Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3275-сон


-§. Мобил алоқа хизматлари абонентлари


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/43
Sana19.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1032703
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
prikaz 208

5-§. Мобил алоқа хизматлари абонентлари 
ва фойдаланувчиларининг мажбуриятлари 


324. Мобил алоқа хизматлари абонентлари ва фойдаланувчилари қуйидагиларга 
мажбур: 
а) SIM-карта ёки абонент қурилмаси (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган 
мобил алоқа стандартлари учун ва eSIM) йўқолганлиги тўғрисида операторнинг 
(провайдернинг) Call-марказига зудлик билан қўнғироқ қилиб хабар қилиш, кейинчалик 
операторга (провайдерга) ёки дилер орқали ёзма аризани тақдим қилган ҳолда. Абонент 
томонидан ушбу шартларга риоя қилинмаган ҳолда у йўқотилган SIM-карта ёки абонент 
қурилмасидан (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобил алоқа стандартлари 
учун ва eSIM) фойдаланган ҳолда олинган оператор (провайдер) томонидан кўрсатилган 
мобил алоқа хизматларига тўлов бўйича оператор (провайдер) абонентнинг улар 
йўқолганлиги ва хизматлар кўрсатишни тўхтатиш истаги тўғрисидаги аризасини олган 
вақтигача мажбуриятга эга, агар хабар қилишнинг абонент учун қулай бўлган бошқа усули 
оператор (провайдер) томонидан кўзда тутилмаган бўлса; 
б) маълумотлар ўзгаргани ҳақида операторга (провайдерга) 15 кун ичида хабар бериш:
жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи бўйича 
ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги ва паспорт маълумотлари ҳақиқий 
паспортни кўрсатиш йўли билан;
юридик шахс учун - номи (фирма номи), юридик манзили ўзгарганлиги, шунингдек
юридик шахс тугатилганлиги тўғрисида хабар қилиш; 
в) мобил алоқа хизматлари кўрсатиш шартномасини тузаётганда ушбу оператор 
(провайдер) билан аввал тузилган шартномалар бўйича актив рақамларнинг мавжудлиги 
тўғрисида хабар қилиш; 
г) мобил алоқанинг айрим хизматлари ёки мобил алоқа хизматларининг тўпламлари 
учун оператор (провайдер) томонидан белгиланган шартларга мувофиқ махсус тарифлар 
(тариф режалари)дан мақсадли фойдаланишни таъминлаш; 
д) олинган абонент рақамидан GSM, IP ёки SMS шлюзларда ёки аналог ускуналарда 
фойдаланиш ёки телекоммуникация хизматлари кўрсатиш ёки оммавий SMS жўнатмалар 
учун фойдаланиш истаги бўлганда, буни олдиндан оператор (провайдер) билан келишиш
е) шартнома тузишда олинадиган рақам (SIM-карта) бирга фойдаланиладиган абонент 
қурилмасининг асосий турлари (уяли телефон, USB-модем, электр энергияси/сув/газ 
ҳисоблагичлари, онлайн тўлов терминаллари, GSM, IP ёки SMS шлюзлар ёки ускунанинг 
бошқа турлари)ни кўрсатиш; 
ж) абонент рақамидан шахсий мақсадларда ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 
(якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун) фойдаланиш, спамга, 
фирибгарликка, оператор (провайдер) билан олдиндан келишмасдан оммавий SMS-
жўнатмаларга, шунингдек, бошқа ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик; 
з) абонент рақамидан халқаро трафикни ноқонуний ўтказиш учун фойдаланмаслик, 
шу жумладан, GSM ва IP шлюзлардан фойдаланиб. 
и) ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан 
фойдаланиш ҳамда халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан 
қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланмаслик, шунингдек, мазкур мақсадлар учун 
мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда 
(рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолиятига йўл қўймаслик; 
к) абонент рақами кўчиб ўтган тақдирда, донор билан тузилган мобил алоқа 
хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича мобил алоқа тармоғи хизматлари учун мавжуд 
қарзни тўлаши. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling