Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш учун


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43
Bog'liq
prikaz 208

3-§. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш учун 
шартнома тузишнинг алоҳида шартлари 
270. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси фақат абонент - жисмоний 
шахс шахсан бўлганда ва у томонидан паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи 
бошқа ҳужжат) тақдим этилганда ёки унинг вакили шахсан иштирок этганда ва у томонидан 
паспортнинг асл нусхаси (ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва белгиланган 
тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда тузилади. 


271. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузишдан олдин оператор 
(провайдер, дилер) ушбу абонент билан илгари тузилган амалдаги шартномаларнинг 
мавжудлигини маълумотлар базаси билан солиштиради. 
Бунда, халқаро овозли трафикни ўтказиш тартибини бузган абонент билан шартнома 
имзолаш қонунчиликда белгиланган асосда амалга оширилади. 
272. Илгари тузилган амалдаги шартномалар бўйича ушбу операторнинг 
(провайдернинг) бешта ва ундан ортиқ рақамларига эга бўлган абонент - жисмоний шахс 
билан мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш учун мазкур Қоидаларда 
кўрсатилган шартлар таъминланганда фақат операторнинг (провайдернинг) хизмат 
кўрсатиш пунктларида амалга оширилади. 
Ушбу операторнинг (провайдернинг) бешта ва ундан ортиқ рақамларини олиш учун 
абонент - юридик шахс билан мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш 
ушбу миқдордаги рақамларга эҳтиёж ёзма равишда асослаб берилганда ва ушбу 
Қоидаларда кўрсатилган шартлар таъминланганда операторнинг (провайдернинг) хизмат 
кўрсатиш пунктларида амалга оширилади. 
273. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси фақат оператор (провайдер) 
ёки дилернинг мулкида, хўжалик юритувида, тезкор бошқарувида бўлган ёки ижарасига 
олинган бинода, бинонинг бир қисмида жойлашган хизмат кўрсатиш пунктларида
шунингдек, савдо фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган ва бир ёки бир нечта иш 
жойларига мўлжалланган савдо залларига эга стационар савдо объектлари ва зоналаридаги 
жиҳозланган савдо жойларида тузилади. 
Истисно ҳолларда хизмат кўрсатиш пунктига келиш имкониятига эга бўлмаган 
жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги талабномалари бўйича яшаш жойига бориб 
оператор (провайдер) томонидан мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасини 
тузишга йўл қўйилади. 
Стационар бўлмаган савдо объектларида мобил алоқа хизматларини кўрсатиш 
шартномаларини тузиш тақиқланади, қишлоқ, узоқда жойлашган, етиб бориш қийин бўлган 
аҳоли пунктларида абонентларга хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган транспорт 
воситаларида алоқа оператори (провайдери) томонидан мобил алоқа хизматларини 
кўрсатиш шартномаларини тузиш ҳоллари бундан мустасно. 
274. Ўзбекистон Республикасидаги аэропортлар, вокзаллар ҳамда турист-ахборот 
марказлари ҳудудларида чет эл фуқаролари - сайёҳлар (туристлар) билан мобил алоқа 
хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш соддалаштирилган тартибда амалга 
оширилади.
Чет эл фуқаролари - сайёҳлар (туристлар)дан турар жойи (шу жумладан, вақтинчалик 
яшаш жойи) кўрсатилиши талаб этилмайди.
Шартномага фақатгина чет эл фуқаролари - сайёҳлар (туристлар) учун, уларни қайси 
мамлакатдан ва қанча муддатга ташриф буюрганликлари ҳақидаги маълумотлар 
киритилади. 
Чет эл фуқаролари - сайёҳлар (туристлар)га хизмат кўрсатиш даври уларнинг 
Ўзбекистон Республикасида бўлиши муддати билан чекланади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида мазкур SIM-карталар орқали 
роуминг хизматидан фойдаланиш тақиқланади. 
Битта 
чет 
эл 
фуқароси 
паспортига 
учтадан 
кўп 
абонент 
рақами 
расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling