Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Операторлар ва провайдерларнинг маълумот


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

4-§. Операторлар ва провайдерларнинг маълумот 
узатиш хизматларини кўрсатишдаги хуқуқлари 
279. Маълумот узатиш хизматларини кўрсатишда оператор ва провайдерлар қуйидаги 
ҳуқуқларга эга: 
абонент томонидан маълумотлар узатиш тармоғининг фойдаланилган веб-
ресурсларининг ҳисобга олинишини (log-файлларининг юритилишини) қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилиш; 
операторни (провайдерни) огоҳлантирмасдан маълумотлар узатиш тармоғига GSM, 
IP ёки SMS-шлюзлар уланганда, шу жумладан, маълумотлар узатиш тармоғида махсус 
аппарат-дастурий воситаларини ўрнатиш йўли билан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари 
аниқланганда хизматлар кўрсатишни бир томонлама тўхтатиш. 
5-§. Эшиттирувчилар, операторлар ва провайдерларнинг 
телевидение хизматларини кўрсатишдаги ҳуқуқлари 
280. Телевидение хизматларини кўрсатишда эшиттирувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
ўз дастурларини телевидение тармоғи орқали шартнома асосида тарқатиш; 
дастурларини бош муҳаррир томонидан эшиттириш сеткаси тасдиқлангандан кейин 
узатиш; 
хусусий ёки алоҳида муаллифлик шартномалари бўйича олинган дастурларни 
тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва сотиш, шунингдек, олинган дастурларни 
тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва сотиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш; 
ўз телевидение дастурлари трансляциясини шартнома асосида ёзиш ва унинг 
тарқатилишини таъминлаш; 
телевидение тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва модернизациялашда зарур техник 
воситаларни мустақил танлаш. 


281. 
Телевидение 
хизматларини 
кўрсатишда 
оператор 
эшиттирувчи 
(эшиттирувчилар) билан тузилган шартнома асосида уларнинг телевизион дастурлари 
тарқатилишини амалга оширади.
282. 
Телевидение 
хизматларини 
кўрсатишда 
оператор 
эшиттирувчи 
(эшиттирувчилар) қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
эшиттирувчиларнинг телевидение дастурларини шартнома асосида трансляция ва 
ретрансляция қилиш; 
провайдерлар ва абонентлар билан телевидение тармоғи хизматларини кўрсатиш 
тўғрисида шартномалар тузиш ҳамда уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
бекор қилиш; 
провайдер ва абонентларга лицензияда назарда тутилган ҳажмда ва белгиланган 
стандартларга мувофиқ келадиган телевидение хизматларини кўрсатиш; 
провайдерлар ва абонентлар томонидан хизматлар учун тўлов бўйича шартнома 
мажбуриятлари ҳамда телевидениенинг тармоғи ёки абонент ускунасини техник 
эксплуатация қилиш қоидалари бузилганда, телевидение хизматларидан фойдаланишни 
тўхтатиб туриш ёки тугатиш; 
телевидение тармоғини ташкил қилиш ва ривожлантиришда техник воситаларни 
мустақил танлаш. 
283. Телевидение провайдери телевидение дастурларининг сигналларини оператор 
(операторлар) билан тузилган шартнома асосида қабул қилади ва уларнинг тарқатилишини 
амалга оширади.
284. Телевидение провайдери қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
телевидение дастурларининг сигналлари берилишини қонун ҳужжатларига мувофиқ 
таъминлаш; 
абонентлар билан телевидение тармоғи хизматларини кўрсатиш тўғрисида 
шартномалар тузиш ва уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш; 
телевидение тизимларини ташкил қилиш ва ривожлантиришда техник ечимлар ва 
воситаларни танлаш. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling