Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana31.01.2024
Hajmi0.55 Mb.
#1818888
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
usmon nosir asarlarining toliq matnli malumotlar bazasini yaratish

 
 
 
 
 
 
3-расм. (блок-схема) 
 
Маълумотларни киритиш. Керак бўлган муаллиф, сарловҳа номи 
ѐки тўлиқ матни қидирилаѐтгани ҳақида маълумот киритиш.
Қидириш. Керак бўлган маълумотларни киритгандан сўнг уларни 
ЭКдан, ТМБ қидириш.
Статистика. Бунда фойдаланувчиларнинг сони ва китобларга 
берилаѐтган бюртмаларнинг сонини чиқариб беради. 
Э
TM 
 
Статисти
ка 
Китобхон 
K
иритиш
Қидириш 
Чиқариш
 
Статистика 


48 
Maълумотларни чиқариш. Изланаѐтган маълумотларни чиқариш. 
Масалан: статистикадан қанча китобхон уларнинг тури, фойдаланган 
маълумотлари ва шу кабиларни чиқаради. 
ЭK-Электрон каталог. 
TM-тўлиқ матн. 
Усмон Носир асарларини шакллантиришнинг ташкилий структураси. 
 
Бизга маълумки, кутубхоналарнинг ривожланиш стратегиясида 
ташкилий таъминотнинг ўрни беқиѐсдир. Taшкилий тузилма – бу AKM 
таркибидаги бўлимлар, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва бўйсунишини 
белгилайди. Ташкилий тузилманинг тўғри тузилиши фақатгина бўлимлар иши 
самарадорлигини оширибгина қолмасдан, балки АКМ фаолияти самарасини 
ҳам оширади. Янги ташкил қилинган AKMларидаги техник комплекс, 
замонавий ҳисоблаш техникалари ва илғор ахборот технологиялари ҳисобига 
ривожлантирилмаса, бу янги ташкил қилинган АКМларининг анъанавий 
кутубхоналардан фарқи бўлмайди ва кутубхона хизматида сифат жиҳатдан 
прогресс бўлмайди. Сўзсиз барча янги ташкил қилинаѐтган АКМ замонавий 
ҳисоблаш техникаси ва ташкилий техника воситалари ҳамда дастурий 
воситалар билан таъминланиши зарур. Бу ерда қайси АКМ қандай техника 
билан таъминлаш керак деган жуда муҳим савол туғилади. АКМ техника 
билан таъминлашда қуйидаги меъѐрларга риоя қилинса мақсадга мувофиқ 
бўлади, зеро улар олинаѐтган техника воситаларининг сони ва таркибини 
аниқлашга таъсир кўрсатади. 
Кутубхона фонди қандай (кутубхонада сақланаѐтган ҳужжатлар ҳажми). 
Фонд қанчалик катта бўлса, АКМга олинаѐтган компьютер хотираси ва 
тезлиги шунчалик катта бўлиши талаб этилади. Тўлиқ матнли маълумотлар 
базаларини шакллантириш ҳам буни тақозо қилади; 


49 
Компьютерлар ѐрдамида бажариладиган функциялар, ишлар кўриниши 
ва сони, функциялар сони автоматлаштирилган иш жойлари сонига тўғри 
пропорционал бўлади. Бу эса ўз навбатида компьютерлар сонига таъсир 
кўрсатадиган факторлардан бири.
AKM томонидан хизмат кўрсатиш эҳтимоли тутилаѐтган китобхонлар 
сони ѐки вилоят аҳолисининг сони, китобхонларнинг АКМга кўп келиши 
компьютерлаштирилган ўқув залларининг кенгайишига олиб келади. Шунинг 
учун ҳам AKM техник таъминоти бўйича меъѐрий-норматив ҳужжатлар, 
стандартлар ишлаб чиқилиши керак. Олинаѐтган ҳар бир компьютер 
асосланмоғи лозим. АКМни ортиқча техник воситалари билан кўмиб ташлаш 
ҳам керак эмас (техника воситалари тез эскиради) ва айни пайтда техника 
воситаларининг етишмаслиги ҳам қўйилган вазифаларни бажаришга 
тўсқинлик қилади.
Техник таъминот AKM автоматлаштиришда жуда муҳим, аммо етарли 
шарт эмас. АКМ автоматлаштириш учун дастурий воситанинг тўғри 
танланиши жуда муҳимдир. 


50 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling