маълумот хизматларини ёки маълумот хизматларини кўрсатиш 
жараёнида камчиликлар аниқланганда абонентлар ва фойдаланувчилар ўз танлови бўйича 
қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли: 
ахборот-маълумот хизматлари ва маълумот хизматларининг камчиликларини бепул 
бартараф этиш
телекоммуникация хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада бўлмаган 
сифатли телекоммуникация хизматлари кўрсатилмаганлиги натижасида етказилган 
зарарлар ўрнини тўлдириш, маънавий зарарларнинг компенсация қилиш. 
311. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
а) жамоат фойдаланиш жойининг интернет-провайдери томонидан кўрсатиладиган 
хизматлардан фойдалана олиш; 


б) жамоат фойдаланиш жойининг интернет-провайдери томонидан ўз вақтида ва 
сифатли хизмат кўрсатилишига; 
в) жамоат фойдаланиш жойининг интернет-провайдери томонидан тақдим этиладиган 
хизматлар сифатининг ёмонлашишига ёки бошқа оқибатларга олиб келадиган катта 
камчиликларга йўл қўйилган ҳолда фойдаланувчи ўз хоҳиши билан қуйидагиларни талаб 
қилишга ҳақли: 
камчиликларни бепул бартараф этиш; 
тақдим этилган хизматларнинг нархини мос равишда камайтириш; 
хизматларни такроран тақдим этиш; 
шартномани бекор қилиш; 
улар ҳуқуқлари бузилган ҳолда ваколатланган давлат органларига ёки судга мурожаат 
қилиш.
312. Фойдаланувчи жамоат фойдаланиш жойининг интернет-провайдеридан қуйидаги 
ахборотни олиш ҳуқуқига эга: 
жамоат фойдаланиш жойининг фирма номи; 
жамоат фойдаланиш жойининг жойлашган жойи (юридик манзили); 
жамоат фойдаланиш жойининг иш режими; 
тақдим этиладиган хизматлар рўйхати; 
тақдим этиладиган хизматлар нархи, тарифлар; 
хизматларни кўрсатиш бўйича бошқа ахборотни. 
Абонент ва фойдаланувчи қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда белгиланган 
бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling