Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Топилма билан боғлиқ харажатларни тўлаш ва


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

194-модда. Топилма билан боғлиқ харажатларни тўлаш ва 
ашёни топиб олган шахсни тақдирлаш
Ашёни топиб олган ҳамда уни олишга ҳақли бўлган шахсга 
қайтариб берган шахс ана шу шахсдан, ашё давлат мулкига ёки 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтган ҳолларда 
эса – тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органидан ашёни сақлаш, топшириш ёки сотиш билан боғлиқ 
харажатларни, шунингдек ашёни олишга ҳақли бўлган шахсни топиш 
учун кетган харажатларни ундириш ҳуқуқига эга.
Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан 
топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида 
мукофот талаб қилишга ҳақлидир.
Башарти, топиб олинган ҳужжатлар ёки ўзга ашёлар уларни 
олишга ҳақли бўлган шахснинг ўзи учунгина қимматга эга бўлса, 
мукофот миқдори шу шахс билан келишув асосида, келишувга эришиб 
бўлмаган тақдирда эса – суд орқали белгиланади. Топилган ашёни 
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахс топилма учун 
кўпчилик ўртасида мукофот ваъда қилган бўлса, у кўпчилик ўртасида 
ваъда қилинган мукофотни ўша шартларга мувофиқ тўлайди.


486
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Башарти, ашёни топиб олган шахс топилма ҳақида хабар қилмаган 
бўлса ёки уни яширишга уринган бўлса, мукофот олиш ҳуқуқи вужудга 
келмайди.
1. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, топилма 
тўғрисида ариза берилганидан кейинги олти ойлик муддатнинг 
тугашига қадар, ашёни топган ва қайтариб берган шахс ашёни 
олишга ҳақли шахсдан уни сақлаш, топшириш ёки сотиш билан 
боғлиқ бўлган сарф харажатларнинг ва шунингдек мазкур ваколатли 
шахсни аниқланиши учун қилинган харажатларнинг қопланишини 
талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. шунингдек, сарф харажатларнинг 
қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи йўқотилган ашёни сақлаш учун 
қабул қилган бинонинг ёки транспорт воситасининг эгасига ҳам 
тегишли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ашёнинг давлат мулкига 
ўтиши ҳолатида, давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органи зиммасига ҳам тегишли мажбурият юкланади.
2. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ ашёни 
топиб олган шахс уни олиш учун ваколатли шахсдан тақдирланишни 
талаб қилишга ҳақлидир. мукофотнинг миқдори оқиллик, 
инсофлилик талабларидан келиб чиққан ҳолда томонларнинг 
келишуви билан белгиланиши мумкин, лекин ашё қийматининг 
20%дан ортмаслиги керак. мазкур меъёр императив бўлганлиги 
сабабли, ашёни топган шахс унда кўрсатилгандан ортиқроқ 
миқдордаги мукофотни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
3. йўқотилган ашё уни олишга ваколатли шахснинг фақат 
ўзи учун қимматли, аҳамиятли бўлган ҳолларда, мукофот 
миқдори мазкур модданинг 3-қисмида кўрсатилган меъёрларнинг 
диспозитивлиги туфайли томонларнинг келишуви билан аниқланади. 
Агарда томонлар мукофот миқдори масаласида маълум келишувга 
эриша олмасалар, мазкур миқдор суд томонидан, оқиллик ва 
инсофлилик талабларига асосланган ҳолда аниқланиши керак. 
мукофот миқдори тўғрисидаги келишувнинг мавжуд эмаслиги ашёни 
топган шахс учун уни ўзида ушлаб туриш ҳуқуқини бермаслигини, 
чунки ФК 192-моддасининг биринчи қисми ушбу шахс зиммасига 
ашёни мулкдорга ёки уни олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсга 
қайтариб бериши мажбуриятини юклашини таъкидлаш лозим.
4. шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, агарда 
ашёни топиб олган шахс, топилма ҳақида ариза бермаган ёки уни 
яширишга ҳаракат қилган бўлса, мазкур шахсда мукофот олиш 


487
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
ҳуқуқи ва сарф харажатларни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи пайдо 
бўлмайди.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling