Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Сиқилган ва суюлтирилган газлар солинган юқори босимли балонларда фойдаланилганда хавфсизлик қоидалари


Download 387.5 Kb.
bet4/12
Sana27.01.2023
Hajmi387.5 Kb.
#1134142
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
химтехнология лаборатория узб-2010

Сиқилган ва суюлтирилган газлар солинган юқори босимли балонларда фойдаланилганда хавфсизлик қоидалари

  1. Кислород, водород, азот каби газлар баллонларида сикилган ҳолда, углекислота, аммиак хлор сереводород каби газлар эса суюлтирилган ҳолда, ацетилен эса эритма ҳолда бўлади. Ацетилен баллони ғовак кўмир ва эритувчи (ацитон) билан тўлдирилган бўлади.

  2. Суюлтирилган ва эритилган газлар солинган баллонлар сиқилган газлар тўлдирилган баллонларга нисбатан пастроқ, ҳароратларда ҳам портлаб кетиши мумкин бўлган учун, улар билан жуда эҳтиётлик билан муомила қилиш керак.

  3. Барча газ баллонларида ҳимоя қалпоқчаси бўлиши, заҳарли газлар солинган баллонларнинг штуцерлари эса қўшимча ёпқич (заглушка) билан жиҳозланган бўлиши шарт. Ёнувчи газлар (масалан водород) солинадиган баллонларнинг штуцери чап резбали қилиб ишланади. Бундан мақсад хатолик натижасида уларга кислород қуйиб юбормаслик ёки аксинча кислород баллонига ёнувчи газ қуйиб юбормасликдир. Барча газ баллонлари ўзининг бўяладиган рангига, маркировакаси (белбоғ ранги) ва сақланадиган газ номи кўрсатилган ёзувга эга бўлиши керак. Баллонлар маълум муддат ишлатилгандан сўнг, кейинчалик ишлатишга яроқли эканлиги синаб кўрилади ва маҳсус белгилар қўйилади. Синов муддати ўтиб кетган баллонларни ишлатиш қатъиян мумкин эмас.

  4. Баллонлар қуйидаги сабабларга кўра портлаб кетиши мумкин.

  1. Қуёш нури, очиқ аланга, иситиш манбаъларининг таъсири натижасида;

  2. Баллонларнинг қаттиқ жисмга урилиши ёки уларни уриш;

  3. Кислород баллонларининг ёғ, мой ва бошқа органик моддалар билан ифлосланиши.

  1. Баллонлар иситиш манбаъларидан (радиаторлардан) 1 метр, горелка, плитка кабилардан 1,5 метр узоқликда, қуёш нурларининг тик тушушидан ҳимояланган, йиқилиб тушмайдиган қилиб қотирилган холда сақланиши керак.

  2. Баллонлардаги газлардан ана шу газ учун мўлжалланган ва тегишли ранга бўялган редуктурлар ёрдамидагина фойдаланиш мумкин. Редукторларнинг монометрлари бир йилда бир марта текширувдан ўтказилади. Редукторларнинг химоя клапани қабул килувга хажм учун лозим бўлган максимал ишчи босимга ростланган бўлиши керак.

  3. Баллоннинг вентилини очаётганда турли калит ёки бошқа мосламалардан фойдалнмасликка харакат қилиш керак. Агар фойдаланишга тўғри келса нихоятда эҳтиётлик билан катта куч ишлатмай ҳаракат қилиш даркор, акс холда вентилнинг моховиги узилиб кетиши, резбани бузиб юбориб баллоннинг портлаб кетиши оқибатларигача олиб келиши мумкин.



Ёнғинга қарши чоралар


  1. Агар енгил алангаланадиган суюҚлик хонада тўкилиб кетса, дархол хонадаги газ горелкаларини, электр иситгичларини ўчириш ва эшикни ёпиш, дераза ва дарчаларни очиб хонани шамоллатиш керак. Суюқликни йиғиб олиш мумкин бўлса, дархол латта ёки сочиқ ёрдамида шимдириб уни девори баланд идишга сиқиб йиғиш, кейин қопқоғи ёпиладиган идишга ағдариш керак. Хонани шамоллатишни тўкилган суюқлик ҳиди тугагандан сўнгина тўхтатиш керак.

  2. Кўйлак, халат, шим каби кийим-бош ёниб кетса:

    1. Югирмай-чопмай алангани одеяло, кигиз-намат, пальто кабилар билан ўраб ўчириш керак;

    2. Ёнаётган одам югурса, қочса уни ушлаб юқорида қайд қилинган чораларни қилиш керак.

  3. Барча лабораторияларда кумли яшчик, кигиз, одеяло ишга яроқли ўт ўчиргичлар ва бошқа ўт ўчириш воситалари кўринадиган ерларда туриш керак.

  4. Агар бинога ўт кетса дархол ўт ўчириш командасини чақириш ва улар келгунга қадар, бор куч ва воситаларни ишга солиб ўтни ўчиришга киришиш керак.


Download 387.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling