Ишлаганда портлаб кетиши ва ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин бўлган моддалар билан ишлашдаги хавфсизлик қоидалари.
Реакция ўтказилаётганда портлаш ҳосил бўлиши мумкин бўлган барча тажрибалар ўтказилаётганда албатта ҳимоя ниқоби тақилиши лозим, реакциялар эса махсус кабиналарда ёки ҳимоя экранлари, қалқонлари билан жихозланган ерларда ўтказилади.
Кучли оксидловчиларни қиздириш ёки енгил ёнувчи моддалар билан шунчаки аралаштириш мумкин эмас, чунки бу ўз-ўзидан ёниб кетиш ва портлашга олиб келиши мумкин.
Ёғли ва парафинли ҳаммомлардан фойдаланаётганда уларга сув тушиб кетишидан сақланиш лозим, чунки ёғ остида қолган сув қаттиқ қизиш натижасида қайнаб кетиб, қизиган ёғни атрофга сачратиб юборади. Ёғ билан ифлосланган латта, сочиқ, иш кийимлари, оксидловчи муҳитда, ўз-ўзидан ёниб кетишига мойил бўлади.
Сульфат кислотаси эритмаси тайёрланаётганда, кислота сувга қуйилади, мобода тўкилиб кетса, у сода эритмаси билан нейтралланади, латта билан артиш мумкин эмас.
Очиқ алангали олов ва портловчи моддалар билан ишлаётгандаги ҳавфсизлик чоралари.
Ёнувчи ва айниқса тез олангаланадиган суюқ моддаларни очиқ алангали оловда қиздириш ёни аланга яқинида сақлаш қатиян мумкин эмас. Бундай моддалар сув, ёки ҳаво ҳаммомларида электр қиздиргичлар ёрдамида қиздирилади ва ҳайдалади. Бундай ҳаммомларнинг қиздирувчи ва ток ўтказувчи қисмлари яхшилаб ҳимояланган бўлиши керак.
Бензол, нитробензол, толуол, хлороформ, спиртлар, органик эфирлар ва бошқа турдаги тез алангаланувчи ва ёнувчан моддалар билан тажрибалар очиқ алангаси йўқ сўрувчи шкафда ўтказилади.
Ёнгил алангаланадиган, миқдори 0,5 литрдан ортиқ бўлган суюқликларни қиздиришда прибор тагига, авария содир бўлса, суюқлик оқиб тушиши учун эхтиётдан бўш кюветалар қўйилиш керак. Тажриба тугагач барча идишлар тозалаб ювилиб, йиғиштириш лозим.
Деярли барча ёнувчан моддалар учувчан бўлади ва улар инсон организмига ҳаво билан кириб зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай моддалар билан олиб бориладиган ишлар ёпиқ, сўрувчи шкафларда олиб борилади.
Ёнувчан моддаларни канализацияга ағдариш мумкин эмас. Ишлатилган бундай модда қолдиқлари яхши ёпиладиган бирор идишга тўпланиб махсус қудуқларга тўкилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |