Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

 
«Аквариум» усули 
Бу усулда бир нечта бола доира ичида турли вазифаларни 
бажаришади. Ўртадаги бу болалар «Акваруим» ичидаги балиқчалар 
кабидир. Уларнинг ҳар бир ҳаракати доира атрофида ўтирган болалар 
томонидан Аниқ кузатиб борилади. 
 
«Музѐрарлар» усули 
Мақсад: Иштирокчиларни ўзаро танишувлари учун эркин муҳитни 
яратиш. «Музѐрарлар» бошқача танишувлар деб аталади. Бу машғулот 


17 
қисқача қилиб айтганда, болаларнинг ўзларини тутишларига, бир-бирлари 
билан танишишига ва гуруҳда ўзаро ишонч муҳитини яратишга 
кўмаклашади.Уларни иштирок этишга ва ўзаро қўллаб-қувватлашга давъат 
этади. Таълим жараѐнида сиз бундай Машқларнинг Янги турларини 
яратишингиз мумкин. Биз сизларга айримларини тавсия этамиз. 
 
«Гуруҳларга бўлиниш» усули 
Бу усулда болалар турли топшириқларни бажариш жараѐнида 
ҳамкорликда ишлашга, яхши ўзлаштирган бола паст ўзлаштирган болалар 
Билан биргаликда ишлашга ўрганади. Машғулот жараѐнида болалар 
томонидан бирор бир вазифани бажаришда уларни кичик гуруҳларга бўлиб 
олиш зарур бўлиб қолади. Шунда уларни турли усуллар билан гуруҳларга 
бўлиш мумкин. Масалан: гуруҳларга бўлинишнинг оддий усули, икки 
ўринли биринчи стол атрофида ўтирган болаларнинг иккинчи стол 
атрофида ўтирган болалар томонига бурилиб ўтириб олиши, учунчи стол 
атрофидаги болалар эса тўртинчи стол атрофидаги болаларга қараб ўтириб 
олишади. Шундай қилиб болалар бир нечта гуруҳларга бўлинадилар. 
Гуруҳга бўлинишнинг бошқа усули: тарбиячи болаларда бир нечта (бу 
болаларнингтарбиячи томонидан нечта гуруҳга бўлинишни исташига 
боғлиқ) бир нечта уй ҳайвонларининг болалари номини айтишни сўрайди. 
Сўнгра шу номлар Билан ҳар бир болани номлаб чиқади. Ҳар бир бола номи 
айтилган ҳайвонча номини эслаб қолиши керак. Тарбиячи ҳар бир боладан 
номи айтилган ҳайвончалар товушини чиқариб, ўша гуруҳини топишини 
сўрайди. Масалан: «мэ, мэ..», мушукчалар «миѐв, миѐв..» ва ҳоказо. 
Шу усулни «Илк иқтисодий таълим сабоқлари» Машғулотининг 
«Маҳсулотларни ишлаб чиқариш» мавзусида ҳам қўллаш мумкин.
Магнит доскасига (ѐки стол устига) пахта расми ѐпиштирилади (қўйилади). 
Сўнг тарбиячи стол устига турли расмлар қўяди. Бу расмлар ичида пахтага 
умуман тааллуқли бўлмаган расмлар ҳам бўлиши мумкин. (масалан: 
атиргул, ручка, пуфак, ниначи, олмахон, совун, ѐғ, мато, ип, қоғоз, бинт, 
бўѐқлар, лак ..)
Сўнгра тарбиячи болаларга: - «Болалар, стол устига қўйилган расмлар 
ичидан фақатгина пахтадан олинадиган маҳсулотлар тасвирини ажратиб, 
пахта атрофига жойлаштиринг»,-деб вазифа беради. 
Болалар пахта атрофига ундан олинадиган маҳсулотлар расмини йиға 
бошлайдилар. Пахта атрофидаги расмлар нималарни билдиришини аниқлаб, 
уларнинг ҳар бири атрофида ҳам худи шундай расмлар териши мумкин. 
Масалан: «Мато» атрофига, матодан тикилган буюмлар расмини териш 


18 
мумкин, яъни ўғил болалар ва қизлар кўйлаги, болалар ва катталар учун 
турли хилдаги кийим-кечаклар расми. 
Бу усул жуда қулай бўлиб, болаларнинг фикрлаш доирасини 
кенгайтиришга, оз фурсатда кўп маълумот йиғишларига бир-бирлари Билан 
мунозара уюштирган ҳолда вазифани бажаришга ундайди. Юқоридаги 
вазифалардан ташқарии бошқача топшириқларни мужассам этган 
расмлардан ҳам фойдаланиш ҳам мумкин. 


19 


20 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling