Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Телефон алоқа хизматлари абонентлари


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

2-§. Телефон алоқа хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари 
313. Телефон алоқа хизматлари абонентлари ва фойдаланувчилари қуйидаги 
ҳуқуқларга эга: 
абонентнинг айбисиз алоқа бўлмаган даврда таъмирлаш бюросида унинг талабномаси 
мавжуд бўлганида, шунингдек, фойдаланувчининг аризасисиз қўшимча пуллик хизматлар 
ва бошқалар тақдим қилинганда телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни қайта 
ҳисоблашни ёки ушбу хизматлардан фойдаланганлик учун пул маблағларининг 
қайтарилишини талаб қилиш; 
маҳаллий телефон алоқаси хизматлари учун вақтбай тўлов тизимидан фойдаланган 
ҳолда тўланган давр учун ҳисоб тақдим этилганда алоҳида тўлов эвазига бўлиб ўтган 
телефон боғланишлар расшифровкасини (ҳисобнинг батафсил тавсифини) талаб қилиш. 
314. Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш муддатлари бузилганда абонент ўз 
танловига кўра: 
телекоммуникация операторига шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси 
хизматларини кўрсатиш кераклиги давомида янги муддатни тайинлаш ва ушбу хизматнинг 
нархини пасайтиришни талаб қилиш; 
шартномани бекор қилиш ва зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
315. Агар телекоммуникация оператори телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш 
жараёнида камчиликларга йўл қўйса, абонент ўз хоҳишига кўра: 
телефон алоқаси хизматларининг камчиликларини бепул бартараф этиш
телефон алоқаси хизматларини қайта тақдим этиш; 
халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий телефон алоқаси хизматларининг нархларини 
камайтириш; 


етказилган зарарларни қоплаш билан шартномани бекор қилиш. 
3-§. Телеграф алоқа хизматлари 
фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари 
316. Фойдаланувчи алоқа корхонасининг ишлаш тартиби, кўрсатилаётган хизматлар, 
телеграммаларнинг ўтиш муддатлари, телеграф алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари 
ва ушбу хизматлар учун тарифлар бўйича керакли ва ишончли ахборотни талаб қилишга 
ҳақли. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling