Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


-МАВЗУ:ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ МУСИҚИЙ


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

1-МАВЗУ:ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ МУСИҚИЙ 
ҚОБИЛИЯТИНИ ШАКЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЙИЛЛИК 
(КУНЛИК, ОЙЛИК) ИШ РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШДА 
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 
РЕЖА 
1.Кичик ѐшдаги асосий иш режа 
2.Ўрта ѐшдаги асосий иш режа 
3.Катта ѐшдаги асосий иш режа 
4.Мактабга тайѐрлов ѐшдаги асосий иш режа 
1.1.Кичик ѐшдаги асосий иш режа 
Мусиқа машғулотларнинг фаолият турлари тавсифи. Мусиқа тинглаш, 
хонандалик ҳамда чолғу асбобларда ижрочилик маҳоратини шакллантириш 
ва тарбияланувчиларни ушбу фаолият турларига қизиқтириш кўникмасини 
шакллантириш борасида тингловчига қўйиладиган талаблар. Кичик 
гуруҳларда мусиқий фаолият турларига бўлган талаблар. Ўрта гуруҳларда 
мусиқий фаолият турларига бўлган талаблар. Катта гуруҳларда мусиқий 
фаолият турларига бўлган талаблар.Тарбияланувчиларнинг мусиқий 
қобилиятини шаклантириш ва ривожлантиришга қаратилган йиллик 
(кунлик, ойлик) машғулот режасини ишлаб чиқишда қўйиладиган талаблар 
Мактабгача таълим муассасасида олиб бориладиган мусиқа
машғулотларининг намунавий режаси. 
Режа тузилиши 
1. 07-01Ҳафталик машғулотлар жадвали 
2. 07-02Иш режаси 
3. 07-03 Байрам эрталиклари сқенарийси 
4. 07-04Кўнгил очиш соатлар режаси  
5. 07-05Тарбиячи билан ҳамкорликдаги ишлар режаси 
6. 07-06Болалар билан индивидуал ишлар режаси  
7. 07-07 Малака ошириш курсидан кейинги фаолияти юзасидан 
мусиқа раҳбарининг 3 йилга мўлжалланган истиқбол режаси ва 
унинг бажарилиши ҳақида  
 КИЧИК ЁШ (3 - 4 ѐш) 
Мусиқа тинглаш: Болаларда кичик мусиқий асарни тинглаш 
кўникмасини падо қилиш. Марш, қўшиқ ва рақс жанрлари ҳақида илк 
тасаввур пайдо қилиш ва уларни фарқлаш. Мусиқани мазмунан тушунишга
ўргатиш: 
Мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажариш: Тўп бўлиб енгил юриш 
ва югуришдан секин-аста ҳар тарафга, тўғрига, эркин-сочма, доира бўйлаб 


21 
енгил юриш ва югуришга ўргатиш. Болаларни 3-4 содда ва оддий 
ҳаракатлардан иборат рақсларни тўп бўлиб рақс тушишдан жуфтликда, 
сочма тарзда, шундан сўнг доирадаги рақслар ижро этишга ўргатиш. Рақс 
ҳаракатларидан «Коптокни юқорига от», «арқонни торт», «токча»,«кўзгуга 
қара», «хўрозча», «майсани сила» билан таништириш ва уларни мусиқага 
мос бажариш.
Куйлаш: Чолғу асбоби ва катталарга жўр бўлиб куйлаш. Табиий 
овозда зўриқмасдан куйлаш малакаларини шакллантириш. Куйлаш вақтида 
тўғри нафас олишга, аввал «гулни ҳидлаб», сўнг куйлай бошлашга, ўтирган 
ѐки турган ҳолатда тўғри куйлашга ўргатиш. Қўшиқ мазмунини тушуниб
куйлаш билан бир вақтда ҳаракатлар бажаришга ўргатиш.

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling